Собиров Шерзод Шодуллоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ва илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: «Сурункали буйрак етишмовчилигини тажриба моделлаштириш фонида талоқдаги морфометрик ва морфологик ўзгаришлари», 14.00.02 – Морфология.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Tib4019.
Илмий раҳбар: Хасанова Дилноза Аҳроровна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва Илмий кенгаш рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Зокирова Наргиза Баходировна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Орипов Фирдавс Суръатович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Ясавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети (Қозоғистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали буйрак етишмовчилигида талоқ морфологик ва морфометрик кўрсаткичларининг қиёсий тавсифини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали буйрак етишмовчилигининг тажриба модели шароитида талоқнинг оқ пульпа ва қизил пульпасида ривожланадиган морфологик ўзгаришларнинг қонуниятлари аниқланиб, лимфоид фолликулалар архитектоникасининг бузилиши, периартериал лимфоид муфта қалинлигининг камайиши, герминатив марказлар ҳажмининг қисқариши ҳамда қизил пульпанинг нисбий кенгайиши илмий жиҳатдан асосланган;
сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида талоқнинг морфометрик кўрсаткичлари комплекс баҳоланиб, оқ ва қизил пульпа майдонлари нисбати, лимфоид фолликулалар сони ва диаметри, герминатив марказлар майдони ҳамда стромал компонентлар улушидаги миқдорий ўзгаришлар аниқланган;
илк бор сурункали буйрак етишмовчилигининг тажриба модели натижасида талоқда юзага келган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг заржава илдизи кукуни билан коррекциядан кейинги динамикаси 3, 6 ва 9 ойлик оқ зотсиз каламушларда комплекс баҳоланиб, оқ ва қизил пульпа нисбатлари, лимфоид фолликулалар сони ва диаметри, периартериал лимфоид муфта қалинлиги, герминатив марказлар ҳажми ҳамда стромал компонентлар кўрсаткичларининг тажриба гуруҳи билан қиёсий таҳлили асосида заржава илдизи кукунининг талоқ тўқимасидаги структуравий ўзгаришларни коррекция қилишдаги морфопротектив самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланган;
сурункали буйрак етишмовчилигининг тажриба модели шароитида талоқ тўқимасида CD3 ва CD20 иммуногистокимёвий маркерлари экспрессияси комплекс баҳоланиб, Т-лимфотситлар (CD3) ва Б-лимфотситлар (CD20) нинг оқ пульпа, периартериал лимфоид муфта ҳамда лимфоид фолликулалардаги тақсимланиши ва экспрессия даражасидаги ўзгаришлар аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот давомида олинган морфологик, морфометрик ва иммуногистокимёвий натижалар асосида сурункали буйрак етишмовчилиги фонида талоқда юзага келадиган салбий ўзгаришларни эрта босқичда аниқлаш ва баҳолашга хизмат қилувчи диагностик мезонлар асосида:
биринчи илмий янгилик: сурункали буйрак етишмовчилигининг тажриба модели шароитида талоқнинг оқ пульпа ва қизил пульпасида ривожланадиган морфологик ўзгаришларнинг қонуниятлари аниқланиб, лимфоид фолликулалар архитектоникасининг бузилиши, периартериал лимфоид муфта қалинлигининг камайиши, герминатив марказлар ҳажмининг қисқариши ҳамда қизил пульпанинг нисбий кенгайиши илмий жиҳатдан асосланганлиги Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.04.2025 йилдаги 13-Т сонли, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.025 йилдаги № 244-2-42-ТБ 2025-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 05.03.2025 йилдаги № 72-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Сурункали буйрак етишмовчилиги касаллигида талоқда кузатиладиган морфологик, морфометрик, иммуногистокимёвий кўрсаткичларни ўрганиш ҳамда патогенетик даво ва бир вақтда заржава илдизи кукунини қўллаш касалликни асоратлари ва ногиронлик ҳолатларини камайтириш орқали тадқиқотнинг ижтимоий аҳамиятини оширади. Иқтисодий самарадорлиги: Сурункали буйрак етишмовчилигида талоқдаги морфологик ўзгаришларни қиёсий ўрганиш учун ва заржава илдизи кукуни билан коррексиялашда фойдаланиш мумкин. Хулоса: Сурункали буйрак етишмовчилигида лаборотория ҳайвонлари талоғидаги морфологик ўзгаришларни хусусиятларини аниқлаш ва баҳолаш усулининг қўлланилиши тажрибада тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот серияси учун сарфланган маблағнинг 203000 сўмгача тежалишига эришилади.
иккинчи илмий янгилик: сурункали буйрак етишмовчилиги шароитида талоқнинг морфометрик кўрсаткичлари комплекс баҳоланиб, оқ ва қизил пульпа майдонлари нисбати, лимфоид фолликулалар сони ва диаметри, герминатив марказлар майдони ҳамда стромал компонентлар улушидаги миқдорий ўзгаришлар аниқланганлиги Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.04.2025 йилдаги 13-Т сонли, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.025 йилдаги № 244-2-42-ТБ 2025-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 05.03.2025 йилдаги № 72-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Иммуногистокимёвий CD-3 ва CD-20 маркерларининг мусбат экспресиясининг аҳамияти шундаки, Б-лимфосит ҳужайраларнинг фунсионал фаолияти назорат гуруҳига жуда яқинлашганлиги ва иммун тизими тўлиқ тикланганлиги кўрсатади. Бу эса, организмни СБЕ касаллигида заржава илдизи кукуни билан биокоррексия қилиш орқали эса талоқнинг эрта инволюцияси олди олиниб, иммун тизими фаолияти рағбатлантирилиш имконини беради. Ушбу тадқиқот иммун тизим саломатлигини баҳолашда муҳим аҳамият касб этади. Иқтисодий самарадорлиги: CD-3 ва CD-20 маркеридан фойдаланиш СБЕ билан боғлиқ иммун тизим муаммоларни диагностика қилишда аниқликни оширади. Бу эса, нотўғри ташхислаш ва самарасиз даволашга кетадиган харажатларни камайтиради. Шунингдек, эрта ташхис қўйиш орқали касалликнинг оғир асоратларини олдини олиш ва беморларнинг даволаниш муддатини қисқартириш мумкин, бу эса тиббий хизмат кўрсатиш харажатларини сезиларли даражада тежашга олиб келади. Хулоса: Тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 218000 сўмгача тежалишига эришилади.
учинчи илмий янгилик:илк бор сурункали буйрак етишмовчилигининг тажриба модели натижасида талоқда юзага келган морфологик ва морфометрик ўзгаришларнинг заржава илдизи кукуни билан коррекциядан кейинги динамикаси 3, 6 ва 9 ойлик оқ зотсиз каламушларда комплекс баҳоланиб, оқ ва қизил пульпа нисбатлари, лимфоид фолликулалар сони ва диаметри, периартериал лимфоид муфта қалинлиги, герминатив марказлар ҳажми ҳамда стромал компонентлар кўрсаткичларининг тажриба гуруҳи билан қиёсий таҳлили асосида заржава илдизи кукунининг талоқ тўқимасидаги структуравий ўзгаришларни коррекция қилишдаги морфопротектив самарадорлиги илмий жиҳатдан асосланганлиги Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.04.2025 йилдаги 13-Т сонли, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.025 йилдаги № 244-2-42-ТБ 2025-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 05.03.2025 йилдаги № 72-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Ушбу илмий янгилик СБЕ фонида талоқ ва иммун тизимнинг морфологик асосларини ўрганишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, кейинчалик ушбу ҳолатларнинг олдини олиш, диагностикаси ва даво стратегияларини ишлаб чиқишда муҳим илмий ва амалий асос бўлиб хизмат қилди. Шунингдек, мазкур натижалар клиник амалиётда буйрак касалликлари бўлган беморларнинг иммун тизим саломатлигига эътибор қаратиш, уларни мунтазам мониторинг қилиш заруриятини таъкидлайди. Бундай ёндашув талоқ функцияларнинг эрта бузилишини аниқлаш ва профилактик чораларни кўришда долзарб аҳамият касб этди. Иқтисодий самарадорлиги: Талоқдаги гистокимёвий ўзгаришлар ҳақида олинган маълумотлар касалликнинг патогенезини чуқурроқ тушунишга ёрдам беради. Бу эса, ўз навбатида, СБЕ билан боғлиқ иммун муаммоларни даволашда янада мақсадли ва самарали терапия усулларини ишлаб чиқишга олиб келади. Натижада, даволаш самарадорлиги ошади, беморларнинг соғайиш муддати қисқаради ва тиббий хизматларга бўлган эҳтиёж камаяди, бу эса соғлиқни сақлаш тизими учун иқтисодий тежамкорликни таъминлайди. Хулоса: Тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 205000 сўмгача тежалишига эришилади.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали буйрак етишмовчилигининг тажриба модели шароитида талоқ тўқимасида CD3 ва CD20 иммуногистокимёвий маркерлари экспрессияси комплекс баҳоланиб, Т-лимфотситлар (CD3) ва Б-лимфотситлар (CD20) нинг оқ пульпа, периартериал лимфоид муфта ҳамда лимфоид фолликулалардаги тақсимланиши ва экспрессия даражасидаги ўзгаришлар аниқланганлиги Сурхондарё вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказининг 14.04.2025 йилдаги 13-Т сонли, Бухоро шаҳар тиббиёт бирлашмасининг 15.02.025 йилдаги № 244-2-42-ТБ 2025-сонли ҳамда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиалининг 05.03.2025 йилдаги № 72-сонли буйруқлари билан амалиётга жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: Заржава илдизи билан коррекция қилиш усулининг жорий этилиши СБЕ билан боғлиқ талоқдаги ўзгаришларни даволашда анъанавий дори воситаларига нисбатан арзонроқ ва қулайроқ альтернативани тақдим этиши мумкин. Бу эса, тиббий харажатларни камайтиришга ва даволашнинг умумий самарадорлигини оширишга ёрдам беради. Табиий воситалардан фойдаланиш, шунингдек, дори воситаларининг ножўя таъсирларини камайтириб, беморларнинг умумий соғлиғини яхшилашга хизмат қилади. Тажрибавий тадқиқотлар ва морфологик текширишларни оптималлаштириш ҳисобига ҳар бир тажрибавий тадқиқот усули учун сарфланган маблағнинг 210000 сўмгача тежалишига эришилади. Хулоса: Тадқиқот натижалари асосида олинган маълумотлар нефрология, кардиология ва кардиореаниматсиянинг назарий жиҳатларига маълум миқдорда ҳисса қўшади. Тадқиқот натижаларини клиник жиҳатдан амалиётга тадбиқ этиш, эрта ташхислаш, касалликнинг ривожланиш даражасини, асосартларини камайтириш, шунингдек, беморларнинг ҳаёт сифатини яхшилашга маълум даражада ёрдам беради.