Эрйигитов Дилшод Холбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак жисмоний маданият ўқитувчилари касбий тайёргарлигини ахборот-коммуникация технологиялари асосида такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, 13.00.01 - Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped1786.
Илмий раҳбар: Мухаммадиев Комилжон Бурхонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мелиев Хамидулло Абдуллаевич, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах давлат педагогика университетида.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.28/2025.17.12.Ped.02.01. рақамли бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Жуманиёзова Муҳайё Тожиевна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Солиев Иқроржон Розиқович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий-амалий тайёргарлигини спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” фани бўйича касбий-назарий тайёргарлигини ривожлантиришга мўлжалланган электрон дастур ўқув материаллари, тақдимотлар, мустақил таълим топшириқлари, уч босқичли тестлар банкини дидактик интеграциялаш ҳисобига билимларни ўзлаштириш даражасини босқичма-босқич баҳолаш тизими такомиллаштирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг жисмоний, функсионал, касбий-амалий тайёргарлик кўрсаткичларини назорат қилишга мўлжалланган “Спорт турларини ўқитиш” мобил иловасидан фойдаланиш методикаси индивидуал хусусиятлар, ўқув натижалари, ривожланиш динамикасини рақамли мониторинг қилиш асосида амалий тайёргарликни бошқариш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик тайёргарлиги билан жисмоний-методик тайёргарлигини ўзаро боғловчи integrativ-korreksion методика диагностика натижаларига мувофиқ индивидуал педагогик таъсир чораларини белгилаш орқали касбий фаолиятда аниқланган назарий ва амалий камчиликларни бартараф этиш механизми ривожлантирилган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели касбий билим, жисмоний тайёргарлик, ахборот-коммуникация технологиялари, аудитория машғулотлари, мустақил таълим, босқичли баҳолаш компонентларини ягона педагогик тизимга уйғунлаштириш натижасида касбий-педагогик тайёргарликни ташкил этиш самарадорлиги оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий-амалий тайёргарлигини спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлар асосида:
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг “Спорт ва ҳаракатли ўйинларни ўқитиш методикаси” фани бўйича касбий-назарий тайёргарлигини ривожлантиришга мўлжалланган электрон дастур ўқув материаллари, тақдимотлар, мустақил таълим топшириқлари, уч босқичли тестлар банкини дидактик интеграциялаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт ва ҳаракатли оъйинларни оъқитиш методикаси” номли ҳамда оъқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 13-декабрдаги 02/01-01-142-сон маълумотномаси). Натижада, тайёрлашнинг дидактик таъминоти, билим, кўникма ва касбий компетенциялари 14,4 % га ошган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг жисмоний, функсионал, касбий-амалий тайёргарлик кўрсаткичларини назорат қилишга мўлжалланган “Спорт турларини ўқитиш” мобил иловасидан фойдаланиш методикаси индивидуал хусусиятлар, ўқув натижалари, ривожланиш динамикасини рақамли мониторинг қилиш бўйича методик тавсиялар Жиззах давлат педагогика университети, Қарши давлат университети ва Чирчиқ давлат педагогика университетининг “Жисмоний маданият” йўналишида талабаларининг машғулот жараёнларига татбиқ этилган (Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2023-йил 10-апрелдаги 02-07-1257/04-сон далолатномаси). Натижада, амалий машғулотларни оъзлаштириш кўрсаткичлари 13,6% га ошган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг педагогик тайёргарлиги билан жисмоний-методик тайёргарлигини ўзаро боғловчи integrativ-korreksion методика диагностика натижаларига мувофиқ индивидуал педагогик таъсир чораларини белгилаш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт ва ҳаракатли оъйинларни оъқитиш методикаси” номли электрон дастури мазмսнига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил 13-декабрдаги 02/01-01-142-сон маълумотномаси). Натижада интерактив алоқани таъминлаш, սларнинг билимларини назорат қилиш, оъқսв жараёнини методик таъминлаш имконияти 16,7 % га яхшиланган;
бўлажак жисмоний тарбия ўқитувчиларининг касбий тайёргарлигини такомиллаштириш модели касбий билим, жисмоний тайёргарлик, ахборот-коммуникация технологиялари, аудитория машғулотлари, мустақил таълим, босқичли баҳолаш компонентларини ягона педагогик тизимга уйғунлаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар “Спорт турларини оъқитиш” номли мобил иловаси мазмսнига сингдирилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2024-йил
13-декабрдаги 02/01-01-142-сон маълумотномаси). Натижада, таълимни рақамлаштириш шароитида оъқитиш самарадорлиги 14,0 % га оширилган.