Тураев Оғабек Кахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Минтақанинг иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш” (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 - “Минтақавий иқтисодиёт”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Iqt6616.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Илёс Султанович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Абдуғаниев Отабек Аллажонович, иқтисод фанлари доктори, профессор;  Каримбоев Дилшод Давронбек ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақавий иқтисодий салоҳиятдан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсийалар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақада ишлаб чиқариш, инвестицион, инновацион, технологик, меҳнат ва демографик кўрсаткичлар асосида шаклланган иқтисодий салоҳият индекси (ИСИ)нинг ИСИ<0,31 (мобилизацион фаза), 0,31≤ИСИ<0,51 (трансформацион-консолидацион фаза), ИСИ≥0,51 (эндоген ўсиш фазаси) сифат даражаларига нисбатан баҳоланган ҳудудларнинг интеграциялашган функсионал ихтисослашуви асосида синергик ривожланиш зоналарини аниқлашнинг адаптив механизми таклиф этилган;
минтақада транспорт, логистика, энергетика, рақамли ва ижтимоий инфратузилма тармоқлари тизимининг латент ва доминант компонентларини ПCА усулида идентификациялаш асосида иқтисодий самарадорликка юқори таъсир кўрсатувчи устувор инфратузилма ядросини шакллантирувчи 5:3:1 схемали редуксион-конфигурацион модели ишлаб чиқилган;
ҳудудларнинг интеграциялашган функсионал ихтисослашуви ва инфратузилма ядроси конфигурацияси ўртасидаги номутаносибликларни J_i=арг⁡〖min∑_(k=1)^K▒‖x_i-μ_k ‖^2 〗 модели билан минималлаштириш асосида иқтисодий фаоллик марказларини кластерлаш ва ресурсларни координацион бошқаришнинг полицентрик ривожланиш механизми таклиф этилган;
Хоразм вилоятида иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш асосида иқтисодий барқарор ривожлантиришнинг 2026–2030-йиллар учун кўп ссенарийли прогноз параметрлари ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш боʻйича олинган натижалар асосида:
минтақада ишлаб чиқариш, инвестицион, инновацион, технологик, меҳнат ва демографик кўрсаткичлар асосида шаклланган иқтисодий салоҳият индекси (ИСИ)нинг ИСИ<0,31 (мобилизацион фаза), 0,31≤ИСИ<0,51 (трансформацион-консолидацион фаза), ИСИ≥0,51 (эндоген ўсиш фазаси) сифат даражаларига нисбатан баҳоланган ҳудудларнинг интеграциялашган функсионал ихтисослашуви асосида синергик ривожланиш зоналарини аниқлашнинг адаптив механизми Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 8-июндаги 06-15-09/5819-сон маълумотномаси). Таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хоразм вилояти иқтисодий салоҳияти нисбатан паст бўлган ҳудудларда “мобилизацион фаза” асосида бандликни кенгайтирувчи кичик саноат ва кооперацион лойиҳалар ташкил этилиб, “трансформацион-консолидацион фаза”даги ҳудудларда саноат-агрологистика ва хизматлар интеграцияси кучайтирилган, “эндоген ўсиш фазаси”даги ҳудудларда эса юқори қўшилган қиймат яратувчи инновацион ишлаб чиқаришларни ривожлантириш учун институционал ва инвестицион тизимни такомиллаштиришга хизмат қилган;
минтақада транспорт, логистика, энергетика, рақамли ва ижтимоий инфратузилма тармоқлари тизимининг латент ва доминант компонентларини ПCА усулида идентификациялаш асосида иқтисодий самарадорликка юқори таъсир кўрсатувчи устувор инфратузилма ядросини шакллантирувчи 5:3:1 схемали редуксион-конфигурацион модели Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 8-июндаги 06-15-09/5819-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хоразм вилоятида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръатларига қўшимча 1,8-2,3 фоизлик мултипликатив таъсирни юзага келтиришда, устувор объектларга йўналтирилган капитал қўйилмалар улуши 1,4 бараварга ошишига хизмат қилган. Энергетика инфратузилмасининг латент компонентларини аниқлаш орқали электр таъминоти тизимини оптималлаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш имконини берган;
ҳудудларнинг интеграциялашган функсионал ихтисослашуви ва инфратузилма ядроси конфигурацияси ўртасидаги номутаносибликларни J_i=арг⁡〖min∑_(k=1)^K▒‖x_i-μ_k ‖^2 〗 модели билан минималлаштириш асосида иқтисодий фаоллик марказларини кластерлаш ва ресурсларни координацион бошқаришнинг полицентрик ривожланиш механизми Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 8-июндаги 06-15-09/5819-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Хоразм вилоятида ҳудудларнинг иқтисодий ихтисослашуви, инфратузилма сиғими ва ресурслардан фойдаланиш даражаси бўйича 3 та полицентрик ривожланиш кластери шакллантирилиб, Урганч-Хива, Ҳазорасп-Боғот ва Гурлан-Шовот иқтисодий фаоллик зоналари ўртасида функсионал интеграцияни кучайтиришга хизмат қилган;
Хоразм вилоятида иқтисодий салоҳиятидан самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш асосида иқтисодий барқарор ривожлантиришнинг 2026–2030-йиллар учун кўп ссенарийли прогноз параметрлари Хоразм вилояти ҳокимлиги маҳкамаси фаолиятига жорий қилинган (Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2026 йил 8-июндаги 06-15-09/5819-сон маълумотномаси). Натижада, ҳудудларни ривожлантиришнинг инерт, адаптив ва интенсив инновацион ссенарийлари асосида тармоқлар кесимида инвестиция, ишлаб чиқариш ва инфратузилма ресурсларини узоқ муддатли стратегик бошқариш тизимини жорий этиш жараёнидаги иқтисодий параметрлари баҳоланган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish