Мухаммадиев Сухроб Бахтиёр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилларида чорвачилик лексикасининг семантик, генетик ва лексикографик тадқиқи”, 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4445.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод Жабборович, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Ойбек Сапорбаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида чорвачилик лексикасининг семантик, генетик ва лексикографик хусусиятларини қиёсий асосда тадқиқ этиш ҳамда уларнинг таржимавий ва амалий қўлланишига доир илмий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
зоотерминларнинг семантик параметрлари ва тушунча майдонларининг таксономик кўрсаткичлари (тур, жинс, ёш, физиологик ҳолат, ишлаб чиқариш ҳамда технологик жараёнлар) ажратилиб, уларнинг операционал модели ишлаб чиқилиб шу модел асосида термин бирликларини изчил ва такрорланадиган тарзда идентификация қилиш, ўзбек ҳамда инглиз тилларидаги зоотерминларнинг семантик мослик ва тафовутларини аниқлаш, тиллараро эквивалентликни формал тавсифлаш ҳамда кўп тилли терминологик ресурсларни яратиш учун илмий-методик асос вазифасини бажариши далилланган;
қисман, контекстга боғлиқ ва сохта эквивалентлик турларини ажратишга асосланган зоотерминларнинг тиллараро эквивалентлиги типологияси воситасида зоотерминларнинг семантик мослик даражасини дифференциал баҳолаш, тиллараро терминологик номувофиқликларни аниқлаш ҳамда таржима, терминография ва лингводидактик материалларда эквивалент танлашнинг изчил илмий мезонларини шакллантириш имконини яратган;
зоотерминларнинг лексикографик талқини учун семантик аниқлик, таксономик изчиллик, консептуал мансублик, тиллараро эквивалентлик, функсионал-услубий хусусият ва контекстуал верификация мезонларига асосланган илмий тавсиф тамойиллари шакллантирилиб, ушбу тамойиллар зоотерминларни ўзбек ва инглиз тилларида ягона методологик асосда изоҳлаш, луғат мақолаларини стандартлаштириш ҳамда терминларнинг семантик ва функсионал хусусиятларини комплекс ёритиш имконини берган;
зоотерминларнинг икки тилли стандартлаштирилган луғатини тузиш учун луғат мақоласининг янги лексикографик модели ишлаб чиқилиб, ушбу модел reestr термин, парадигма, дескриптив изоҳ, инглизча эквивалент, мисол, тематик майдон, этимология ва иллюстратив контекстни ягона микроструктурага интеграциялаш орқали зоотерминларни тизимли тавсифлаш, уларнинг мазмунини тўлиқ очиб бериш имконияти далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва инглиз тилларида чорвачилик лексикасининг семантик, генетик ва лексикографик хусусиятларини тадқиқ қилиш жараёнида ишлаб чиқилган илмий-назарий хулосалар, услубий ва амалий таклифлар асосида:
ўзбек ва инглиз тилларидаги чорвачилик лексикасининг семантик ва генетик қиёсий-таҳлилий тадқиқи, чорвачилик терминларининг семантик параметрлари, тушунча майдонларининг таксономик кўрсаткичлари, тур, жинс, ёш, физиологик ҳолат, ишлаб чиқариш ва технологик жараёнларга оид бирликларнинг тиллараро мослиги ҳамда зоотерминларнинг эквивалентлик типологиясига доир илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022–2025-йилларда амалга оширилган Эрасмус+ Интернатионал KA107 Credit Mobility Кей Action 1 – Mobility for леарнерс анд стафф – Ҳигҳер education студент анд стафф mobility (Гумболдт, Германия) номли илмий лойиҳада фойдаланилди. (A.Navoiy номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 11 мартдаги № 04/1-1332 сонли маълумотномаси). Натижада чорвачиликка оид асосий атамаларнинг икки тилли ўзбекча-инглизча луғатини контекстли мисоллар билан тайёрлаш, ўқув ва луғат мақолалари учун мослик жадваллари ҳамда таърифлар шаблонларини ишлаб чиқиш, шунингдек, касбга йўналтирилган тил курсларига терминологик материалларни киритиш имконияти яратилган;
чорвачилик терминологиясининг ўзбек ва инглиз тилларидаги мавзуий-семантик таснифи, асосий чорвачилик терминларининг генетик-тарихий таҳлили, лексикографик талқин моделлари, икки тилли ва изоҳли луғатлар тайёрлашга оид ёндашувлар ҳамда аграр ва ветеринария соҳалари учун профессионал терминологияни стандартлаштиришга доир тавсиялардан 2024–2025-ўқув йилида Университас Pancasakti Тегал таълим жараёнида фойдаланилди (Индонезиянинг Pancasakti Тегал университетининг 2025 йил 02 Октябрдаги маълумотномаси). Натижада тадқиқот натижалари қиёсий тилшунослик, тарихий тилшунослик, терминология ва лексикография йўналишларидаги дарс материаллари, маъруза курслари, семинарлар, талабалар илмий лойиҳалари ҳамда қишлоқ хўжалиги ҳужжатларини таржима қилиш амалиётига татбиқ этилган;
ўзбек ва инглиз тилларидаги чорвачилик соҳасига оид терминлараро муносабатлар, уларнинг функсионал қўлланилиши, лексик бирликларнинг нутқда тўғри қўлланиши ҳамда чорвачилик терминларининг касбий ва оммавий мулоқотдаги аҳамиятига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси ДМ “Олтин воҳа” радиосининг 2026-йил 26-март куни эфирга узатилган “Нуқтаи назар” радиоешиттириши ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Қашқадарё вилояти телерадиокомпаниясининг 2026 йил 30 Мартдаги №17-05/54 сонли маълумотномаси). Натижада чорвачилик соҳасига оид лексик бирликларнинг нутқда тўғри қўлланиши билан боғлиқ маълумотлар эшиттириш мазмунини бойитишга, терминларнинг тушунарли ва илмий асосланган тарзда оммага етказилишига хизмат қилган.