Sayt test rejimida ishlamoqda

Жураев Шерали Шариповичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Грунтли иншоотларда фильтрация жараёнини камайтришда маҳаллий хомашё самарадорлигини баҳолаш», 05.09.07–Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2018.4.PhD/T962.
Илмий раҳбар: Арифжанов Айбек Мухамеджанович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти ва Наманган муҳандислик-қурилиш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, DSс.27.06.2017.Т.10.02.
Расмий оппонентлар: Файзиев Хомитхон, техника фанлари доктори, профессор; Мурадов Навруз Қурбонович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Механика ва иншоотлар сейсмик мустаҳкамлиги институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: грунтли иншоотларда фильтрацион жараёнларни камайтиришда маҳаллий хомашёдан фойдаланиш самарадорлигини гидравлик жиҳатдан баҳолаш ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
табиий маҳаллий хомашё бентонитнинг фильтрация коэффициенти унинг физик ва гидродинамик хоссаларини инобатга олиб аниқланган;
грунтли иншоотларда фильтрация жараёнини камайтирувчи материал сифатида Фарғона вилояти бентонитидан фойдаланиш унинг фракцион таркибини ҳисобга олиб асосланган;
маҳаллий материаллардан қурилган иншоотларда фильтрация сарфини аниқлаш усули грунт хусусиятларини инобатга олиб такомиллаштирилган;
грунтли иншоотларда фильтрацияни камайтириш учун “Грунтдаги девор” усули бентонитнинг физик-кимёвий хоссаларини инобатга олиб такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Грунтли иншоотларда фильтрация жараёнини камайтиришда маҳаллий хомашё самарадорлигини баҳолаш бўйича олинган натижалар асосида:
грунтли иншоотларда бентонитнинг хусусиятлари инобатга олиб, фильтрацияни камайтирувчи маҳсулот сифатида Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Фарғона вилояти сув омборлари бошқармасида фильтрацияга қарши тикланаётган “Грунтдаги девор” қурилишида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 03/25-574 сон маълумотномаси). Натижада маҳаллий хомашёнинг фильтрация коэффициенти бўйича назарий асослари ва сув омборининг “Грунтдаги девор” усули бўйича фильтрацияни камайтирувчи маҳсулот сифатида унумли фойдаланиш имкониятини яратган;
табиий маҳаллий хомашё бентонитнинг фильтрация коэффициенти “Гидропроект” ОАда фойдаланишга жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 03/25-574 сон маълумотномаси). Натижада фильтрация жараёнини камайтириш учун маҳаллий хомашёнинг самарадорлиги баҳоланган. Маҳаллий хомашё сифатида Логон бентонитининг фракцион ва кимёвий таркиби ва фильтрация коэффициенти аниқланган. Янги аниқланган маҳаллий хомашё Логон бентонитининг грунтли иншоотларда фильтрацияни камайтирувчи материал сифатида фойдаланиш имкониятини яратган;
табиий дала шароитида маҳаллий материаллардан грунтли иншоотлар қуришда маҳаллий грунт хусусиятларини инобатга олиб, иншоотлардаги такомиллаштирилган фильтрация сарфини аниқлаш усули Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфидаги Фарғона вилояти сув омборлари бошқармасида жорий қилинган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2019 йил 11 февралдаги 03/25-574 сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган ишланмалар ва тавсиялар грунтли иншоотларда фильтрация жараёнини камайтириш бўйича фойдаланишга имкон берган. Маҳаллий грунтнинг фильтрация сарфини аниқлаш усулидан фойдаланиб, грунтли иншоотларда фильтрация жараёнини камайтириш тадбирларини ишлаб чиқишга асос бўлади ва эксплуатацион харажатларни камайтириш билан иқтисодий самарадорликка эришиш имкониятини яратган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish