Ибрагимов Хамидбек Жуманиязовичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хусусий тижорат банкларида ресурс базаси самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Iqt6922
Илмий раҳбар: Сабиров Мирза Қиличбаевич, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Тошпулатов Даврон Акромович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент; Норова Нозима Набиевна иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Ўзсаноатқурилишбанк” акциядорлик тижорат банки.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади хусусий тижорат банкларида ресурс базаси самарадорлигини ошириш йўллари юзасидан илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.    
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хусусий тижорат банкларида депозит муддати ва мижозлар сегментидан келиб чиқиб фоиз ставкаларини табақалаштириш орқали депозит базаси барқарорлигини таъминлаш таклифи ишлаб чиқилди;
хусусий тижорат банкларида депозит маблағлари ҳажмини йиллик 10-12 фоизга ошириш ҳамда хусусий капитални ҳар йили 8-10 фоиздан кам бўлмаган даражада мустаҳкамлаш орқали ресурс манбалари таркибини диверсификация қилиш, узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш ва жалб қилинган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи асосланган;
хусусий тижорат банкларида кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар кўрсаткичини активларга нисбатан 1,8-2,5 фоиз чегарасида ушлаб туриш орқали активлар сифати ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, бунинг натижасида ресурс базасининг йиллик 7-10 фоизгача барқарор кенгайиши ҳамда кредитлаш фаолияти самарадорлигини ошириш имконияти асосланган;
хусусий тижорат банкларининг ресурс базасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлик эконометрик модел асосида баҳоланиб, банк ресурслари ҳажмининг 2030-йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хусусий тижорат банкларида ресурс базаси самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хусусий тижорат банкларида депозит муддати ва мижозлар сегментидан келиб чиқиб фоиз ставкаларини табақалаштириш орқали депозит базаси барқарорлигини таъминлаш таклифи жорий қилинди (ATB “Капиталбанк”нинг 2025-йил 25-декабрдаги № 05-18/25440-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг натижасида, ATB “Капиталбанк”да 2025-йилда 2024-йилга нисбатан жами депозитлар ҳажми 7 691 млрд сўмга, жами активлар ҳажми 10 192 млрд сўмга, хусусий капитал ҳажми эса 1 792 млрд сўмга ошди;
хусусий тижорат банкларида депозит маблағлари ҳажмини йиллик 10-12 фоизга ошириш ҳамда хусусий капитални ҳар йили 8-10 фоиздан кам бўлмаган даражада мустаҳкамлаш орқали ресурс манбалари таркибини диверсификация қилиш, узоқ муддатли молиявий барқарорликни таъминлаш ва жалб қилинган маблағлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш таклифи жорий қилинди (ATB “Капиталбанк”нинг 2025-йил 25-декабрдаги № 05-18/25440-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида, ATB “Капиталбанк”да 2025-йилда 2024-йилга нисбатан хусусий капитал ҳажми 38,60 фоизга, жами активлар ҳажми 13,39 фоизга ва мажбуриятлар ҳажми 10,60 фоизга ошиб, банк ресурс базасининг барқарорлиги ва молиявий мустаҳкамлиги таъминланди;
хусусий тижорат банкларида кредитлар бўйича эҳтимолий йўқотишлар кўрсаткичини активларга нисбатан 1,8-2,5 фоиз чегарасида ушлаб туриш орқали активлар сифати ва молиявий барқарорликни мустаҳкамлаш, бунинг натижасида ресурс базасининг йиллик 7-10 фоизгача барқарор кенгайиши ҳамда кредитлаш фаолияти самарадорлигини ошириш таклифи жорий қилинди (ATB “Капиталбанк”нинг 2025-йил 25-декабрдаги № 05-18/25440-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг натижасида, ATB “Капиталбанк”да, 2025-йилда 2024-йилга нисбатан жами активлар ҳажми 5 498,8 млрд сўмга, кредит портфели 4 997,8 млрд сўмга, хусусий капитал ҳажми эса 999,2 млрд сўмга ошди;
хусусий тижорат банкларида ресурс базасини шакллантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигига таъсир этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида банк ресурслари ҳажмининг 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари ATB “Капиталбанк” томонидан узоқ муддатли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, депозит базаси ва хусусий капитал манбаларини режалаштириш ҳамда ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўналишларини белгилашда фойдаланилган (ATB “Капиталбанк”нинг 2025-йил 25-декабрдаги № 05-18/25440-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши банкнинг узоқ муддатли истиқболдаги ресурс ҳажмини аниқлаштириш, депозитлар ва хусусий капитал ўсиш кўрсаткичларини мувофиқлаштириш ҳамда ресурс базаси барқарорлигини ошириш имконини берган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish