Отахонова Динора Мусабой қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақа савдо корхоналарининг жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланиш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.11 - “Маркетинг”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6562.
Илмий раҳбар: Матёқубова Дилфуза Олимбоевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Закирова Гулноза Қудратовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа савдо корхоналарининг жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа савдо корхоналарида рақамли маркетинг воситаларидан кенг фойдаланиш, ижтимоий тармоқларда фаол реклама тадбирларини ташкил этиш ва мижозларни рағбатлантирувчи маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланишга қаратилган инновацион ёндашувлар ишлаб чиқилган;
савдо корхоналари жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан фойдаланиш орқали уларда самарали рақамли маркетинг тадбирлари ва инновацион реклама ёндашувларини “юқори” (0,8-1), стандарт аксиялар ёки сезиларли натижа бермаган фаолиятларни “ўрта” (0,5-0,7) ва натижа бериши кам бўлган ёки стратегик режалаштиришга эътиборсиз ёндашилган фаолиятларни “қуйи” (0,1-0,4) даражаларда интеграл баҳолаш усули таклиф этилган;
минтақа савдо корхоналарининг жозибадорлигини ошириш борасида маркетинг стратегиясини шакллантиришга қаратилган мижозлар маълумотларини бошқариш (25 %),  мижоз билан мулоқот ва алоқаларни бошқариш (30 %), савдо жараёнини қўллаб-қувватлаш (20 %), маркетинг тадбирларини бошқариш (15 %) ҳамда мижоз содиқлиги ва хизмат (10 %) унсурларидан иборат мижозлар билан узлуксиз алоқалар ўрнатиш тизими (“Cустомер Релатионшип Манагемент - CРМ)” таклиф этилган;
минтақа савдо корхоналарининг жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг 2030-йилларгача прогноз қийматлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа савдо корхоналарининг жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
минтақа савдо корхоналарида рақамли маркетинг воситаларидан кенг фойдаланиш, ижтимоий тармоқларда фаол реклама тадбирларини ташкил этиш ва мижозларни рағбатлантирувчи маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланишга қаратилган инновацион ёндашувлар бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6202-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши минтақа савдо корхоналарининг ўз бренд қийматини ошириш ва рақобатбардошлигини кучайтириш учун креатив реклама стратегиялари, ҳамкорлик ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имконини берган; 
савдо корхоналари жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан фойдаланиш орқали уларда самарали рақамли маркетинг тадбирлари ва инновацион реклама ёндашувларини “юқори” (0,8-1), стандарт аксиялар ёки сезиларли натижа бермаган фаолиятларни “ўрта” (0,5-0,7) ва натижа бериши кам бўлган ёки стратегик режалаштиришга эътиборсиз ёндашилган фаолиятларни “қуйи” (0,1-0,4) даражаларда интеграл баҳолаш усули бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6202-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиниши савдо корхоналари жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан фойдаланиш даражаларини интеграл баҳолаш усули орқали корхоналар маркетинг стратегияларининг самарадорлигини тизимли ва солиштирма баҳолашга, уларни янада оптималлаштириш учун аниқ тавсиялар ишлаб чиқишга ҳамда ҳудудлар бўйича ихтисослаштиришга имкон берган; 
минтақа савдо корхоналарининг жозибадорлигини ошириш борасида маркетинг стратегиясини шакллантиришга қаратилган мижозлар маълумотларини бошқариш (25 %),  мижоз билан мулоқот ва алоқаларни бошқариш (30 %), савдо жараёнини қўллаб-қувватлаш (20 %), маркетинг тадбирларини бошқариш (15 %) ҳамда мижоз содиқлиги ва хизмат (10 %) унсурларидан иборат мижозлар билан узлуксиз алоқалар ўрнатиш тизими (“Customer Relationship Management - CRM)” бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6202-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф асосида минтақа савдо корхоналарида мижозлар маълумотларини тўплаш ва бошқариш, мижозлар билан мунтазам ва шахсийлаштирилган мулоқотни йўлга қўйиш, савдо ва маркетинг тадбирларини мижоз эҳтиёжлари ва хатти-ҳаракатларига тўлиқ мослаштириш ҳамда мижозлар содиқлигини ошириш ва уларни корхона билан узоқ муддатли алоқада ушлаб туриш орқали маркетинг муносабатлари изчиллигини таъминлашга эришилган; 
минтақа савдо корхоналарининг жозибадорлигини оширишда маркетинг стратегиясидан самарали фойдаланиш кўрсаткичларининг 2030-йилларгача прогноз қийматлари бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 13-июндаги 7-09/6202-сон маълумотномаси). Ушбу таклифни жорий қилиш минтақа савдо корхоналарида маркетинг стратегияси жозибадорлигини оширишнинг узоқ муддатли барқарор ўсиш ва рентабеллиги таъминланиб, келажакда ушбу кўрсаткичларни 1,2 баробарга ошириш имконини берган. 
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish