Усмонов Махсуд Тулқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали иқтисодий моделини ишлаб чиқиш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақами: B2026.2.PhD/Iqt6843
Илмий раҳбар: Қодиров Фаррух Эргаш ўғли, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.11.03.
Расмий оппонентлар:
1) иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент Норқобилава Феруза Абдухомидовна
2) иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Қурбонова Малика Ахмад қизи.
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали иқтисодий моделини ишлаб чиқиш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хизматлар секторининг рақобатбардошлигини баҳолаш учун рақамли инфратузилма, инновацион фаоллик ва хизматлар самарадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олган комплекс ХРСРИ = ∑ wₖ · (хₖ − мин(хₖ)) / (мах(хₖ) − мин(хₖ)) индикаторлар тизими таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти ҳудудларида хизматлар соҳаси рақобатбардошлигини баҳолаш учун унумдорлик, хизмат сифати, инновацион-рақамли қабул қилиш, бозорга кириш ва барқарорлик кўрсаткичларини ўз ичига олган интеграл ССCИ индекси ҳамда ҳудудларни рақобатбардошлик даражасига кўра гуруҳлашга хизмат қилувчи кластерлаш модели ССCИᵢ = ∑ⁿₖ₌₁ wₖ · Зᵢₖ ишлаб чиқилган;
Хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали (мулти-левел) эконометрик модели Й=β0+β1ДИ+β2ИНВ+β3ИНН+β4ИНФ+ε, Йижк=β0+β1Хижк+уж+вк+ εижк ишлаб чиқилиб, ушбу модел асосида хизматлар секторининг ривожланиш тенденсиялари ва прогноз кўрсаткичларини аниқлаш методологияси такомиллаштирилди.
Қашқадарё вилоятида рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали иқтисодий моделини ишлаб чиқиш бўйича 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали иқтисодий моделини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хизматлар секторининг рақобатбардошлигини баҳолаш учун рақамли инфратузилма, инновацион фаоллик ва хизматлар самарадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олган комплекс ХРСРИ = ∑ wₖ · (хₖ − мин(хₖ)) / (мах(хₖ) − мин(хₖ)) индикаторлар тизими таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 3-июндаги 02-11/6514-сон маълумотномаси.) Натижада ҳудудлар кесимида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини мунтазам баҳолаш, мавжуд ҳудудий тафовутларни аниқлаш ҳамда рақамли инфратузилма, инновацион фаоллик ва хизматлар самарадорлигини ошириш бўйича устувор йўналишларни белгилаш имконияти ошган;
Қашқадарё вилояти ҳудудларида хизматлар соҳаси рақобатбардошлигини баҳолаш учун унумдорлик, хизмат сифати, инновацион-рақамли қабул қилиш, бозорга кириш ва барқарорлик кўрсаткичларини ўз ичига олган интеграл ССCИᵢ = ∑ⁿₖ₌₁ wₖЗᵢₖ индекси ҳамда ҳудудларни рақобатбардошлик даражасига кўра гуруҳлашга хизмат қилувчи кластерлаш модели ишлаб чиқилганлиги таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 3-июндаги 02-11/6514-сон маълумотномаси.) Натижада Қашқадарё вилояти ҳудудларини хизматлар сектори рақобатбардошлиги даражасига кўра таққослаш, ҳудудларни ўзаро яқин хусусиятларига асосланган гуруҳларга ажратиш ҳамда ҳар бир гуруҳ учун рақобатбардошликни оширишга қаратилган манзилли чора-тадбирларни ишлаб чиқиш имконияти яратилган;
Хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали (мулти-левел) эконометрик модели Й=β0+β1ДИ+β2ИНВ+β3ИНН+β4ИНФ+ε, Йижк=β0+β1Хижк+уж+вк+ εижк ишлаб чиқилиб, ушбу модел асосида хизматлар секторининг ривожланиш тенденсиялари ва прогноз кўрсаткичларини аниқлаш методологияси такомиллаштирилганлиги бўйича таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 3-июндаги 02-11/6514-сон маълумотномаси.) Натижада рақамли инфратузилма, инвестициялар, инновацион фаоллик ва инфратузилмавий омилларнинг хизматлар сектори ривожланишига таъсирини миқдорий баҳолаш, асосий омилларнинг натижавий кўрсаткичларга таъсир даражасини аниқлаш ҳамда бошқарув қарорларини эконометрик ҳисоб-китоблар асосида шакллантириш имконияти таъминланган;
Қашқадарё вилоятида рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини оширишнинг кўп даражали иқтисодий моделини ишлаб чиқиш бўйича 2026–2030-йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилганлиги таклифи Қашқадарё вилояти ҳокимлиги фаолиятида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 3-июндаги 02-11/6514-сон маълумотномаси.) Натижада хизматлар секторининг ўрта муддатли ривожланиш истиқболларини илмий асосда прогнозлаш, ҳудудий ривожланиш дастурларини шакллантириш, хизматлар инфратузилмасини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш ҳамда рақамли иқтисодиёт шароитида хизматлар секторининг рақобатбардошлигини ошириш бўйича прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.