Айтимбетова Зухра Махамбеталиевнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қишлоқ хўжалигини яшил иқтисодиёт орқали иқтисодий самарадорлигини ошириш (Қорақалпоғистон Республикаси мисолида)”, 08.00.04 – “Қишлоқ хоъжалиги иқтисодиуоти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt4905.
Илмий раҳбар: Сауханов Жанибек Казиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/2025.27.12.I.04.12.
Расмий оппонентлар: Аллаяров Пиратдин Атабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бердиев Абдумалик Хакимович, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳан Беруний номидаги Урганч давлат универистети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалиги тармоғини яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожлантириш орқали унинг иқтисодий самарадорлигини оширишнинг илмий-назарий асосларини ишлаб чиқиш ҳамда амалий механизмларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти иқтисодий самарадорлик (ИС = 40%), экологик самарадорлик (EC = 35%) ҳамда ижтимоий самарадорлик (ИжтС = 25%) нисбатда баҳоланадиган интеграциялашган “яшил аграр самарадорлик” индексини таклиф этиш асосида такомиллаштирилган;
қишлоқ хўжалигида яшил аграр бошқарув механизми масофавий мониторинг индикаторлари, ўлчаш-ҳисобот-тасдиқлаш (МРв) тизими ва натижага боғланган рағбатлантириш моделини ягона баҳолаш контурига интеграция қилиш, ГЕаг индекси 0,70 дан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлашнинг устувор тоифаси сифатида ажратиш ҳамда рағбатлантириш тўловларини мазкур индекс қийматига мутаносиб белгилаш тартиби орқали такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалигини яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида кўп омилли интеграл тизимида баҳолашда интеграл кўрсаткичнинг “паст даража” (0,60 гача), “ўртача даража” (0,61-0,80 оралиғи) ва “юқори яшил аграр самарадорлик даражаси” (0,80 дан юқори) миқдорий чегараларига кўра талқин этиш орқали ҳудудий аграр сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш тартиби такомиллаштирилган;
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида ривожлантиришнинг 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалиги тармоғини яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожлантириш орқали унинг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
қишлоқ хўжалигида ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолаш услубиёти иқтисодий самарадорлик (ИС = 40%), экологик самарадорлик (EC = 35%) ҳамда ижтимоий самарадорлик (ИжтС = 25%) нисбатда баҳоланадиган интеграциялашган “яшил аграр самарадорлик” индекси орқали такомиллаштириш таклифидан Қорақалпоғистон аграр тармоғида яшил иқтисодиёт тамойилларини татбиқ этиш ва амалий қўллашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-мартдаги 04/010-1005-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида аграр тармоқда ишлаб чиқариш самарадорлигини фақат иқтисодий кўрсаткичлар орқали эмас, балки экологик ва ижтимоий омиллар билан узвий боғлиқ ҳолда баҳолаш имкони яратилиб, қарор қабул қилиш жараёнларида кўп мезонли (мулътикритериал) ёндашувни шакллантириб, ресурслардан оқилона фойдаланиш ва экологик юкламани камайтиришни таъминлаган;
қишлоқ хўжалигида яшил аграр бошқарув механизми масофавий мониторинг индикаторлари, ўлчаш-ҳисобот-тасдиқлаш (МРв) тизими ва натижага боғланган рағбатлантириш моделини ягона баҳолаш контурига интеграция қилиш, ГЕаг индекси 0,70 дан юқори бўлган хўжалик юритувчи субъектларни қўллаб-қувватлашнинг устувор тоифаси сифатида ажратиш ҳамда рағбатлантириш тўловларини мазкур индекс қийматига мутаносиб белгилаш тартиби орқали такомиллаштириш таклифи Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиларини экологик барқарор фаолиятга йўналтиришда субсидиялар, грантлар ва компенсация механизмларини натижага боғлиқ ҳолда тақсимлашда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-мартдаги 04/010-1005-сон маълумотномаси). Ушбу таклиф экологик ва ресурс тежамкор амалиётларни жорий этган фермер хўжаликларига бериладиган рағбатлантирувчи тўловларни вегетация ҳолати, ресурс тежалиши ва экологик натижаларни ифодаловчи кўрсаткичлар асосида аниқланиш имконини берган;
Қорақалпоғистон Республикаси шароитида қишлоқ хўжалигини яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида кўп омилли интеграл тизимида баҳолашда интеграл кўрсаткичнинг “паст даража” (0,60 гача), “ўртача даража” (0,61-0,80 оралиғи) ва “юқори яшил аграр самарадорлик даражаси” (0,80 дан юқори) миқдорий чегараларига кўра талқин этиш орқали ҳудудий аграр сиёсатнинг устувор йўналишларини белгилаш тартибидан Қорақалпоғистон шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда “яшил иқтисодиёт” тамойилларига асосланган барқарор аграр ишлаб чиқариш тизимини шакллантириш ва унинг самарадорлигини оширишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-мартдаги 04/010-1005-сон маълумотномаси). Мазкур такомиллаштирилган интеграл тизимни амалиётга жорий этиш натижасида Қорақалпоғистон шароитида қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда экологик барқарорлик, ресурслардан самарали фойдаланиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш ҳамда бошқарув ва мониторинг тизимларини уйғунлаштириш орқали аграр ишлаб чиқариш самарадорлигини комплекс ошириш, ишлаб чиқаришнинг барқарорлигини таъминлаш ва ҳудуднинг экологик-иқтисодий мувозанатини мустаҳкамлашга эришилган;
Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида ривожлантиришнинг 2030-йилгача ишлаб чиқилган прогноз параметрларидан Республика қишлоқ хўжалигини яшил иқтисодиёт тамойиллари асосида ривожлантиришнинг узоқ ва қисқа муддатли стратегияларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 13-мартдаги 04/010-1005-сон маълумотномаси). Мазкур прогноз параметрларини амалиётга жорий этиш натижасида Қорақалпоғистон Республикасида қишлоқ хўжалигини “яшил иқтисодиёт” тамойиллари асосида ривожлантиришнинг илмий асосланган стратегик йўналишлари шакллантирилиб, ишлаб чиқариш ҳажмини 2026-2030-йилларда 2,2 бараварга ошириш, йиллик ўртача 22-23 фоиз барқарор ўсишни таъминлаш ҳамда ресурслардан самарали фойдаланиш орқали аграр тармоқнинг иқтисодий ва экологик барқарорлигини сезиларли даражада мустаҳкамлашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish