Қурбанов Абдулазиз Музафаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, “Автомобил саноатида эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқаришни инновацион ишланмалар асосида такомиллаштириш”, ихтисослик шифри 08.00.03 – “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt5969
Илмий раҳбар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Мухитдинова Камола Алишеровна.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.02.05.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, дотсент Худайназарова Дилором Хайруллаевна.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади автомобил саноати корхоналарида эҳтиёт қисмлар асосида инновацион фаолиятни такомиллаштириш ва иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
енгил ва юк ташиш автомобилларининг назоратга қаратилган эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлашнинг креатив компонентсиал баҳолаш усули асосида сарҳисоб қилиш таклифи берилди;
инновацион автоойналарни ишлаб чиқариш мақсадида иқтисодий инжиринг (андоза кесиш, ярим тайёр маҳсулотни ташиш ва сақлашни оптималлаштириш, қиздириш спираллари) асосида мижозларнинг эҳтиёжларини максимал қондиришга қаратилган диверсификацион механизми такомиллаштирилди;
автоойналар ишлаб чиқаришнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида хомашёдан фойдаланиш жараёнлари матритсавий режалаштириш стратегияси ишлаб чиқилди;
автоойналар ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, сарф-харажатларни камайтириш ҳамда оптималлаштириш асосида инновацион фаолият самарадорлигини ўстириш мақсадида ҚР-TVP (квантил regression параметрлар) модели асосида 2026-2036-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари сарҳисоб қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Автоойналар ишлаб чиқариш фаолияти иқтисодий самарадорлигини оширишга қаратилган илмий ишланмалар асосида қуйидаги амалий натижаларга эришилди:
енгил ва юк ташиш автомобилларининг назоратга қаратилган эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш самарадорлигини аниқлашнинг креатив компонентсиал баҳолаш усули асосида сарҳисоб қилиш таклифи берилди (“УзАуто” АЖнинг 2026-йил 21-январ 21/06-25-0132-сонли Маълумотномаси). Натижада, “УзАуто Моторс” АЖ учун Tracker ва Оних енгил автомобиллариниг, “Сам Ауто” МЧЖ учун NC-40, NC-45, ҲД-50 автобуслари ва юк автомобиллари учун хавфсиз ойналарини ишлаб чиқариш жараёнида материалларининг сарф меъёрлари ишлаб чиқилди, ҳаражатлар қисқартирилди, тасдиқланди ва ишлаб чиқаришга жорий этилди;
инновацион автоойналарни ишлаб чиқариш мақсадида иқтисодий инжиринг (андоза кесиш, ярим тайёр маҳсулотни ташиш ва сақлашни оптималлаштириш, қиздириш спираллари) асосида мижозларнинг эҳтиёжларини максимал қондиришга қаратилган диверсификацион механизми такомиллаштирилди (“УзАуто” АЖнинг 2026-йил 21-январ 21/06-25-0132-сонли Маълумотномаси). Қўлланилган махсус чора тадбирлар натижасида ишлаб чиқаришда иқтисодий йўқотишлар ва нуқсонли маҳсулотлар 10-20 фоиздан 3-5 фоизга камайди;
автоойналар ишлаб чиқаришнинг инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда инвестицион жозибадорлигини ошириш мақсадида хомашёдан фойдаланиш жараёнлари матритсавий режалаштириш стратегияси ишлаб чиқилди (“УзАуто” АЖнинг 2026-йил 21-январ 21/06-25-0132-сонли Маълумотномаси). Бунинг натижасида таъминотчи корхонадан сайқалланган ойнани ташишда ва ишлаб чиқаришда жараёнлараро ташишда жорий қилинган тавсиялар натижасида технологик ёқотишлар 5-10 фоиз дан 1-3 фоиз га камайди;
автоойналар ишлаб чиқариш унумдорлигини ошириш, сарф-харажатларни камайтириш ҳамда оптималлаштириш асосида инновацион фаолият самарадорлигини ўстириш мақсадида ҚР-TVP (квантил regression параметрлар) модели асосида 2026-2036-йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари сарҳисоб қилинган (“УзАуто” АЖнинг 2026-йил 21-январ 21/06-25-0132-сонли Маълумотномаси). 2026-йил якунига келиб корхонада камида 3–5 млрд сўм миқдорида қўшимча иқтисодий фойда олиши прогнозли кутилмоқда.

Yangiliklarga obuna bo‘lish