Хайдаров Бахром Холмурадовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Таълим хизматлари кўрсатишда молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4935.
Илмий раҳбар: Бобаназарова Жамила Холмурадовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD 03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Нажимов Искандер Пердебаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, дотсент; Олимова Баҳора Шухратовна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таълим хизматлари кўрсатишда молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим хизматлари кўрсатишда молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишини такомиллаштириш зарурати таълим тизимининг иқтисодий-молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш, молиявий фаолиятни мунтазам таҳлил қилиш ҳамда самарали назорат механизмларини жорий этишнинг таркибий элементлари асосланган;
таълим тизимидаги буджет маблағларидан самарали фойдаланишнинг комплекс ёндашув асосида таълим ташкилотларининг молиявий фаолияти, яъни буджет, солиқ, божхона, валюта, кредит, хорижий инвестициялар ва бошқа жиҳатлари молиявий назорати бўйича ҳудудий консепсияси ишлаб чиқилган;
олий таълимда молиявий хизмат соҳасига рақамли технологияларни қўллаш имкониятларини кенгайтириш ва буджет маблағларидан самарали фойдаланиш назоратни олиб бориш асосида ички аудит хизматини ривожлантиришнинг таркибий элементлари асосланган ва таълим хизматларида буджет маблағларидан фойдаланишда хизмат кўрсатиш стратегияси асосланган;
Жиззах вилоятида олий таълим хизматлари кўрсатишда давлат молиявий назоратининг таълим соҳасидаги ташкилий тизим механизмига кўра молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Таълим хизматлари кўрсатишда молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим хизматлари кўрсатишда молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишини такомиллаштириш зарурати таълим тизимининг иқтисодий-молиявий имкониятларини мустаҳкамлаш, молиявий фаолиятни мунтазам таҳлил қилиш ҳамда самарали назорат механизмларини жорий этишнинг таркибий элементлари асосланганлиги бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил
5-январдаги 05/01-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф таълим хизматлари кўрсатиш жараёнида молиявий ресурслардан оқилона ва мақсадли фойдаланишни таъминлаш таълим муассасаларининг барқарор молиявий фаолияти ва хизматлар сифатини оширишнинг муҳим шарти эканлигини аниқлаш имконини берган;
таълим тизимидаги буджет маблағларидан самарали фойдаланишнинг комплекс ёндашув асосида таълим ташкилотларининг молиявий фаолияти, яъни буджет, солиқ, божхона, кредит, хорижий инвестициялар ва бошқа жиҳатлари молиявий назорати бўйича ишлаб чиқилган ҳудудий консепсияси Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021-йил 24-декабрдаги ПҚ-61-сон “Давлат олий таълим муассасаларига молиявий мустақиллик бериш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 5-январдаги 05/01-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф ҳудудий консепсия асосида давлат молия тизимида таълим соҳасига ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш бўйича молиявий-хўжалик фаолиятни баҳолаш индикаторлари услубини такомиллаштириш имконини яратган;
олий таълимда молиявий хизмат соҳасига рақамли технологияларни қўллаш имкониятларини кенгайтириш ва буджет маблағларидан самарали фойдаланиш назоратини олиб бориш асосида ички аудит хизматини ривожлантиришнинг таркибий элементлари асосланган ва таълим хизматларида буджет маблағларидан фойдаланишда хизмат кўрсатиш стратегияси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 3-декабрдаги 967-сон “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқишда фойдаланиш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенатининг Буджет ва иқтисодий масалалар қўмитасининг 2025-йил 5-январдаги 05/01-сон маълумотномаси). Мазкур таклиф таълим тизимида ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати фаолиятини рақамлаштириш асосида жорий харажатларнинг мақсадли сарфланишини назорат қилиш ва ушбу жараёнда қонунбузарликларга йўл қўйиш ҳолатларининг олдини олиш, таълим хизматларини рақамлаштириш орқали коррупсиядан ҳоли тизимга айлантириш асосида ривожлантиришнинг асосий йўналишларини аниқлаш имконини берган;
Жиззах вилоятида олий таълим хизматлари кўрсатишда давлат молиявий назоратининг таълим соҳасидаги ташкилий тизим механизмига кўра молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрлари Жиззах вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси томонидан фойдаланиш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган (Жиззах вилояти олий таълим, фан ва инновациялар бошқармасининг 2025-йил 25-апрелдаги СТ-01-0227-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялардан фойдаланиш истиқболда Жиззах вилоятида олий таълим хизматлари сифатини ошириш, молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланишининг 2030-йилгача бўлган даврдаги прогноз параметрлари ҳамда уларга кўмаклашишда фақат тегишли идоралар прогноз параметрларидан эмас, балки ҳудудий жиҳатларга таянган прогноз кўрсаткичларидан ҳам фойдаланилиши, амалга оширилиши режаланган чора-тадбирлар натижадорлигини ошириш имконини берган ва илмий жиҳатдан асосланишига эришилган.