Улугова Шахло Тураевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар: 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўзбекистон Республикасининг 3та худида лейкоз билан касалланган беморларда темир метаболизмини баъзи жихатларини ва анемик синдромини аниқлаш частотаси» 14.00.29- Гематология ва трансфузиология (тиббиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2. PhD/Tib4722.
Илмий раҳбар: Сулейманова Дилором Нагаловна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика ихтисослаштирилган гематология илмий-амалий тиббиёт маркази 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат тиббиёт университети, DSс 06/2025.27.12.Tib 01.02
Расмий оппонентлар: Исхаков Элдор Джасурович тиббиёт фанлари доктори; Убайдуллаева Зухра Ибрагимовна тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат тиббиёт институти
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Лейкоз билан хасталанган беморларда поликимётерапия индукция босқичида камқонлик синдромини учрашини ҳамда темир метаболизми кўрсаткичларини баҳолаш, улар асосида эрта қиёсий ташхислаш ва даволаш алгоритмини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида лейкоз билан касалланган беморларда индукцион поликимётерапия босқичида анемик синдромнинг ривожланиш қонуниятлари комплекс баҳоланиб, унинг шаклланишига таъсир этувчи клиник-демографик омиллар ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланган; 
лейкозли беморларда индукцион поликимётерапия даврида темир метаболизмининг хусусиятлари комплекс баҳоланиб, анемик синдромнинг темир танқислиги, функционал темир танқислиги ва темир ортиқча юкланиши билан кечувчи вариантларини эрта дифференциаллаш имконини берувчи лаборатор мезонлар асосланган; 
ферритин, қон зардоби темири, трансферрин, эритропоэз интенсивлиги ва умумий оқсил кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион муносабатлар аниқланиб, уларнинг анемик синдром оғирлигини баҳолаш, ҳамда полихимиотерапия самарадорлигини прогнозлашдаги диагностик аҳамияти аниқланган; 
темир метаболизми ва эритропоэз ҳолатининг комплекс баҳосига асосланган лейкозли беморларда анемик синдромни эрта дифференциал диагностика қилиш ва персоналлаштирилган коррекциялаш алгоритми ишлаб чиқилиб, уни қўллаш поликимётерапиянинг клиник самарадорлигини ошириш, гемотрансфузияларга эҳтиёжни камайтириш ҳамда даволаш асоратлари хавфини пасайтириш имконини бериши асосланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон Республикасининг 3та худида лейкоз билан касалланган беморларда темир метаболизмини баъзи жихатларини ва анемик синдромини аниқлаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида лейкоз билан касалланган беморларда индукцион поликимётерапия босқичида анемик синдромнинг ривожланиш қонуниятлари комплекс баҳоланиб, унинг шаклланишига таъсир этувчи клиник-демографик омиллар ҳамда уларнинг ўзаро боғлиқлиги аниқланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.09.2025-йилдаги 153-1-сонли, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 13.10.2025-йилдаги 129-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03/38- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: лейкоз билан касалланган камқонлик синдромли беморларда камқонлик оғирлигининг камайиши, поликимётерапия ножўя таъсирларининг пасайиши, асосий касаллик даволаш самарадорлигининг ошиши, гемотрансфузияларга эҳтиёжнинг қисқариши ва ҳаёт сифатининг яхшиланишида намоён бўлади. Иқтисодий самарадорлик: камқонлик синдромли лейкоз беморларида гемотрансфузияларга бўлган эҳтиёж камайиши, поликимётерапия ножўя таъсирларининг пасайиши, камқонлик оғирлигининг камайиши, асосий касаллик даволаш самарадорлигининг ошиши ва ҳаёт сифати яхшиланиши ҳисобидан давлат бюджети харажатларини қисқартириш имконини берди. Хулоса: Лейкоз билан касалланган камқонлик синдромли беморларда темир метаболизми бузилишларини аниқлаш ва даволаш темир танқислиги ва камқонлик синдромни эрта босқичларда аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик:  лейкозли беморларда индукцион поликимётерапия даврида темир метаболизмининг хусусиятлари комплекс баҳоланиб, анемик синдромнинг темир танқислиги, функционал темир танқислиги ва темир ортиқча юкланиши билан кечувчи вариантларини эрта дифференциаллаш имконини берувчи лаборатор мезонлар асосланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.09.2025-йилдаги 153-1-сонли, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 13.10.2025-йилдаги 129-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03/38- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик:  Поликимётерапия индукция босқичида бўлган 100 нафар лейкоз беморининг 92,41%ида камқонлик синдром аниқланди. Уларда темир ортиқча юкланиши, темир танқислиги ҳамда анемик синдромнинг темир танқислиги билан бирга кечиши ҳолатлари қайд этилди. Бу ҳолат камқонлик синдромда темир метаболизми кўрсаткичларининг юқори аҳамиятга эга эканлигини ва лейкозли беморларда ушбу синдромни коррекция қилишда индивидуал ёндашув зарурлигини исботлади. Ижтимоий самарадорлик камқонлик синдром оғирлиги камайиши, поликимётерапия ножўя таъсирларининг камайиши, асосий касалликни даволаш самарадорлигининг ошиши, гемотрансфузияларга эҳтиёжнинг камайиши, ҳаёт сифати яхшиланишини таъминлайди. Иқтисодий самарадорлик юқоридаги ўзгаришлар ҳисобига давлат бюджети харажатларини йилига 16%га қисқартириш имкони мавжуд. Хулоса: Лейкоз ва камқонлик синдромли беморларда темир метаболизми бузилишларини аниқлаш ва даволаш темир танқислигини ва камқонликни эрта аниқлаш ва бартараф этиш имконини беради, бу эса асосий касаллик даволаш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади ва поликимётерапия ножўя таъсирларини камайтиради.
учинчи илмий янгилик: ферритин, қон зардоби темири, трансферрин, эритропоэз интенсивлиги ва умумий оқсил кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион муносабатлар аниқланиб, уларнинг анемик синдром оғирлигини баҳолаш, ҳамда полихимиотерапия самарадорлигини прогнозлашдаги диагностик аҳамияти аниқланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.09.2025-йилдаги 153-1-сонли, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 13.10.2025-йилдаги 129-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03/38- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: лейкозли беморларда поликимётерапия индукцияси даврида темир метаболизми, эритропоэз интенсивлиги ва қон умумий оқсили кўрсаткичларининг муҳим ташхислаш ва башоратлаш аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. Иқтисодий самарадорлик: даволаш темир метаболизмидаги аниқланган бузилишларга асосланиб амалга оширилган ва натижада камқонлик оғирлиги камайди, даволаш самарадорлиги ошди, гемотрансфузияларга эҳтиёж камайди, поликимётерапия ножўя таъсирлари камайди ва ҳаёт сифати яхшиланди. Хулоса: Темир метаболизми кўрсаткичлари, эритропоэз интенсивлиги ва қон умумий оқсили кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқлик баҳоланди. 
тўртинчи илмий янгилик: темир метаболизми ва эритропоэз ҳолатининг комплекс баҳосига асосланган лейкозли беморларда анемик синдромни эрта дифференциал диагностика қилиш ва персоналлаштирилган коррекциялаш алгоритми ишлаб чиқилиб, уни қўллаш поликимётерапиянинг клиник самарадорлигини ошириш, гемотрансфузияларга эҳтиёжни камайтириш ҳамда даволаш асоратлари хавфини пасайтириш имконини бериши асосланганлиги Хоразм вилояти кўп тармоқли тиббиёт маркази 17.09.2025-йилдаги 153-1-сонли, Тошкент вилояти кўп тармоқли тиббиёт марказида 13.10.2025-йилдаги 129-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий қилинган. (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2026-йил 16-февралдаги 03/38- сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлик: Лейкоз ва камқонлик синдромли беморларда темир метаболизми бузилишларини аниқлаш ва даволаш темир танқислигини ва камқонликни эрта босқичларда бартараф этиш имконини беради, бу эса асосий касалликни даволаш самарадорлигига ижобий таъсир кўрсатади. Иқтисодий самарадорлик: камқонлик оғирлиги камайди, асосий касалликни даволаш самарадорлиги ошди, гемотрансфузияларга эҳтиёж камайди, поликимётерапия ножўя таъсирлари пасайди, ҳаёт сифати яхшиланди. Хулоса: Лейкозли беморларда поликимётерапия индукцияси даврида камқонлик синдромни эрта ташхислаш ва даволаш учун ишлаб чиқилган алгоритмнинг этиопатогенетик аҳамияти баҳоланди ва уни лейкоз беморларида поликимётерапия индукцияси ва ремиссия босқичида қўллашнинг зарурлиги ва самарадорлиги асосланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish