Суярова Феруза Собир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): Қашқадарё вилоятида ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг ривожланиш тарихи (1991-2022 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Tar2673
Илмий раҳбар: Раҳмонқулова Оксана Алиқуловна, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети. DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01.
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори, профессор Бобожонова Дилором Бобожоновна, тарих фанлари доктори (DSc), профессор Норбутаев Парда Пажниевич.
Етакчи ташкилот: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади 1991–2022-йилларда Қашқадарё вилоятида ҳунармандчилик ва амалий санъат соҳасида рўй берган ўзгаришлар тарихини илмий жиҳатдан таҳлил қилиш ва баҳолашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Мустақиллик арафасида маъмурий-буйруқбозлик ва режали иқтисодиёт тизими доирасида маҳаллий косиблик анъаналарини мажбурий тарзда давлат артеллари ва маҳаллий саноат корхоналари таркибига сингдириши оқибатида воҳанинг анъанавий ҳунармандчилик мактаблари, хусусан, Шаҳрисабз кулолчилиги ва ғиштпазлиги, Касби сопол ўйинчоқсозлиги, шунингдек, мисгарлик, каштачилик ва гиламдўзлик тармоқлари чуқур тизимли инқирозга учраб, институционал базадан маҳрум бўлганлиги, мустақиллик йилларида эса соҳа тараққиёти фақатгина этномаданий меросни консервация қилиш билан чекланмай, бозор иқтисодиёти механизмларининг жорий этилиши, ҳуқуқий-меёрий базанинг шаклланиши, “Ҳунарманд” уюшмасининг ташкил этилиши ҳамда маҳаллий ташаббуслар туфайли сифат жиҳатидан янги, трансформациялашув босқичига кўтарилганлиги исботланди;
Қашқадарё вилоятида миллий ҳунармандчилик соҳасини қайта тиклаш ва ривожлантириш динамикаси мазмун-моҳиятига кўра давлат сиёсатининг оддий ҳуқуқий қонунийлаштириш босқичидан комплекс ижтимоий-иқтисодий рағбатлантириш, солиқ имтиёзлари бериш ҳамда соҳани креатив индустрия ва тижорат тармоғига айлантирилганлиги, воҳада каштачилик, темирчилик ва металлга ишлов бериш, кулолчилик, гиламчилик, қуроқчилик, миллий либослар ва уй ҳунармандчилиги маҳаллий турмуш тарзи, хом ашё базаси, оилавий меҳнат ва устоз-шогирд анъаналари билан узвий боғлиқ ҳолда ва шу асосда Қашқадарё амалий санъати умумўзбек ҳунармандчилиги таркибида ўзига хос воҳавий бадиий-тарихий мактаб сифатида ривожланганганлиги консептуал жиҳатдан асосланди;
Қашқадарё воҳаси ўзига хос микроҳудудий хусусиятлари мисолида анъанавий каштачилик (Шаҳрисабз ва Китоб “ироқи” чоки), миллий гиламдўзлик, қуроқчилик санъатининг, мисгарлик, темирчилик, металлга ишлов (Қарши ва Косон атрофида) қайта тикланиши воҳа хотин-қизлар ва ёшларни касбга жалб этиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, оила бюджети даромадларини кўпайтириш, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда амалий механизм сифатида ижтимоий омил бўлиб хизмат қилганлиги ҳамда 2017–2022 йилларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 4,2 баробарга ўсиши динамикасида аёллар тадбиркорлиги етакчи драйверга айланганлиги статистик кўрсаткичлар ёрдамида далилланди;
Қашқадарёда ҳунармандчилик маҳсулотлари сайёҳлар учун оддий эсдалик буюми эмас, балки воҳа тарихи, маҳаллий маданияти, уста маҳорати ва “тирик мерос”ни намойиш этувчи туристик ресурс эканлиги, ташкил этилган интерактив ҳунармандчилик устахоналари ва маҳорат дарслари (мастерcлассес) анъанавий маданий меросни асраш билан бир қаторда, ҳудудий туризм индустрияси билан чуқур интеграциялашиб, «устахона – кўргазма – савдо – туристик маршрут» занжири асосида минтақавий иқтисодий барқарорликни таъминловчи янги маданий-иқтисодий модел сифатида намоён бўлганлиги асосланди. Шу билан бирга, маҳсулот аслийлигини сақлаш, ҳунар мактабларини илмий ҳужжатлаштириш, усталар ҳақидаги маълумотларни архивлаштириш, рақамли савдо ва маркетинг имкониятларини кучайтириш, ҳунармандчилик марказларини туристик маршрутларга тизимли киритиш каби муаммоларни ҳал этиш зарурати илмий жиҳатдан аниқланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилоятида ҳунармандчилик ва амалий санъатнинг ривожланиш тарихи (1991–2022-йиллар) бўйича олиб борилган тадқиқотлар ва олинган илмий натижаларидан:
Мустақиллик арафасида маъмурий-буйруқбозлик ва режали иқтисодиёт тизими доирасида маҳаллий косиблик анъаналарини мажбурий тарзда давлат артеллари ва маҳаллий саноат корхоналари таркибига сингдириши оқибатида воҳанинг анъанавий ҳунармандчилик мактаблари, хусусан, Шаҳрисабз кулолчилиги ва ғиштпазлиги, Касби сопол ўйинчоқсозлиги, шунингдек, мисгарлик, каштачилик ва гиламдўзлик тармоқлари чуқур тизимли инқирозга учраб, институционал базадан маҳрум бўлганлиги, мустақиллик йилларида эса соҳа тараққиёти фақатгина этномаданий меросни консервация қилиш билан чекланмай, бозор иқтисодиёти механизмларининг жорий этилиши, ҳуқуқий-меёрий базанинг шаклланиши, “Ҳунарманд” уюшмасининг ташкил этилиши ҳамда маҳаллий ташаббуслар туфайли сифат жиҳатидан янги, трансформациялашув босқичига кўтарилганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 14-июлдаги 01-33/529-сон маълумотномаси).
Қашқадарё вилоятида миллий ҳунармандчилик соҳасини қайта тиклаш ва ривожлантириш динамикаси мазмун-моҳиятига кўра давлат сиёсатининг оддий ҳуқуқий қонунийлаштириш босқичидан комплекс ижтимоий-иқтисодий рағбатлантириш, солиқ имтиёзлари бериш ҳамда соҳани креатив индустрия ва тижорат тармоғига айлантирилганлиги, воҳада каштачилик, темирчилик ва металлга ишлов бериш, кулолчилик, гиламчилик, қуроқчилик, миллий либослар ва уй ҳунармандчилиги маҳаллий турмуш тарзи, хом ашё базаси, оилавий меҳнат ва устоз-шогирд анъаналари билан узвий боғлиқ ҳолда ва шу асосда Қашқадарё амалий санъати умумўзбек ҳунармандчилиги таркибида ўзига хос воҳавий бадиий-тарихий мактаб сифатида ривожланганганлиги далиллар асосида ёритилди (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 16-июлдаги 01-14/921-сон маълумотномаси).
Қашқадарё воҳаси ўзига хос микроҳудудий хусусиятлари мисолида анъанавий каштачилик (Шаҳрисабз ва Китоб «ироқи» чоки), миллий гиламдўзлик, қуроқчилик санъатининг, мисгарлик, темирчилик, металлга ишлов (Қарши ва Косон атрофида) қайта тикланиши воҳа хотин-қизлар ва ёшларни касбга жалб этиш, ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаш, оила бюджети даромадларини кўпайтириш, касаначилик ва оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда амалий механизм сифатида ижтимоий омил бўлиб хизмат қилганлиги ҳамда 2017–2022 йилларда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг 4,2 баробарга ўсиши динамикасида аёллар тадбиркорлиги етакчи драйверга айланганлиги каби маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Тақдимот” кўрсатуви сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат унитар корхонасининг 2025-йил 14-июлдаги 01-33/529-сон маълумотномаси).
Қашқадарёда ҳунармандчилик маҳсулотлари сайёҳлар учун оддий эсдалик буюми эмас, балки воҳа тарихи, маҳаллий маданияти, уста маҳорати ва “тирик мерос”ни намойиш этувчи туристик ресурс эканлиги, ташкил этилган интерактив ҳунармандчилик устахоналари ва маҳорат дарслари (мастерcлассес) анъанавий маданий меросни асраш билан бир қаторда, ҳудудий туризм индустрияси билан чуқур интеграциялашиб, «устахона – кўргазма – савдо – туристик маршрут» занжири асосида минтақавий иқтисодий барқарорликни таъминловчи янги маданий-иқтисодий модел сифатида намоён бўлганлиги асосланди. Шу билан бирга, маҳсулот аслийлигини сақлаш, ҳунар мактабларини илмий ҳужжатлаштириш, усталар ҳақидаги маълумотларни архивлаштириш, рақамли савдо ва маркетинг имкониятларини кучайтириш, ҳунармандчилик марказларини туристик маршрутларга тизимли киритиш каби муаммоларни ҳал этиш зарурати далиллар асосида ёритилди (Ўзбекистон Республикаси “Ҳунарманд” уюшмасининг 2025-йил 16-июлдаги 01-14/921-сон маълумотномаси).