Ахророва Мадина Рахматовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “XVI-XIX асрлар ўзбек мумтоз шоиралари меросининг ижтимоий-фалсафий моҳияти” мавзусидаги 09.00.03 – Фалсафа тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1282
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.01/2025.27.12.F.10.02
Илмий раҳбар: Меликова Мартаба Нумановна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Расмий оппонентлар: Рахматова Холида Холиковна, фалсафа фанлари доктори (DSc), дотсент.
Алимов Акбар Нарбаевич, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мумтоз шоиралар маънавий меросидаги ахлоқий, маънавий-маърифий қарашларини гносеологик нуқтаи назардан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мутафаккир шоиралар фалсафий дунёқарашининг ғоявий-манбавий асослари сифатида Ислом фалсафаси (Қуръон ва Ҳадис экзегетикаси), Шарқ перипатетизми (машшоийлик) ва тасаввуф таълимоти анъаналари ўртасидаги ворисийлик алоқалари аниқланиб, уларнинг “комил инсон” консепсиясини талқин қилишдаги ўзига хос герменевтик ва консептуал ёндашувлари далилланган;
XVI–XIX асрлар Марказий Осиё хонликлари давридаги ижтимоий-сиёсий ва маънавий муҳитнинг хотин-қизлар интеллектуал қатлами шаклланишига таъсири очиб берилиб, шоиралар дунёқарашида илк бор “маърифатпарварлик ва тасаввуф феноменологияси синтези” ўзига хос тарихий-фалсафий феномен сифатида мантиқий исботланган;
шоиралар меросидаги ижтимоий тенглик, адолат ва эркинлик идеаллари инсон маънавий камолоти ғоялари билан уйғунликда, тарихий-қиёсий (компаративистик) методология асосида тизимлаштирилган ҳамда уларнинг Шарқ фалсафий тафаккури ривожидаги ва минтақа маданий тикланиш жараёнларидаги ўрни янги консептуал ёндашувлар орқали очиб берилган;
Анбар Отиннинг “Қоралар фалсафаси” ва бошқа мумтоз шоиралар асарларининг тарихий-фалсафий таҳлили асосида, анъанавий суфийлик дунёқарашидан янги давр дунёвий ва маърифатпарварлик (ижтимоий-демократик) фалсафасига ўтиш босқичининг трансформациялашув қонуниятлари илмий асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Ўзбек мумтоз шоиралари ижодида ижтимоий-фалсафий қарашлар моҳиятини таҳлил этиш асносида:
мумтоз шоиралар фалсафий қарашларининг шаклланишида шарқ перипатетизми ва тасаввуф ғоявий манба сифатидаги ўрни ҳамда уларнинг “комил инсон” консепсиясидаги ўзига хос талқинлари далилланганлигига оид илмий хулосалардан музей-қўриқхона тизими таркибидаги адабиёт музейининг илмий консепсиясини бойитишда, экскурсия матнларини янгилашда фойдаланилди ҳамда Қўқон давлат музей-қўриқхонаси таркибидаги XVI аср oxiri-XIX аср бошларига оид давр экспозицияларини янада бойитилишига асос бўлган. (Ўзбекистон Республикаси маданий мерос агентлигининг 2025-йил 14-феврал 04/05-576-сонли маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий янгиликлар, таклиф ва хулосалар миллий қадриятларни сақлаб қолишда ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, ёшлар фалсафий тафаккурини ривожлантириш ва комил инсонни тарбиялаш мезонларини шакллантиришга хизмат қилган;
XVI–XIX асрлар ўзбек хонликлари ижтимоий-сиёсий муҳитининг аёл шоиралар дунёқарашини шакллантиришдаги ўрни бугунги давр аёллар интеллектуал қатламини юзага келтиришда “маърифатпарварлик ва тасаввуф синтези” асосий детерминант эканлиги мантиқий исботланганлигига оид таклиф-тавсиялари натижаларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда субстионал асос сифатида хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий тадқиқот марказининг 2026-йил 2-июн 02/232- сонли далолатномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган илмий янгиликлар, таклиф ва хулосалар миллий қадриятларни сақлаб қолишда ўзига хос аҳамиятга эга бўлиб, ёшлар фалсафий тафаккурини ривожлантириш ва комил инсонни тарбиялаш мезонларини шакллантиришга хизмат қилган.
Бугунги глобал маънавий таҳдидлар ва деградация жараёнлари кечаётган даврда ёш авлодни ҳимоя қилувчи ахлоқий қадриятларнинг субстансионал асоси эканлиги фалсафий жиҳатдан асослаб берилганлигига оид илмий янгилик ва назарий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2021-2022-йиллар давомида бажарилган А-ОТ-2021-11-сонли “Оъзбек халқи диний ва миллий қадриятлари комплексининг электрон-трансдитсиплинар платформасини яратиш” мавзусидаги Инновацион илмий-тадқиқот лойиҳа доирасида белгиланган вазифаларни бажаришда самарали фойдаланилган. (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети 10.06.2026 № 04/11-13488 сонли маълумотномаси). Хусусан, бугунги кунда маърифатпарвар мутафаккирлар ва шоиралар маънавий меъросинини назарий жиҳатдан ўрганиш долзарб мавзудир. Натижада, мумтоз шоиралар ижодидаги ижтимоий-фалсафий муаммоларни замонавий илмий ёндашувлар асо сида таҳлил қилишга хизмат қилган.
Мумтоз шоираларнинг маънавий мероси ёш авлодни маънавий таҳдидлар ва ахборот хуружлардан ҳимоя этишда ахлоқий қадриятлари субстансионал асосга эга эканлиги фалсафий жиҳатдан асосланганлигига оид илмий таклиф-тавсияларидан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024-йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг ВИ режасининг “Маънавий-маърифий соҳадаги устувор йўналишлар”, 6.1 “Миллий маданият ва маънавиятни ривожлантириш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш соҳасида” ва 6.3 “Миллий, тарихий илмий маданият ва манбаларни ўрганиш ва тарғиб этиш соҳасида”ги бандлари ижросини таъминлашда ҳамда маънавий-маърифий тадбир дастурининг ссенарийсини яратиш ва амалга оширишда кенг фойдаланилган. (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси марказий кенгашининг 2025-йил 13-январ 02/02-03-сонли далолатномаси). Натижада, партиянинг сайловолди дастури мақсад ва вазифаларни амалга оширишда, тарғибот тадбирларида иштирок этиб, аждодларимизнинг хусусан, XVI-XIX асрлар Ўзбек мумтоз шоиралар меросининг миллий - маънавий қарашлари ва меросини кенг тарғиб этиш орқали ўсиб келаётган ёшлар тафаккурини ривожлантириш ва комил инсон қилиб тарбиялашга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish