Машарипова Юлдуз Отахановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва номи (фан тармоғи): “Лексик трансформацияларнинг лингвокултурологик тадқиқи (Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг инглиз тилига таржималари мисолида)”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4177.
Илмий раҳбар: Жуманиёзов Зоҳид Отабоевич, филология фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.06.05.
Расмий оппонентлар: Чўпонов Отаназар Отажонович, филология фанлари доктори (DSc), дотсент; Джумабаева Жамила Шариповна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади A.Qodiriyning “Ўткан кунлар” романининг инглиз тилидаги таржима вариантлари асосида ўзбек тилига хос лингвокултуремалар таржимасида қўлланилган лексик трансформация усулларини аниқлаш, уларнинг функсионал хусусиятларини очиб бериш ҳамда чоғиштирма аспектда лингвокултурологик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилидаги лингвокултуремаларнинг инглиз тилига таржималари лексик трансформация усуллари воситасида чоғиштирма аспектда тавсифланган;
таржимонларнинг ўзбек тилига хос миллий-маданий лексик бирликларни инглиз тилида қайта ифодалашдаги ёндашувлари илмий жиҳатдан асосланган ҳамда уларнинг лексик трансформация усулларидан фойдаланиш даражаси таҳлили асосида махсус каталог ишлаб чиқилган;
транслитерация, калкалаш, конкретлаштириш, умумлаштириш, модуляция ва компенсация каби лексик трансформация усулларининг функсионал хусусиятлари ҳамда қўлланилишига оид материаллар тизимлаштирилиб, “Ўткан кунлар” романи лингвокултуремаларининг таржима вариантлари мисолида илмий-назарий жиҳатдан далилланган;
таржиманинг лингвокултурологик тадқиқида лексик трансформацияларнинг аҳамияти ҳамда муайян миллий адабиёт лингвокултуремалари мисолида ўзбек ва инглиз маданиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатлари очиб берилган;
бадиий таржимада лингвокултуремаларни лексик трансформациялар воситасида ифодалаш аслиятдаги миллий колоритни юқори даражада сақлаш имконини бериши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Лексик трансформацияларнинг лингвокултурологик тадқиқи юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек тилидаги лингвокултуремаларнинг инглиз тилига таржималарини лексик трансформация усуллари воситасида чоғиштирма аспектда тавсифлашга оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти”, “Адабий жараён” дастурлари ссенарийларини тайёрлашда (2023–2025-йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил 16-сентабрдаги 05-09-1458-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувларнинг илмий-маърифий мазмуни бойитилган ҳамда миллий-маданий бирликларнинг таржимада ифодаланишига оид маълумотлар кенг томошабинлар аудиториясига етказилган;
таржимонларнинг ўзбек тилига хос миллий-маданий лексик бирликларни инглиз тилида қайта ифодалашдаги ёндашувлари таҳлили ҳамда шу асосда ишлаб чиқилган махсус каталогдан Эрасмус+ дастурининг 585845-EPP-1-2017-1-ЭС-EPPKA2-CBHE-JP – CLASS “Development of the interdisciplinary master program on Computational Linguistics at Central Asian universities” грант лойиҳасида фойдаланилган (Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университетининг 2025-йил 30-сентабрдаги 06-174/1-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили лингвокултуремаларининг инглиз тилига таржима вариантлари бўйича яратилган махсус каталог грант лойиҳаси илмий базасининг кенгайишига хизмат қилган;
транслитерация, калкалаш ва бошқа лексик трансформация усулларининг функсионал хусусиятлари ҳамда қўлланилишига оид тизимлаштирилган маълумотлардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сон “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада, хусусан, лойиҳа доирасида нашр этиладиган “KOMPARATIVISTIKA” (Comparative Studies) илмий электрон журналининг 8-сонида чоп этилган “The features of calque as a lexical transformation” мақоласида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 26-сентабрдаги 04-04-1/5681-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа янги фактик маълумотлар билан тўлдирилган ҳамда “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг таълим сифатини оширишга эришилган;
таржиманинг лингвокултурологик тадқиқида лексик трансформацияларнинг аҳамияти ҳамда муайян миллий адабиёт лингвокултуремалари мисолида ўзбек ва инглиз маданиятларининг ўхшаш ва фарқли жиҳатларига оид илмий хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ИХ йўналишининг “Давлат тилининг жамиятдаги мавқеи ва нуфузини ошириш, матбаа-нашр ишларини ривожлантиришга доир чора-тадбирлар” 60-бандида белгиланган “Давлат тили ҳақида”ги Қонун ижросини сўзсиз таъминлаш” мавзусидаги тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда, хусусан, тарғибот воситалари, маъруза матнлари ва тарқатма материалларни тайёрлашда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 15-сентабрдаги 10/587-сон далолатномаси). Натижада ўзбек ва инглиз халқлари дунёқарашини қиёслашга оид илмий маълумотлар кенг жамоатчиликка етказилган ҳамда давлат тилининг нуфузини оширишга қаратилган тарғибот ишларининг мазмуни бойитилган;
бадиий таржимада лингвокултуремаларни лексик трансформациялар воситасида ифодалаш аслиятдаги миллий колоритни юқори даражада сақлаш имконини беришига оид илмий хулосалардан Хоразм вилояти Маҳмуд Замахшарий номидаги ахборот-кутубхона маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 14-декабрдаги 781-сон қарори билан тасдиқланган 2020–2025-йилларда китобхонлик маданиятини ривожлантириш ва қўллаб-қувватлаш миллий дастури ижроси доирасида амалга оширилган лойиҳаларда фойдаланилган (Хоразм вилояти Маҳмуд Замахшарий номидаги ахборот-кутубхона марказининг 2025-йил 18-сентабрдаги 01-02/147-сон маълумотномаси). Натижада мазкур мавзудаги илмий мақола ва тезислар марказнинг ўқув залларида китобхонларга тақдим этилиб, ўзбек адабиёти намуналарининг хорижий тиллардаги таржималарига бўлган қизиқишни оширишга хизмат қилган.