Маматалиев Фархад Абдиганиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Уйку артерияларининг гемодинамик ахамиятли стенозларида даволаш тактикасини танлаш”, 14.00.40 – Шошилинч тиббиёт (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tib2975
Илмий раҳбар: Абдурахманов Абдусалом Абдулагзамович, тиббиёт фанлари доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, DSc.06/2025.27.12.Tib.18.01.
Расмий оппонентлар: Юлбарисов Абдурасул Абдужалилович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, Мухамедова Барно Фархадовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот номи: Миллий илмий кардиохирургия маркази (Қозоғистон Республикаси).
Диссертация йўналиши амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади каротид эндартерэктомия ва каротид стентлашнинг клиник натижаларини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда реваскуляризация усулини танлашнинг дифференциал алгоритмини ишлаб чиқиш орқали каротид артерияларнинг гемодинамик аҳамиятга эга стенозлари бўлган беморларда жарроҳлик ва эндоваскуляр даволаш тактикасини оптималлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
каротид артерияларнинг гемодинамик аҳамиятга эга стенозларини верификацияси ҳамда атеросклеротик бляшканинг морфологик хусусиятларини (яраланиши, гиперэхогенлиги, кальцинози, узунлиги) аниқлашда ультратовуш дуплекс сканерлаш ва мультиспирал компьютер томография – ангиографиянинг юқори ташхислаш сезувчанлиги ҳисобига реваскуляризация усулини асосли танлашда ҳал қилувчи юқори прогностик қийматлиги исботланган;
каротид эндартерэктомия ҳамда каротид стентлашнинг эрта ва узоқ муддатда нохуш оқибатлар ривожланиши башоратлашда беморларниг коморбид фони, ёши ва клиник-анатомик профилининг юқори прогностик қийматлиги ушбу омилларнинг атеросклеротик бляшка морфологияси, қон томир ўзанининг анатомик хусусиятлари билан узвий боғлиқлиги ҳисобига исботланган;
комплекс клиник-анатомик баҳолаш асосида реваскуляризация усулини танлашнинг дифференциал кўрсатмалари илмий асосланган; ҳар икки усулнинг эрта хавфсизлиги таққосланувчанлиги ҳамда беш йиллик кузатув муддатларида каротид эндартерэктомиянинг афзаллиги анатомик натижа турғунлиги ҳисобига исботланган;
ишлаб чиқилган ультратовуш дуплекс сканерлаш, мультиспирал КТ-ангиография ва комплекс клиник-анатомик баҳолаш маълумотлари интеграциясига асосланган дифференциал даво-ташхислаш алгоритмининг реваскуляризация усулини танлашда самарадорлиги унинг юқори селективлиги Марказий Осиё минтақаси популяциясига мослашганлиги ҳисобига исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
каротид артерияларнинг гемодинамик аҳамиятга эга стенозларини верификацияси ҳамда атеросклеротик бляшканинг морфологик хусусиятларини аниқлаш ва даволаш тактикасини танлашни такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида: «Каротид артерияларнинг гемодинамик аҳамиятга эга стенозларида интервенцион ва жарроҳлик даволаш тактикасини танлашни оптималлаштириш» номли услубий тавсиянома ишлаб чиқилди (Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Илмий кенгашининг 2025 йил 5 майдаги № 28-05/572-Т сонли баённомаси хулосаси). Шунингдек, «Каротид артерияларнинг гемодинамик аҳамиятга эга стенозларида реваскуляризация усулини танлашни қўллаб-қувватловчи дастур» ЭҲМ учун дастур сифатида расмийлаштирилиб, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги дастурий маҳсулотларнинг давлат реестрида рўйхатга олинган (2022 йил 23 ноябрдаги № DGU 19599 сонли гувоҳнома).
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 5 мартдаги № 4-сонли йиғилиш баённомаси асосида берилган илмий-тадқиқот иши натижаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги хулосага мувофиқ:
биринчи илмий янгилик: каротид артерияларнинг гемодинамик аҳамиятга эга стенозларини верификацияси ҳамда атеросклеротик бляшканинг морфологик хусусиятларини аниқлашда ультратовуш дуплекс сканерлаш ва мультиспирал компьютер томография – ангиографияни комплекс қўллашда асосланган тактика Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 308 сонли буйруқ) ва Наманган вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 209/8 сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: атеросклеротик бляшка морфологияси ва каротид ўзан анатомиясини операциягача баҳолаш аниқлигининг ошиши ташхислаш хатолари хавфини камайтириш ҳамда реваскуляризация усулини прецизион танлаш ҳисобига асоратлар ва ногиронликларни камайтиришга имкон берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: асоссиз ташхислаш муолажалари ҳажмининг камайиши ҳисобига бир нафар бемор учун 2,45 млн. сўм, тадқиқот миқёсида (n=110) эса 269,5 млн. сўм тежашга эришилди. Хулоса: ультратовуш дуплекс сканерлаш ва мультиспирал КТ-ангиографияни ягона ташхислаш схемасига бирлаштириш шошилинч тиббиёт шароитида каротид стенозларни ишончли верификация қилиш ва реваскуляризация усулини асосли танлаш учун объектив замин яратади.
иккинчи илмий янгилик: каротид эндартерэктомия ҳамда каротид стентлашнинг эрта ва узоқ муддатда нохуш оқибатлар ривожланиши башоратлашда таклиф этилган ишланма Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 308 сонли буйруқ) ва Наманган вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 209/8 сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: дастурдан фойдаланиш юқори хавфли беморларга ёндашувни индивидуаллаштириш ва фатал асоратлар ривожланиши эҳтимолини камайтириш имконини берди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: аниқланган предикторларни қўллаш стационар даволаш муддатининг 24,3 койка-кундан 12,6 койка-кунгача қисқариши учун имкон яратган. Хулоса: хавф омилларини операциягача миқдорий баҳолаш юқори хавфли беморларни ажратиб олиш ва улар учун камроқ травматик реваскуляризация усулини танлаш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: комплекс клиник-анатомик баҳолаш асосида реваскуляризация усулини танлашнинг дифференциал кўрсатмалари Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 308 сонли буйруқ) ва Наманган вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 209/8 сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: ишемик инсульт ҳолатларининг олдини олиш беморнинг турғун ногиронлик тоифасига ўтишини истисно қилиб, аҳолининг меҳнат қобилиятини сақлашга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: ногиронликнинг олдини олиш (бир нафар ногиронни таъминлашнинг ўртача йиллик юкламаси 18–22 млн. сўм) беморларнинг 10% ида давлатга йилига 220 млн. сўмдан ортиқ тежамни, мазкур кичик гуруҳ даволаниши бўйича базавий 26,95 млн. сўм тежамга қўшимча равишда таъминлайди. Хулоса: реваскуляризация усулини бляшка морфологияси ва каротид ўзан анатомиясига таянган ҳолда дифференциал танлаш перипроцедурал асоратлар хавфини камайтиради ва узоқ муддатли натижаларни яхшилайди.
тўртинчи илмий янгилик: ишлаб чиқилган ультратовуш дуплекс сканерлаш, мультиспирал КТ-ангиография ва комплекс клиник-анатомик баҳолаш маълумотлари интеграциясига асосланган дифференциал даво-ташхислаш алгоритми Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг Бухоро вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 308 сонли буйруқ) ва Наманган вилоят филиали (2025 йил 6 сентябрдаги № 209/8 сонли буйруқ) амалиётига жорий этилган. Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: тактикани стандартлаштириш ташхислаш ва жарроҳлик даволаш босқичлари ўртасида узвийликни таъминлади, операцияга қадар вақтни қисқартирди ва ихтисослаштирилган ёрдамнинг оммабоплигини оширди. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: стационар даволаш муддатининг 24,3 койка-кундан 12,6 койка-кунгача (Δ ≈ 11,7 койка-кун) қисқариши ва асоссиз ташхислаш муолажалари ҳажмининг камайиши ҳисобига бир нафар бемор учун 2,45 млн. сўм, тадқиқот миқёсида (n=110) эса 269,5 млн. сўм тежашга эришилди. Кўрсатилган миқдор жорий этилган интеграцияланган даво-ташхислаш алгоритмининг ягона умумий самараси бўлиб, биринчи ва иккинчи илмий янгиликларга тааллуқли таркибий қисмларни аллақачон ўз ичига олади. Хулоса: дифференциал даво-ташхислаш алгоритмини жорий этиш каротид стенозли беморларда даволаш тактикасини рационаллаштириш, госпитализация муддатларини қисқартириш ва тиббий ёрдам самарадорлигини оширишни таъминлайди.