Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиев Равшан Маратовичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Поездлар ҳаракатини бошқариш тизимларида йўл участкалари ҳолатини назорат қилиш датчикларини такомиллаштириш моделлари, алгоритмлари ва дастурий воситалари», 05.01.06–Ҳисоблаш техникаси ва бошқарув тизимларининг элементлари ва қурилмалари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.2.DSc/T87.
Илмий раҳбар: Халиков Абдулхак Абдулхаирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент темир йўл муҳандислари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.27.06.2017.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Азимов Рахмат Каримович, техника фанлари доктори, профессор; Абдукаюмов Абдурашид, техника фанлари доктори, профессор; Плахтиев Анатолий Михайлович, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: «Илмий-техник марказ» МЧЖ.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: поездлар ҳаракатини бошқариш тизимларида йўл участкалари ҳолатини назорат қилиш датчикларини яратиш бўйича математик моделлар, уларнинг алгоритмлари, ҳисоблаш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йўл участкаси ҳолатини комбинацияланган усулда назорат қилиш учун изоляция уланмаларисиз рельс занжири қурилмаси ишлаб чиқилган;
йўл участкалари ҳолатини назорат қилиш датчикларининг нормал, шунтли ва назорат режимларида ишлайдиган математик моделлари ишлаб чиқилган;
мутлақ (абсолют) шунтлаш сезувчанлиги, норматив шунтлаш сезувчанлиги, рельсли линияси узилишиларига сезувчанлигининг мезонлари ишлаб чиқилган;
датчикларнинг қўшимча шунтлаш зоналарининг оптимал узунликларини аниқлаш орқали формаллаштирилган ифодалар ва алгоритмлар ишлаб чиқилган;
адаптив қабул қилгич билан ишлайдиган назорат датчиклари учун математик моделлар ва алгоритмлар ишлаб чиқилган;
локомотив қабул қилгичи бўйича асосий ва йўл қурилмалари носозлигини назорат қилишга асосланган назорат ҳамда икки поезднинг яқинлашиш режимлари бўйича назорат қилиш датчигининг математик модели ишлаб чиқилган;
юқори тезликда ҳаракатланувчи йўлларда локомотивга ахборотни узатиш учун поезд станцияга яқинлашиб келишидаги кодлашнинг математик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Поездлар ҳаракатини бошқариш тизимларидаги йўл участкалари ҳолатини назорат қилиш датчикларини такомиллаштириш модели, алгоритмлари ва дастурий воситалари бўйича олинган натижалар асосида:
йўл участкалари ҳолатини назорат қилиш учун датчиклар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2016 йил 21 ноябрдаги НГ/3947-16-сон маълумотномаси). Натижада поездлар ҳаракатланиш хавфсизлигини 5% га ошириш имконини яратилган;
назорат датчикларнинг ускуналарини текшириш учун алгоритм ва дастурий воситалар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2016 йил 21 ноябрдаги НГ/3947-16-сон маълумотномаси). Натижада йиллик иқтисодий самара темир йўл участкасининг 1 километрига 12,9% ташкил қилган;
йўлнинг юқори тезликли линияларида ахборотни локомотивга узатиш учун рельс линиясининг оптимал узунлигини аниқлашнинг алгоритмлари ва дастурий воситалари «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ тизимига жорий қилинган («Ўзбекистон темир йўллари» АЖнинг 2016 йил 21 ноябрдаги НГ/3947-16-сон маълумотномаси). Натижада сигналларни узатиш жараёнида кодлаштириш участкалари учун сарфларни 40% га камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish