Мусаев Гайрат Фархадович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: «Интернет тармоғининг яширин сегменти (DarkNet)дан фойдаланиб содир этилган жиноятларни тергов қилиш методикасини такомиллаштириш», «12.00.09 – Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси».
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.3.PhD/Yu1191
Илмий раҳбар: Югай Людмила Юрьевна, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Муродов Бахтиёр Баходирович, юридик фанлар номзоди, профессор Ҳидоятов Бахтиёр Ботирович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади Интернет тармоғининг яширин сегменти (DarkNet)дан фойдаланиб содир этилган жиноятларни тергов қилиш методикасини такомиллаштиришга қаратилган назарий қоидалар, илмий асосланган таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги институционал тузилма сифатида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтини ташкил қилиш зарурлиги ҳамда бу орқали Darknet тармоғидаги жиноятларни аниқлаш, рақамли далилларни тўплаш ва процессуал мустаҳкамлаш методологиясини илмий асосда такомиллаштириш имкониятлари асосланган;
давлат сирлари билан боғлиқ бўлмаган маълумотлар, фотосуратлар, видео‑ ва аудиоёзувлар, электрон ҳамёнлар, криптоактивлар манзиллари, IP‑манзиллар, интернет-манзиллар (доменлар), ижтимоий тармоқлардаги ҳисоб қайдлари (аккаунтлар) ҳамда улар аниқланган жой ва вақт тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек рақамли далилларнинг бошқа муҳим белгиларини қамраб олувчи “Рақамли далиллар ягона реестри” идоралараро автоматлаштирилган тизими ташкил этилиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан келиб тушадиган мазкур тоифадаги жиноят ишлари бўйича материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва тадқиқ этишга, жиноятларни очишга, тергов самарадорлигини оширишга ҳамда уюшган жиноий гуруҳларни тезкор аниқлашга хизмат қилиши асослаб берилган;
олиб қўйиш ва кўздан кечириш тергов ҳаракатларини ўтказишда махсус билимга эга шахс (мутахассис) иштирокисиз аниқланган ҳамда қайд этилган электрон маълумотлар мақбул бўлмаган далиллар деб топилиши лозимлиги илмий асослаб берилган, шунингдек ушбу қоидани жиноят-процессуал қонунчилигида мустаҳкамлаш зарурлиги асослаб берилган;
иш учун аҳамиятга молик ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон шаклдаги файллар, аудио- ва видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган хабарлар, шунингдек бошқа электрон рақамли маълумотлар мустақил рақамли далиллар ҳисобланиши ҳамда ушбу қоидани Ўзбекистон Республикасининг жиноят-процессуал қонунчилигида мустаҳкамлаш зарурлиги асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Рақамли криминалистика илмий-тадқиқот институтини ташкил қилиш тўғрисидаги илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024‑йил 21‑июндаги «Рақамли криминалистика соҳасида илмий‑тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-229-сон қарорининг 2-банди матнини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 7 октябрдаги 22-2-1652-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши кибержиноятчиликка, шу жумладан Darknet тармоғидан фойдаланиб содир этиладиган жиноятларга қарши курашишнинг илмий-методологик асосларини институционал ривожлантиришга, шунингдек рақамли криминалистика усуллари ва воситаларини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат сирлари билан боғлиқ бўлмаган маълумотлар, фотосуратлар, видео‑ ва аудиоёзувлар, электрон ҳамёнлар, криптоактивлар манзиллари, IP‑манзиллар, интернет-манзиллар (доменлар), ҳисоб қайдлари (аккаунтлар) ҳамда улар аниқланган жой ва вақт тўғрисидаги маълумотлар, шунингдек рақамли далилларнинг бошқа муҳим белгиларини қамраб олувчи «Рақамли далиллар ягона реестри» идоралараро автоматлаштирилган тизимини ташкил этиш тўғрисидаги илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024‑йил 21‑июндаги «Рақамли криминалистика соҳасида илмий-тадқиқот фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги
ПҚ-229-сон қарорининг 7-банди матнини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг 2025 йил 7 октябрдаги 22-2-1652-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан келиб тушадиган мазкур тоифадаги жиноят ишлари бўйича материалларни тўплаш, ҳисобга олиш, сақлаш ва тадқиқ этишга, жиноятларни очишга, тергов самарадорлигини оширишга ҳамда уюшган жиноий гуруҳларни тезкор аниқлашга хизмат қилган;
олиб қўйиш ва кўздан кечириш тергов ҳаракатларини ўтказишда махсус билимга эга шахс (мутахассис) иштирокисиз аниқланган ҳамда қайд этилган электрон маълумотларни мақбул бўлмаган далиллар деб топиш тўғрисидаги қоидани ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаш бўйича илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 95¹‑моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025 йил 23 декабрдаги 04/4-10-22-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қонунчиликка жорий этилиши жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашга, шунингдек жиноят иши бўйича, жумладан, Darknet тармоғидан олинган рақамли далилларнинг асл ҳолида сақланишини таъминлашга хизмат қилган;
рақамли далилларни иш учун аҳамиятга молик ҳолатлар тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган электрон маълумотлар, шу жумладан электрон шаклдаги файллар, аудио‑ ва видеоёзувлар, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сақланаётган хабарлар, шунингдек бошқа электрон рақамли маълумотлар сифатида процессуал тартибда мустаҳкамлашга оид илмий таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 204²‑моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025 йил 23 декабрдаги 04/4-10-22‑сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг қонунчиликка жорий этилиши янги рақамли далиллар институтини шакллантиришга ҳамда жиноят процессида электрон маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлашга хизмат қилган.