Абдуюсупова Камола Мирвалиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Гепатит С билан касалланган беморларда пародонт тўқималарининг ҳолати ва стоматологик терапиянинг ўзига хос хусусиятлари», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3190.
Илмий раҳбар: Хайдаров Артур Михайлович, тиббиёт фанлари доктори доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Самарқанд давлат тиббиёт университети, DSc.06/2025.27.12.Tib. 17.02.
Расмий оппонентлар: Кубаев Азиз Саидалиевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Саакян Михаил Юрьевич, тиббиёт фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Киров давлат тиббиёт университети (Россия Федерацияси).
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: сурункали вирусли гепатит С фонида сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларда пародонт тўқималарнинг ҳолатини ўрганиш ва стоматологик ёрдам кўрсатишни тактикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларнинг қонида яллиғланишга қарши ва яллиғланишни қўзғатувчи интерлейкинлар ўртасидаги мувозанатнинг сезиларли иммунобиокимёвий бузилишлари кузатилган, бу эса яллиғланишни қўзғатувчи цитокинлар (IL-1β -2,5 марта, IL-8 -2,8 марта, IL-6 -3,1 марта) ва ўткир босқич оқсили лактоферрин синтезининг (1,7 марта) ортиши, шунингдек, яллиғланишга қарши цитокин IL-4 нинг (1,8 марта) камайиши билан намоён бўлиши аниқланган;
сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларнинг сўлагида IL-1β (42,16 ± 3,94 пг/мл) концентрацияси ва лактоферрин даражаси (1,7 марта) ошиши аникланган ҳамда IL -1β ва лактоферринни патологик жараён фаоллиги ва секретор иммунитет ҳолатини баҳолашда истиқболли ноинвазив маркерлар сифатида кўриб чиқиш имконини берган;
сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларда тромбоцитларнинг адгезив индекси (35%) ва уларнинг агрегацион фаоллиги (34%) ошиши, шунингдек, активланган рекальцификация вақтининг узайиши (13%) гемостатик мувозанатнинг тор чегарада сақланиши аникланган;
сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларга таркибида пробиотиклар (лакто ва бифидобактериялар), ферментатив препарат ҳамда ёғли препарат “Қизил-мой” мавжуд бўлган комплекс даволаш усули таклиф этилган ва ушбу даволаш усули пародонт тўқималарининг регенерация жараёнини фаоллаштиришга, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг маҳаллий ҳимоя кўрсаткичларини яхшилашга ва гемокоагуляция тизими ҳолатини меёрлаштиришга ёрдам берганлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2025 йил 17 декабрдаги 31/32 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларнинг қонида яллиғланишга қарши ва яллиғланишни қўзғатувчи интерлейкинлар ўртасидаги мувозанатнинг сезиларли иммунобиокимёвий бузилишлари кузатилган, бу эса яллиғланишни қўзғатувчи цитокинлар (IL-1β -2,5 марта, IL-8 -2,8 марта, IL-6 -3,1 марта) ва ўткир босқич оқсили лактоферрин синтезининг (1,7 марта) ортиши, шунингдек, яллиғланишга қарши цитокин IL-4 нинг (1,8 марта) камайиши билан намоён бўлиши аниқланган. Бу эса яллиғланишни кучайтирувчи ситокинлар синтезини ошиши (IL-1β -2,5 баравар, IL-8 - 2,8 баравар, IL-6 - 3,1 баравар) ва ўткир босқич оқсили лактоферрин даражасининг кўтарилиши (1,7 баравар), шунингдек яллиғланишга қарши цитокин IL-4 нинг (1,8 баравар) камайиши билан намоён бўлади. Ушбу кўрсаткичлар яллиғланиш жараёнининг фаоллиги ва касаллик оғирлигининг потенциал биомаркерлари эканлигини кўрсатади. Илмий янгиликнинг аҳамияти: СВГС фонидаги СТП да яллиғланишни қўзғатувчи ва яллиғланишга қарши цитокинлар (IL-1β, IL-6, IL-8, IL-4) ўртасидаги мувозанатни бузилиши, шунингдек лактоферрин даражасининг ошиши кузатилади. Бу кўрсаткичлар яллиғланиш фаоллиги ва касаллик оғирлик даражасини баҳолашда потенциал биомаркер сифатида қўлланиши мумкинлигини кўрсатади. Бу эса беморларни даволашда мультидисциплинар ёндашув ва индивидуаллаштирилган стратегиянинг зарурлигини таъкидлайди ҳамда жигар коморбид патологияси мавжуд ҳолатларда диагностика ва даволаш имкониятларини кенгайтиради. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: олинган илмий-амалий натижалар Чирчиқ шаҳар стоматология поликлиникасининг 2024 йил 31 октябрдаги  №78 сонли буйруғи, ҳамда Яшнобод тумани 4-сон стоматология поликлиникасининг  2024 йил 31 октябрдаги №59 сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган маълумотлар юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Аниқланган цитокин ва иммунобиокимёвий маркерлардан фойдаланиш яллиғланиш жараёнининг фаоллигини эрта аниқлаш, оғир асоратларнинг олдини олиш ва инвазив аралашувларга эҳтиёжни камайтириш имконини беради. Бу эса СВГС билан оғриган беморлар учун стоматологик ёрдам кўрсатиш хавфсизлигини оширади, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик ҳолатларини камайтиради ҳамда ижтимоий ва тиббий харажатларни камайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СВГС фонида кечувчи СТП да оғиз бўшлиғи ҳолатининг яхшиланиши беморларнинг тиббий муассасаларга мурожаат қилиш қатновини камайтиради, зарур муолажалар сонини қисқартиради ва дори воситаларига сарфланадиган харажатларни камайтиради. Олинган иқтисодий самара 2,64 млн сўмни ташкил этди, бу эса таклиф этилган тавсияларни амалиётга жорий этишнинг иқтисодий мақсадга мувофиқлигини намойиш этади. Республика миқёсида жорий этилганда ушбу самарадорлик бир неча баравар ортади;
иккинчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларнинг сўлагида IL-1β (42,16 ± 3,94 пг/мл) концентрацияси ва лактоферрин даражаси (1,7 марта) ошиши аникланган ҳамда IL -1β ва лактоферринни патологик жараён фаоллиги ва секретор иммунитет ҳолатини баҳолашда истиқболли ноинвазив маркерлар сифатида кўриб чиқиш имконини берган. Бу эса яллиғланиш жараёнидаги цитокин ва нейтрофиллар фаолиятининг кучайганлигидан далолат беради, ҳамда IL-1β ва лактоферринни патологик жараён фаоллиги ва секретор иммунитет ҳолатининг истиқболли ноинвазив маркерлари сифатида кўриб чиқиш имконини беради. Илмий янгиликнинг аҳамияти: СВГС фонида кечувчи СТП бор беморларнинг сўлагида IL-1β ва лактоферрин миқдорининг ошиши яллиғланишнинг асосий бўғинлари ва секретор иммунитетнинг фаоллашганлигини акс эттиради. Ушбу кўрсаткичларнинг диагностик жихатдан муҳимлиги исботланганлиги, уларни патологик жараён фаоллашишининг ноинвазив маркерлари сифатида қўллаш имконини илмий асослаб беради. Бу эса эрта диагностика ва касаллик кечишини мониторинг қилиш имкониятларини сезиларли кенгайтиради. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: олинган илмий-амалий натижалар Чирчиқ шаҳар стоматология поликлиникасининг 2024 йил 31 октябрдаги  №78 сонли буйруғи, ҳамда Яшнобод тумани 4-сон стоматология поликлиникасининг  2024 йил 31 октябрдаги №59 сонли буйруғи асосида амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СВГС билан оғриган беморларда СТП фаоллигининг ноинвазив маркерлари сифатида IL-1β ва лактоферриннинг сўлакдаги юқори даражаларидан фойдаланиш муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Ушбу маркерлар ёрдамида яллиғланиш ўзгаришларини эрта аниқлаш, ўз вақтида профилактика ва даволаш чора-тадбирларини ўтказиш имконини беради. Бу эса оғир пародонтит шаклларининг тарқалишини камайтиради, қиммат стоматологик муолажаларга эҳтиёжни пасайтиради ва гепатит C фонида юзага келиши мумкин бўлган асоратлар хавфини камайтиради. Натижада беморларнинг ҳаёт сифати яхшиланади, ногиронлик ҳолатлари камаяди ва соғлиқни сақлаш тизимига тушадиган иқтисодий юк қисқаради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СВГС фонида кечувчи СТП ни даволашда профилактик ва амбулатор ёндашувга ўтиш ҳисобига тўғридан-тўғри даволаш харажатлари камаяди. Ҳисоб-китобларга кўра, стандарт стационар даволаш нархи профилактик комплексга нисбатан юқорироқ бўлиб, натижада 2,64 млн сўм миқдорида тежамкорликка эришилган. Шунингдек, яллиғланишни эрта аниқлаш ва асоратларнинг олдини олиш қиммат аралашувларга эҳтиёжни камайтиради, меҳнатга лаёқатсизлик муддатларини қисқартиради, ҳамда соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизматлар тизимига тушадиган молиявий юкни камайтиради;
учинчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларда тромбоцитларнинг адгезив индекси (35%) ва уларнинг агрегацион фаоллиги (34%) ошиши, шунингдек, активланган рекальцификация вақтининг узайиши (13%) гемостатик мувозанатнинг тор чегарада сақланиши аникланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: СВГС фонида кечувчи СТП билан оғриган беморларда гемостаз тизими ҳолатини ўрганиш коагуляцион ва қон-томир-тромбоцит бўғинларида яққол бузилишлар мавжудлигини кўрсатди. Бу ҳолат инвазив стоматологик аралашувларни режалаштиришда ва даволаш тактикасини белгилашда албатта инобатга олиниши лозим. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: олинган илмий-амалий натижалар Чирчиқ шаҳар стоматология поликлиникасининг 2024 йил 31 октябрдаги  №78 сонли буйруғи, ҳамда Яшнобод тумани 4-сон стоматология поликлиникасининг  2024 йил 31 октябрдаги №59 сонли буйруғи билан амалиётга жорий этилди. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: СВГС фонида кечувчи СТП бор беморларда гемостазнинг қон-томир-тромбоцит ва коагуляцион бўғинларида аниқланган бузилишлар юқори ижтимоий аҳамиятга эга. Чунки бу маълумотлар стоматологик аралашувлар вақтида қон кетиш ва тромб ҳосил бўлиш асоратларнинг олдини олишга, даволаш хавфсизлигини оширишга, шунингдек асоратлар хавфини ва шошилинч госпитализацияларга муҳтожликни камайтиришга имкон беради. Бу эса умумий ижтимоий ва тиббий юкни камайтиради, беморларнинг ҳаёт сифатини оширади ҳамда хавфсиз стоматологик ёрдам кўрсатишнинг имкониятларини кенгайтиради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: СВГС фонида кечувчи СТП бор беморларда гемостаз бузилишларига боғлиқ бўлган асоратларни даволаш харажатларини камайтиришга эришилади. Тромбоцитлар агрегациясининг ошиши, рекальцификация вақтининг узайиши ва бошқа кўрсаткичларнинг эрта аниқланиши даволаш тактикасини олдиндан тўғри ташкиллаштиришга имкон беради. Бу эса қон кетишлар, тромбозлар, қайта муолажалар, госпитализациялар ва қўшимча дори харажатлари хавфини камайтиради. Натижада соғлиқни сақлаш тизими учун сезиларли маблағ тежалади, вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликка доир молиявий йўқотишлар камаяди, ҳамда стоматологик хизматлар натижаларини оптимал ишлатиш имконияти яратилади.
тўртинчи илмий янгилик: сурункали вирусли гепатит С фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтит билан оғриган беморларга таркибида пробиотиклар (лакто ва бифидобактериялар), ферментатив препарат ҳамда ёғли препарат “Қизил-мой” мавжуд бўлган комплекс даволаш усули таклиф этилган ва ушбу даволаш усули пародонт тўқималарининг регенерация жараёнини фаоллаштиришга, оғиз бўшлиғи шиллиқ қаватининг маҳаллий ҳимоя кўрсаткичларини яхшилашга ва гемокоагуляция тизими ҳолатини меёрлаштиришга ёрдам берганлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: биринчи бор мультимодал ёндашувнинг самарадорлиги илмий асослаб берилди. Ушбу ёндашув бир вақтнинг ўзида тўқималарни тиклаш, микробиоценозни коррекция қилиш ва гемокоагуляцияни барқарорлаштиришга қаратилган бўлиб, мазкур тоифа беморларни патогенетик асосда даволаш бўйича замонавий илмий тасаввурларни кенгайтиради, ҳамда стоматологик даволаш самарадорлигини ошириш учун янги имкониятлар яратади. Илмий янгиликни амалиётга жорий этиш: олинган илмий-амалий натижалар Олмазор тумани марказий кўп тармоқли поликлиникасининг 2025 йил 3 июлдаги  №891-14-197-ТБ/2025-сонли буйруғи, ҳамда Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам шаҳар клиник шифохонасининг 2025 йил 30 июндаги №55-сонли буйруғи асосида амалиётга татбиқ этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тавсия этилган комплекс даволаш схемаси сурункали вирусли гепатит C билан оғриган беморларда пародонтитнинг қайталаниш частотасини ва оғирлик даражаларини камайтиради, қиммат ва инвазив аралашувларга бўлган эҳтиёжни камайтиради, беморларнинг ҳаёт сифатини оширади. Тўқималар регенерациясининг яхшиланиши, маҳаллий иммунитетнинг мустаҳкамланиши ва гемостазнинг барқарорлашуви стоматологик ёрдамнинг хавфсизлигини оширади ҳамда асоратлар хавфини камайтиради. Бу эса вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизликни қисқартиради, ижтимоий ва тиббий юкни камайтиради, ҳамда самарали, хавфсиз даволашнинг кенг қатламларга очиқ бўлишини таъминлайди. Комбинирланган даволашнинг иқтисодий самарадорлиги: таклиф этилган даволаш схемаси пародонтитнинг асоратланган шаклларини даволаш учун сарфланадиган тўғридан-тўғри ҳаражатларни камайтиради. Жорий этилган комбинирланган даволаш схемаси қайта даволаш курслари ва инвазив аралашувларга эҳтиёжни ўртача 15-18% га қисқартирди. Сурункали вирусли гепатит C фонида кечувчи сурункали тарқалган пародонтитни стандарт даволаш харажатларининг ҳатто 15% га камайтирилиши ҳам 4.743.900 сўм миқдорида тежамкорликни таъминлайди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish