Аминова Нигинабону Бахриддиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Логистика соҳасини ривожлантиришда молия механизмини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6388
Илмий раҳбар: Бакиева Ирода Абдушукуровна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент кимё-технология институти, DSc.03/2026.31.01.1.42.02
Расмий оппонентлар: Қўзиев Равшан Рамазонович, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент; Абдураҳмонов Илёс Хуршидович иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Олий бизнес мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида логистика соҳасини ривожлантиришда молиялаштириш механизмини такомиллаштириш йўналишлари бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молиялаштиришнинг самарали механизмларини қўллаган ҳолда ҳаракат таркиби парки — вагонлар, локомотивлар, автотранспорт воситалари, рефрижератор контейнерлар, дарё ва ҳаво кемаларини янгилаш учун маҳаллий транспорт корхоналарига шарт-шароит яратиш ва уларни рағбатлантириш таклифи асосланган;
ташқи ва ички молиялаштириш манбаларини жалб этиш кўламини кенгайтириш ҳамда инновацион технологияларни қўллаш асосида транспорт инфратузилмасини комплекс ва илдам ривожлантириш, ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказларининг замонавий тармоғини шакллантириш таклифи ишлаб чиқилган;
мултимодал тамойилни максимал даражада амалга ошириш имконини берувчи логистика хизматлари бозорини ривожлантириш, 3PL ва ундан юқори форматда хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик миллий транспорт операторлари ташкил этилишини рағбатлантириш таклифи асосланган;
халқаро ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобига ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, транспорт-логистика харажатларини мақбуллаштириш таклифи этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Логистика соҳасини ривожлантиришда молиялаштириш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
молиялаштиришнинг самарали механизмларини қўллаган ҳолда ҳаракат таркиби парки — вагонлар, локомотивлар, автотранспорт воситалари, рефрижератор контейнерлар, дарё ва ҳаво кемаларини янгилаш учун маҳаллий транспорт корхоналарига шарт-шароит яратиш ва уларни рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон қарори 1-иловаси “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини 2030-йилгача ривожлантириш консепсияси” 4-боб “Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини амалга ошириш механизмлари”нинг “Логистика хизматлари бозорини ривожлантириш” 2-параграфи 4-бандида ҳисобга олинган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги №2/09-27-маълумотномаси). Ушбу таклифни қўллаш асосида янги ва замонавий ҳаракат таркиби эса ҳаёт сикли давомида камроқ эксплуатацион харажатлар ва юқори техник ишончлиликни 12 фоизга таъминлаш ҳамда бандлик даражасини қарийб 26 фоизга ошириш имконини бериши аниқланган;
ташқи ва ички молиялаштириш манбаларини жалб этиш кўламини кенгайтириш ҳамда инновацион технологияларни қўллаш асосида транспорт инфратузилмасини комплекс ва илдам ривожлантириш, ҳудудларда юклар шаклланишининг асосий нуқталарини ҳисобга олган ҳолда транспорт-логистика марказларининг замонавий тармоғини шакллантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги №2/09-27-маълумотномаси). Мавжуд молиявий ресурсларнинг чекланганлиги шароитида ташқи ва ички молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш қарийб 12 та инфратузилма лойиҳаларини узлуксиз ва барқарор амалга ошириш имкониятини яратиши, шунингдек, инновацион технологияларни жорий этиш (рақамли логистика, интеллектуал транспорт тизимлари, автоматлаштирилган бошқарув платформалари) транспорт хизматлари самарадорлигини 26 фоизга ошириш, транзакция харажатларини 14 фоизга камайтиришга хизмат қилиши ҳисоблаб берилган;
мултимодал тамойилни максимал даражада амалга ошириш имконини берувчи логистика хизматлари бозорини ривожлантириш, 3PL ва ундан юқори форматда хизматлар кўрсатишга ихтисослашган йирик миллий транспорт операторлари ташкил этилишини рағбатлантириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги №2/09-27-маълумотномаси). Йирик миллий операторлар мамлакатнинг транзит имкониятларини самарали бошқариши ва халқаро юк оқимларининг кўпайиши оқибатида транзитдан тушадиган тўловлар ҳамда хизматлар орқали давлат ва хусусий сектор даромадини 1,2 фоизга ошириш имконини бериши аниқланган;
халқаро ва минтақавий ҳамкорликни янада ривожлантириш ҳисобига ташқи савдо йўналишларини диверсификациялаш, мавжуд тўсиқларни бартараф этиш, ташқи бозорларга юкларни етказиб бериш муддатларини қисқартириш, транспорт-логистика харажатларини мақбуллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-январдаги “Ўзбекистон Республикасининг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-28-сон қарорида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2026-йил 23-январдаги №2/09-27-маълумотномаси). Логистика инфратузилмасини ривожлантириш, халқаро транспорт йўналишларини самарали ташкил этиш ва уларнинг харажатларини 18 фоизга камайтириш орқали амалга оширилиши қайд этилган.