Бованова Умида Абдуваҳобовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларининг атроф-муҳитга экологик муносабатини такомиллаштириш”, 13.00.01 – Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган B2022.4.PhD/Ped4015.
Илмий раҳбар: Бобоқулова Дилфуза Менглибоевна, педагогика фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Денов тадбиркорлик ва педагогика институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, илмий кенгаш рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор; Мухтарова Лобар Абдиманнабовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида атроф-муҳитга экологик муносабатни шакллантиришнинг педагогик тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларининг табиат обектларини персонификация қилиш хусусиятларига таяниб уларда атроф-муҳитга нисбатан “субект-субект” муносабатини шакллантириш орқали экотсентрик дунёқарашнинг ёшга доир психопедагогик механизмлари (идрок этиш, ҳиссий боғланиш, рефлексив баҳолаш) назарий жиҳатдан асосланган;
бошланғич синф ўқувчиларида экологик муносабатни шакллантиришнинг уч поғонали назарий модели экотсентрик ёндашувга кўра когнитив, аффектив ва конатив каби компонентларни ажратиб кўрсатиш орқали ишлаб чиқилган;
инновацион технологиялар асосида ўқувчиларда экологик муносабатни шакллантиришнинг педагогик тизими “инсон-табиат” муносабатларини бошланғич таълим фанлар дастурига мувофиқ ўқитиш жараёнини холистик ёндашув асосида рақамли трансформациялашга қаратилган “Эко-болажон” платформасини татбиқ этиш ҳамда диагностик воситаларнинг korreksion-ривожлантирувчи функциясини таъминлаш орқали такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг атроф-муҳитга экологик муносабатини шакллантириш моделининг самарадорлик даражаси экологик таълим мазмунини инновацион технологиялар, виртуал таълим ресурслари ҳамда “Санд-Арт” терапияси билан интеграциялаш натижаларини когнитив-таҳлилий, қадриятли-мотивацион ва фаолият мезонларига мувофиқлигига кўра аниқлаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилинганлиги. Бошланғич синф ўқувчиларида атроф-муҳитга экологик муносабатни шакллантиришга доир қўлга киритилган илмий натижалар амалиётга жорий этилди:
бошланғич синф ўқувчиларининг табиат обектларини персонификация қилиш хусусиятларига таяниб, уларда атроф-муҳитга нисбатан “субект–субект” муносабатини шакллантириш орқали экотсентрик дунёқарашнинг ёшга доир психопедагогик механизмлари (идрок этиш, ҳиссий боғланиш, амалий ғамхўрлик)ни асослашга доир илмий натижалардан “Бошланғич синфларда синфдан ташқари ишлар” дарслигини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-мартдаги №4498-5869-c21d-3d26-f326-8815-0992-сон гувоҳномаси). Натижада, ўқувчиларда табиатга нисбатан онгли ва субектив муносабатни шакллантиришга хизмат қилувчи ташкилий-педагогик жараёнлар самарадорлиги оширишга эришилган;
бошланғич синф ўқувчиларида экологик муносабатни шакллантиришнинг уч поғонали назарий модели (когнитив, аффектив, конатив компонентлар) асосида ишлаб чиқилган илмий натижалар “Бошланғич таълимда STEAM” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 18-февралдаги №6277-5269-95c-b363-2223-1765-6689-сон гувоҳномаси). Натижада, бошланғич таълим жараёнида экологик таълим мазмунини тизимли ташкил этиш ҳамда ўқувчиларнинг экологик билим, муносабат ва хулқ-атворини комплекс ривожлантиришга эришилган;
инновацион технологиялар асосида ўқувчиларда экологик муносабатни шакллантириш методикасини “инсон–табиат” муносабатларини холистик ёндашув асосида рақамли трансформациялаш орқали такомиллаштиришга доир илмий натижаларда платформасини амалиётга татбиқ этиш орқали жорий қилинган ҳамда И-ОТ-2019-8 рақамли инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (T.N.Qori Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институтининг 2022-йил 22-февралдаги 01/15-09/41-сонли далолатномаси). Натижада, умумий ўрта таълим мактабларида табиий фанларни ўқитиш жараёнининг рақамли ва методик таъминотининг такомиллаштиришига хизмат қилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг атроф-муҳитга экологик муносабатини шакллантириш моделининг самарадорлигини аниқлашга доир илмий натижалар экологик таълим мазмунини инновацион технологиялар, виртуал таълим ресурслари ҳамда “Санд-Арт” терапияси билан интеграциялаш асосида ишлаб чиқилган методик тавсиялар орқали тажриба-синов амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2025-йил 14-ноябрдаги 03-33-3084-сонли маълумотномаси). Натижада, экологик муносабатни шакллантиришнинг когнитив-таҳлилий, қиймат-мотивацион ва фаолият мезонлари асосида баҳолаш тизими ҳамда методик таъминоти такомиллаштирилган.