Парманов Собир Адиловичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ёшлари сиёсий маданиятини юксалтиришнинг ғоявий асослари”, 23.00.03 – Сиёсий маданият ва мафкура (сиёсий фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Siyos107
Илмий раҳбар: Эргашев Ибодулла, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети,  DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 Расмий оппонентлар:  Қўчқоров Вахоб Хошимович сиёсий фанлари доктори, профессор. Қолқанов Нуриддин Ташпўлатович сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий-амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ёшлари сиёсий маданиятини оширишнинг ғоявий асосларини аниқлаш ҳамда бу жараёнда миллий ғоянинг ролини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Ёш авлоднинг сиёсий маданиятини шакллантиришнинг иқтисодий, маънавий, мафкуравий ва маданий ривожланиш индикаторлари (ёшларнинг бандлиги даражаси, даромаднинг ўсиши, ахлоқий қадриятларга риоя қилиш, Ватанпарварлик туйғуси, инсон хуқуқларига хурмат, фуқаролик маъсулияти, ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият ва жамиятда ўзаро ишонч)билан ўзаро детерминацияланганлиги (иқтисодий омил, маънавий омил,ғоявий омил, мафкуравий ва маданий омиллар, сиёсий ва ҳуқуқий омиллар)илмий далилланган;
Ўзбекистон ёшлари онгида фаол фуқаролик позицияси, сиёсий иштирок маданиятини шакллантириш самарали механизмлари, инновацион таълим усуллари сиёсий ижтимоийлашув, демократик қадриятларни интериоризация қилиш ва сиёсий компетенсияларни ривожлантириш консепсиялари доирасида ёшлар сиёсий онгининг трансформацияси (ахборот манбаларинг ўзгариши, танқидий фикрлашнинг кучайиши, фуқаролик фаоллигини ўсиши, сиёсий қадриятларнинг янгиланиши )асосланган;
Ўзбекистон ёшларининг сиёсий маданияти сиёсий фаоллик даражаси ва институционал компетенсияси (сайловларда иштирок этиш, жамоал ишларида қатнашиш, сиёсий ахборотларга қизиқиш, (сиёсий фаоллик даражалари пассив даража-сиёсатга қизиқиши паст, ўртача даража-айрим жараёнларда иштирок этиши, юқори даража-доимий сиёсий ва жамоатчилик фаоллиги. Институционал компетентлиги - сиёсий билим - ҳуқуқий саводхонлик, ташкилий қобилият, таҳлилий ва танқидий фикрлаш.)аниқланган ҳамда бу ҳолатнинг ижобий ва салбий тенденсиялари (Ижобий-сиёсий саводхонликни ошиши, фуқаролик фаоллигини кучайиши, танқидий фикрлаш ривожланиши, демократик қадриятларга қизиқиши. Салбий – ахборот манипулятсисини хавфи, сиёсий бефарқлик, радикал ғояларга мойиллиги, юзаки сиёсий билим)илмий асосланган;
сиёсий маданиятнинг сиёсий онг (фуқароларнинг сиёсий тушунча ва қарашлари), сиёсий мафкура (сиёсий ғоялар ва бағрикенглик), сиёсий плюрализм (турли сиёсий нуқтаи назарларнинг мавжудлиги) тушунчаларини  англашда  сиёсий савия феномени (сиёсий фаоллик феномени, фуқаролик позицияси феномени, ғовий қарашлар феномени, сиёсий ишонч феномени)сиёсий маданият даражасида муҳим категория эканлиги исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ўзбекистон жамиятининг ғоявий асосларининг туб мақсадларида ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга эришишнинг муҳим воситаси, ёшлар сиёсий маданиятини такомиллаштиришни, ёшларнинг сиёсий маданияти билан боғлиқ ҳуқуқий асослар, ёшлар сиёсий маданиятининг янги босқичлари ва ёшларга оид мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотлар мисолида намоён бўлишига оид хулосалардан Республикаси Маънавият ва маърифат Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат марказининг “Ёшлар-учинчи ренессанс драйвери” деган ғоя асосида мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этиш мақсадида ўтказилган маънавий-маърифий тарғибот тадбирларини ташкил қилишда, “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деган эзгу ғоя асосидаги кенг байрам тарғибот ишларини ўтказишда, шунингдек, “Оила-муқаддас даргоҳ” мавзусидаги учрашувларнинг режа-ссенарийларини тузишда манба сифатида фойдаланилган. Натижалар ёшларнинг ижтимоий фаоллигини, сиёсий маданиятини ва интеллектуал салоҳиятини оширишга йўналтирилган фестиваллар ва Заковат танловларини ўтказишда назарий манба сифатида хизмат қилган. Марказ диссертациядаги сиёсий маданиятни ривожлантиришда ёшларнинг роли, ёшлар сиёсий маданияти билан боғлиқ халқаро хуқуқий асослар, ижтимоий ҳаёт соҳаларига таъсирига оид хулоса, таклиф, тавсиялардан узлуксиз маънавий тарбия, ижтимоий сиёсий тадбирларда, миллий ғоя тарғиботида, шунингдек, ижтимоий сиёсий материаллар ва миллий ғоя тарғиботига оид ўқув қўлланмалар тайёрлашда фойдаланган. Жамиятда ёшларнинг сиёсий маданиятини шаклланишига хизмат қилувчи маънавий, маърифий, тарбиявий тадбирларни  ташкил қилиш “Конститусия-менинг ҳаётимда”, “Сайлов ва сиёсий бурч” каби тадбирларни ташкил қилинишида   методик тавсиялардан фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази 2023 йил 27 январ № 02-22/64-сон далолатномаси)
Диссертасиядаги сиёсий маданият ва мафкуранинг боғлиқлиги, ёшлар сиёсий онгининг хусусиятлари, ижтимоий жараёнларда ёшларнинг дунёқарашидаги ўзгаришлар тенденсиясига оид маълумотлар Ўзбекистон Миллий тикланиш партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди дастури ижроси доирасида амалга ошириладиган вазифалар бўлими, 1.6-бандидаги маънавий –маърифий соҳадаги устувор йўналишлар бўйича вазифаларни бажаришда фойдаланилди. Тадқиқотда илгари сурилган сиёсий маданият жамият ривожланишига таъсир қилувчи асосий омиллардан бири эканлиги, Янги Ўзбекистонни қуриш учун зарурий шартлардан бири эканлигига доир партия фаолиятини ташкил қилишда муҳим аҳамиятга эга. Шунингдек, диссертасияда ёшларнинг сиёсий маданиятига таъсир қилувчи омилларни аниқлаш, фуқаролик институтларини такомиллаштириш ва ёшлар ўртасида китобхонлик ва ватанпарварлик туйғусини шакллантиришда “Ёш китобхон”, “Ўзбекистон учун 100 та ғоя”, “Бир миллион ўзбек дастурчилар” лойиҳаларининг миллий ғоя тизими сифатида амал қилишига оид хулосалардан  Ўзбекистон Миллий тикланиш партияси Марказий кенгашининг “Миллий тикланишдан-миллий юксалиш сари” тарғибот дастурлари ва ссенарийларини тузишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси марказий кенгаши 2023 йил 18 июл № 02-06-47-сон далолатномаси).
Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИИ-йўналишида белгиланган “Ғоя ва мафкура масаласи ҳамда илм - фан ва маърифат тарғибот” 13-банди “Янги маънавий маконни шакллантиришнинг долзарб масалалари, бу борада маърифатпарвар, зиёлилар, давлат ва жамоат фаолларини бирлаштириш ҳамда “Янги Ўзбекистон орзуси”ни рўёбга чиқариш бўйича тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда диссертасия материалларидан фойдаланилган. Ёшларнинг сиёсий маданиятини оширишга хизмат қилувчи категориялар сифатида “сиёсий онг”, “сиёсий мафкура”, “сиёсий плюрализм” каби тушунчалар билан бир қаторда “сиёсий савия” тушунчасига ҳам илмий атама сифатида қўллаш таклифи берилган. Ёшларнинг сиёсий маданиятини оширишнинг ғоявий асослари тарихий манбалар асосида ўрганилиб иқтисодий, маънавий ва маданий тараққиёт даражаси билан боғлиқлиги асосланган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 27 июл 313-сонли  далолатномаси). Натижада диссертасияда илгари сурилган таклифлар, тавсия ва хулосалар Ўзбекистон ёшларининг сиёсий маданиятини ошириш билан боғлиқ муаммоларни ўрганишда ва “Ўзбекистонда ёшларга оид давлат сиёсатини 2025-йилгача ривожлантириш консепсияси”ниамалга оширишга хизмат қилган 

Yangiliklarga obuna bo‘lish