Хасанов Ахмаджон Шодияровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурсларни бошқариш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6677.
Илмий раҳбар: Насимов Икром Хусанович, Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент,
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.I.16.06
Расмий оппонентлар: Тошкент Давлат транспорт университети “Корпоратив бошқарув” кафедраси мудири, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ходжаева Нодирахон Абдурашидовна: Бухоро давлат техника университети профессор, иқтисодиёт фанлари номзоди Азимов Бобир Фаттоҳевич.
Етакчи ташкилот номи: Қарши мухандислик - иқтисодиёт институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:  хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурсларни бошқариш механизмини такомиллаштириш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий ресурсларни бошқариш самарадорлигини баҳолаш усули ресурслардан самарали фойдаланиш, хизматлар сифатини бошқариш ва самарадорликнинг умумий кўрсаткичларини таҳлил блокларига гуруҳлаш ҳамда корхона фаолиятининг натижавий кўрсаткичларига иқтисодий ресурслар таркиби ўзгаришининг таъсирини аниқлаш босқичларини шакллантириш асосида такомиллаштиририлган;
хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий ресурсларни бошқариш самарадорлигини ошириш жараёни корхона бошқарувнинг замонавий технологияларини жорий этиш, стратегик мақсадларга йўналтирилган харажатларни минималлаштириш, ресурсларни бошқаришнинг барча бизнес жараёнларини моделлаштириш ҳамда бошқарув қарорлари реализасиясини оптималлаштириш босқичларини шаклантириш асосида такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишнинг ҳудудий дастурлари доирасида белгиланган вазифаларга мувофиқ соҳа корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, хизматлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда innovasion фаолиятни бошқариш тизими такомиллаштирилган;
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденциялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизматлар ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Хизмат кўрсатиш корхоналарида иқтисодий ресурсларни бршқариш механизмини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий ресурсларни бошқариш самарадорлигини баҳолаш усулини ресурслардан самарали фойдаланиш, хизматлар сифатини бошқариш ва самарадорликнинг умумий кўрсаткичларини таҳлил блокларига гуруҳлаш ҳамда корхона фаолиятининг натижавий кўрсаткичларига иқтисодий ресурслар таркиби ўзгаришининг таъсирини аниқлаш босқичларини шакллантириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2027-йилларда ҳудудлар саноат ишлаб чиқаришида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-августдаги 05-9236-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхонасида ижтимоий-иқтисодий самарадорликнинг хусусий кўрсаткичларида юзага келган ўзаришлар динамикасини аниқлаш имконини берган;
Хизмат кўрсатиш корхонасида иқтисодий ресурсларни бошқариш самарадорлигини ошириш жараёни корхона бошқарувнинг замонавий технологияларини жорий этиш, стратегик мақсадларга йўналтирилган харажатларни минималлаштириш, ресурсларни бошқаришнинг барча бизнес жараёнларини моделлаштириш ҳамда бошқарув қарорлари реализасиясини оптималлаштириш босқичларини шаклантириш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2027-йилларда ҳудудлар саноат ишлаб чиқаришида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-августдаги 05-9236-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш корхоналарида бизнес жараёнларини моделлаштириш асосида ресурсларни бошқариш самарадорлигини ошириш имкониятларини кенгайтиришга муайян даражада хизмат қилган;
Хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишнинг ҳудудий дастурлари доирасида белгиланган вазифаларга мувофиқ соҳа корхоналарини молиявий қўллаб-қувватлаш, меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш, хизматлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш ҳамда innovasion фаолиятни бошқариш тизимини такомиллаштиришнинг мақсадли дастурини реализасия қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2027-йилларда ҳудудлар саноат ишлаб чиқаришида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-августдаги 05-9236-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхоналарда хизматларлар самарадорлигини ошириш ва innovasion фаолиятни бошқариш қарорларни қабул қилишнинг иқтисодий асосланганлик даражасини ошириш имконини берган;
Самарқанд вилоятида хизматлар бозорининг барқарор ривожланиш тенденциялари ҳамда унга таъсир кўрсатувчи омилларнинг эконометрик модели асосида жами хизматлар ҳажмининг 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2026-2027-йилларда ҳудудлар саноат ишлаб чиқаришида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2025-йил 28-августдаги 05-9236-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2030-йилга келиб, Самарқанд вилоятида аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмини 33,5 %га, хизмат кўрсатиш соҳасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик томонидан яратилган ялпи маҳсулот ҳажмини 38,4 %га ошириш имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish