Дусмуратов Қаҳромон Мамадиевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек эпистоляр насрида ретроспектив сюжет ва бадиий психологизм”, 10.00.14 –  ХХ аср Ўзбек адабиёти ва адабий жараён (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.PhD/Fil4344.
Илмий раҳбар: Мардонова Лобар Умаралиевна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Имомова Гулчеҳра Муҳаммадиевна, филология фанлари доктори, профессор; Бозоров Ориф Чаманович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулустон давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек эпистоляр насрида ретроспектив сюжет ва бадиий психологизм, миллий насрнинг тараққиёт тенденсияларидан баъзиларини тайин этиш ҳамда уларнинг миллий адабиётдаги истиқбол тамойилларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эпистоляр насрда сюжет яратиш муаммосининг атрофлича ўрганилганлиги, бадиий-эпистоляр жанрнинг вужудга келиши ва ривожининг ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
эпистоляр асарлар композициясининг таркибий қисмлари ҳамда бу жанрдаги психологизмнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган;
ушбу жанрга мансуб асарлардаги ички монологнинг ўзига хосликлари, психологизмнинг нисбий характери воқеланишига сабаб бўлувчи омиллар далилланган;
эпистоляр насрда хотира мотивига кўп мурожаат қилиш эҳтиёжини пайдо қилувчи омиллар исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Эпистоляр асарларда ретроспектив сюжет ва бадиий психологизм масаласини ёритишга оид хулосалардан:
ўзбек эпистоляр насрида сюжет яратиш муаммоси, шунингдек бу турдаги ижод намуналарида психологизмнинг ўзига хослиги масалаларини ёритиш натижаларидан ФА-ФИ-005-рақамли “Қорақалпоқ адабиётшунослиги тарихини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпогʻистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2024-йил 21-ноябр 549-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида эпистоляр асарларда ретроспектив сюжет ва бадиий психологизм масаласи бўйича умумий хулосалар чиқаришга эришилган. 
ўзбек эпистоляр насрида сюжетнинг юзага келиши ва ривожланиши масаласи алоҳида аҳамият касб этиб, мактуб шаклининг имкониятлари орқали воқеликнинг босқичма-босқич очилиши таъминланади; шу билан бирга, мазкур ижод намуналари инсон руҳияти, ички изтироблари ва кечинмаларини ёритишда психологизмнинг бетакрор ва таъсирчан намоён бўлишидаги хулосаларидан “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” мавзусидаги илмий-амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 26-феврал 04/1-739-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида эпистоляр асарларда ретроспектив сюжетнинг шаклланиш хусусиятлари ҳамда бадиий психологизмнинг намоён бўлиш усуллари юзасидан таҳлилий умумлаштиришлар амалга оширилиб, мазкур масалалар бўйича муайян илмий хулосаларга келишга эришилди. 
ўзбек эпистоляр насрида сюжет яратиш муаммоси мазкур жанрнинг табиати билан белгиланиб, воқеалар ривожининг мактуб шаклида берилиши билан изоҳланади; айни пайтда, бу турдаги асарларда инсон психологиясининг чуқур ва нозик тасвири, ички кечинмаларни бевосита ва самимий ифодалаш орқали психологизмнинг ўзига хос поетик хусусиятлари юзага чиқади. Бу материал таҳлил натижаси ва хулосаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг “Қадриятлар бешиги” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси 2025-йил 15-май 01-33/480-сонли маълумотномаси). Натижада телекўрсатувлар учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, илмий далилларга бой бўлишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish