Ботирова Ферўза Салоҳиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Эркин Аъзам қиссаларида фолклоризм”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Fil4053.
Илмий раҳбар: Эрназарова Гулноза Хамраевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Азмиддин Носиров, филология фанлари доктори, профессор; Қурбонова Феруза Илҳомовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Эркин Аъзам қиссаларида фолклоризмнинг намоён бўлиш хусусиятларини аниқлаш, унинг бадиий-эстетик функцияларини очиб бериш, фолклор мотивлари, образлари ва услубий унсурларининг замонавий насрдаги талқинини асослашдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фолклоризмнинг назарий-эстетик табиати, функсионал хусусиятлари ҳамда миллий ва жаҳон адабиётшунослигидаги талқинлари тизимлаштирилиб, фолклоризмнинг қисса поетикаси ва жанрий тараққиётидаги ўрнини белгиловчи мезонлар ишлаб чиқилиб, фолклор унсурларининг қисса жанрининг поетик имкониятларини кенгайтириш ва бадиий-эстетик мазмунини бойитишдаги вазифалари асосланган;
Эркин Аъзам қиссаларида фолклор унсурларининг ижодий трансформацияси аниқланиб, фолклор мотивлари, сюжет қисмлари ва образлар тизимининг замонавий бадиий тафаккур ҳамда адибнинг индивидуал услуби асосида қайта талқин этилиши натижасида фолклор компонентлаининг анъанавий мазмундан янги бадиий-эстетик ва семантик мазмун касб этиш механизмлари очиб берилган;
адиб қиссаларидаги мақол, матал, ибора, дуо, қаргиш ва панд-насиҳатлар каби оддий ва мураккаб фолклоризмларнинг қаҳрамонлар нутқида аналитик фолклоризм сифатида намоён бўлиш хусусиятлари таснифланиб, уларнинг персонаж руҳияти, ижтимоий мавқейи ва миллий дунёқарашини бадиий ифодалашдаги функсионал-семантик имкониятлари аниқланган;
Эркин Аъзам қиссаларида фолклор стилизацияси ва ижтимоий-этнографик фолклоризмларнинг миллий характер ва маҳаллий руҳни яратишдаги поетик вазифалари аниқланиб, уларнинг адиб индивидуал услубини шакллантириш, миллий руҳиятни бадиий ифодалаш ва қисса поетикасининг ўзига хослигини таъминлашдаги аҳамияти асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эркин Аъзам қиссаларида фолклоризмнинг ўрнини тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилган:
Эркин Аъзам ижодида фолклоризмнинг назарий-эстетик хусусиятлари, миллий ва жаҳон адабиётшунослигидаги илмий талқинлари тизимли таҳлил қилиниб, унинг таснифий мезонлари аниқлаштирилган ҳамда қисса жанри поетикасига кўрсатган бадиий-эстетик таъсири ва жанрий тараққиётдаги ўрни асосланганлиги масаласини ўрганиш асосида чиқарилган илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-2025-йилларда бажарилган ИИ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, 06.01.2026-йил, №11-25/4-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий қимматини таъминлашга хизмат қилган;
Эркин Аъзам ижодий мероси,асарларнинг бадиий-услубий хусусиятлари ҳар томонлама тадқиқ қилиниб, маҳорат ва тажриба, истеъдод ва услуб қирралари таҳлил қилинганиб Эркин Аъзам қиссаларида қўлланган оддий ва мураккаб фолклоризмлар,бадиий воситалар,асар тили ва мазмуни ўқувчи тафаккури,ахлоқий фазилатлари ва миллийлик унсурлари билан бойитилганлиги мисоллар ва таҳлиллар ёрдамида ўрганиш натижаларига таянган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институтида 2021-2023 йилларда амалга оширилган “Қорақалпоқ оғзаки насри (жанрлар тузилиш, генезиси, образлар тизими, сюжет ва мотивлари, поетикаси)” мавзусидаги фундаментал лойиҳани бажаришда татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий тадқиқот институти, 03.06.2026-йил, №-353/1-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий қимматини таъминлашга хизмат қилган;
адиб қиссаларида қўлланган оддий ва мураккаб фолклоризмлар, хусусан, мақол ва маталлар, иборалар, дуо ва қаргишлар, панд-насиҳатларнинг қаҳрамонлар нутқида аналитик фолклоризм шаклида намоён бўлиш хусусиятлари тизимли тасниф қилиниб, улар орқали персонаж руҳияти, ижтимоий мавқейи ва миллий дунёқарашининг бадиий ифодаланиш механизмлари аниқлаштирилганлигига доир маълумотлардан Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг “Файзли кун”, “Маънавият сарчашмаси” дастурларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” 12.12.2025-йил, №17-05/184-сонли маълумотномаси). Натижада радиоешиттиришларнинг бадиий мазмундорлиги таъминланган;
Эркин Аъзам қиссаларида фолклор стилизацияси ҳамда ижтимоий-этнографик фолклоризмлар воситасида миллий характер ва локал руҳни яратиш тамойиллари очиб берилиб, фолклоризмларнинг ёзувчи индивидуал услубини шакллантирувчи ҳамда миллий руҳиятни ифодаловчи муҳим поетик восита сифатидаги функсионал-эстетик аҳамияти асосланганлигига оид қарашлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Наср кенгаши йиғилишларида, Термиз шаҳри ва Бойсун туманида бўлиб ўтган Ўзбекистон халқ ёзувчиси Эркин Аъзам таваллдининг 75 йиллигига бағишланган “Адабиёт кунлари” доирасидаги адабий-маърифий тадбирларда, “Маърифат улашиб” лойиҳаси доирасида ўтказилган ижодий учрашувларда фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан берилган 10.12.2025-йил, №01-01/462-сонли маълумотнома). Натижада ўтказилган тадбирларнинг қизиқарлилиги, савияси ошган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish