Абдурахмонов Санжар Бегмуратович
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси: “Демократлашиш шароитида анъанавийлик ва замонавийликнинг ўзаро муносабати”;
Ихтисослик шифри: 23.00.01 – Сиёсат назарияси ва фалсафаси. Сиёсий таълимотлар тарихи ва методологияси;
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ss323
Илмий раҳбар: Актам Жалилов Ташназарович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги ҳузуридаги Ёшлар муаммоларини ўрганиш ва истиқболли кадрларни тайёрлаш институти;
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.Ss.01.09 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзаахмедов Камолиддин Мансуржонович. Сиёсий фанлар доктори (DSc), профессор. Саидов Санжар Шавкатович. Сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (DSc), профессор
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Халқаро Исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
демократлашиш жараёнида анъанавийлик ва замонавийликнинг намоён бўлиши ва уларнинг демократлашиш жараёнига таъсири моҳиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
демократлашиш шароитида анъанавийлик ва замонавийликнинг ўзаро муносабати (зиддиятлилик, муқобиллик, уйғунлик, параллеллик, инкор этиш) демократлашиш маромига таъсир кўрсатиши ҳамда демократлашиш устувор йўналишлари (либерал демократия, либерал бўлмаган демократия)ни шакллантириши илмий асосланган;
демократия доимий ўзгарувчан жараён эканлиги ҳамда унинг институционал (партиявий тизимнинг инқирози, фуқароларнинг сиёсий қарорлар қабул қилишдаги иштироки чекланиши ) ва принсипиал асослари (либерал ғоялар ва демократик тамойиллар ўртасидаги зиддиятлар) тизимли трансформация (қадриятлар сараланиши, структуравий ўзгаришлар (ёшлар омили, гендер мафкураси, идентиклик инқирози), ҳокимият ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар трансформацияси)га учраши илмий очиб берилган;
демократлашиш жараёнлари турлича кўринишлар (сиёсий демократлашиш, иқтисодий демократлашиш, ижтимоий демократлашиш, онгнинг демократлашиши)да намоён бўлиши ва айнан эмаслиги, улар ўртасидаги фарқли жиҳатлар анъанавийлик ва замонавийлик ўзаро муносабатида намоён бўлиши мазкур жараёнларга алоҳида ёндашиш зарурлиги илмий асосланган;
Ўзбекистондаги демократлашиш жараёнида анъанавийлик ва замонавийлик муаммоларига парадигматик (тараққиётнинг демократик модели, анъанавий модели, тоталитар жамият, либерал жамият, анъанавий жамият) ўзгаришлар асосидаги ёндашув билангина демократлашиш муаммоларини тушуниш, баҳолаш ва талқин этиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Демократлашиш шароитида анъанавийлик ва замонавийликнинг ўзаро муносабати бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
демократлашиш шароитида анъанавийлик ва замонавийликнинг ўзаро муносабати (зиддиятлилик, муқобиллик, уйғунлик, параллеллик, инкор этиш) демократлашиш маромига таъсир кўрсатиши ҳамда демократлашиш устувор йўналишлари (либерал демократия, либерал бўлмаган демократия)ни шакллантириши, шунингдек демократия доимий ўзгарувчан жараён эканлиги ҳамда унинг институционал (партиявий тизимнинг инқирози, фуқароларнинг сиёсий қарорлар қабул қилишдаги иштироки чекланиши ) ва принсипиал асослари (либерал ғоялар ва демократик тамойиллар ўртасидаги зиддиятлар) тизимли трансформасия (қадриятлар сараланиши, структуравий ўзгаришлар (ёшлар омили, гендер мафкураси, идентиклик инқирози), ҳокимият ва фуқаролар ўртасидаги муносабатлар трансформацияси)га учраши ҳақидаги илмий асосланган хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурида келтирилган “Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари” соҳасидаги вазифаларига мос келиши ва диссертация ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан партия тизимидаги ходимларнинг сиёсий, маънавий-маърифий йўналишидаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократи партияси Марказий Кенгашининг 2023 йил 24 июлдаги №02/02-47-сонли далолатномаси);
демократлашиш жараёнлари турлича кўринишлар (сиёсий демократлашиш, иқтисодий демократлашиш, ижтимоий демократлашиш, онгнинг демократлашиши)да намоён бўлиши ва айнан эмаслиги, улар ўртасидаги фарқли жиҳатлар анъанавийлик ва замонавийлик ўзаро муносабатида намоён бўлиши мазкур жараёнларга алоҳида ёндашиш зарурлиги илмий асосланган хулосалардан Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг “Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси” доирасидаги вазифаларни амалга ошириш бўйича 2023 йил учун ишлаб чиқилган Иш режасини такомилига етказишда, хусусан, унинг давлат бошқарувини янада ислоҳ қилиш борасида партия ва унинг депутатлик корпуси олдида турган вазифаларга бағишланган қисмини ишлаб чиқишда, шуниншдек, партиявий тадбирларни амалга оширишда манба сифатида қўлланилди. Диссертасиясида илгари сурилган таклиф ва тавсиялардан ЎзЛиДеП дастурий (Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгашининг 2023 йил 7 августдаги № 01-27/243-сонли далолатномаси) ҳужжатларини ишлаб чиқишда ва амалий-тарғибот фаолиятида фойдаланилган;
Ўзбекистондаги демократлашиш жараёнида анъанавийлик ва замонавийлик муаммоларига парадигматик (тараққиётнинг демократик модели, анъанавий модели, тоталитар жамият, либерал жамият, анъанавий жамият) ўзгаришлар асосидаги ёндашув билангина демократлашиш муаммоларини тушуниш, баҳолаш ва талқин этиш мумкинлиги исботланган хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023 йил чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ йўналишида белгиланган “Миллий қадриятлар, маънавий фазилатлар ва ижтимоий одоблар тарғиботи” 41-банди “Миллий давлатчилигимиз тарихи, буюк аждодларимизнинг бой илмий-маънавий меросини ўрганиш орқали аҳоли ўртасида миллий бирдамлик, ватанга садоқат,миллий ўзлигидан фахрланиш туйғуларини кучайтириш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларида фойдаланилган қилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2023 йил 5 июлдаги №243-сонли далолатномаси). Натижада диссертация ишида илгари сурилган таклиф, тавсия ва хулосалар мамлакатимизда демократлашиш шароитида анъанавийлик ва замонавийликнинг ўзаро муносабатини ўрганишга доир услубий қўлланмалар ишлаб чиқишга хизмат қилган.