Мажитов Шухрат Муртазоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг мусиқий билимларини ривожлантиришда мултимедиа 
технологияларидан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (мусиқа таълими) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped 10858.
Илмий раҳбар: Шодиев Ҳамза Рўзиқулович,педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.  
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти, PhD.11/2025.27.12.San.02.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Олимов Ширинбой Шаропович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мулладжанов Давлат Мавланович,  санъатшунослик фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларини мусиқий саводини оширишда, таълимнинг визуал мултимедиа технологияларидан фойдаланиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва психофизиологик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда аудио, видео ва график ўқув ресурсларини дидактик интеграциялаш, уларни ёш гуруҳлари кесимида дифференсиаллаштириш ҳамда мултимедиавий тақдим этиш асосида ахборотни идрок этиш, таҳлил қилиш, мустақил мушоҳада юритиш ва хотирада сақлаш жараёнларини ривожлантириш методикаси ишлаб чиқилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларнинг мусиқа саводхонлигини шакллантиришга йўналтирилган инновацион педагогик модел медиатаълим ва мултимедиа воситаларининг педагогик-психологик имкониятларини интеграциялаш, мусиқий мултимедиа технологияларидан фойдаланишнинг методик ҳамда амалий механизмларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган;
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида миллий мақом санъатига қизиқиш ва мусиқий идрокни ривожлантиришнинг педагогик-методик механизмлари ўзбек халқ мусиқа чолғуларининг тузилиши ва товуш хусусиятларини Европа чолғулари билан қиёсий идрок этиш, уларни эшитиш орқали фарқлаш ҳамда кичик туркумли мақом куй ва ашулаларини тинглаш воситасида аниқлаштирилган; 
интерфаол инновацион таълим технологиялари ва ўйин фаолиятига асосланган ёндашувларни мултимедиа воситалари билан интеграциялаш орқали тарбияланувчиларнинг мусиқий ва нутқий компетенсиялари, ёшига мос қўшиқ ижроси, нутқий ифода маданияти, вокал диапазони, креатив фикрлаши ҳамда когнитив қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тизим ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг мусиқий саводхонлигини оширишда мултимедиа технологияларидан фойдаланиш методикасини такомиллаштириш бўйича олинган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги болаларнинг ёш ва психофизиологик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда аудио, видео ва график ўқув ресурсларини дидактик интеграциялаш, ёш гуруҳлари кесимида дифференсиаллаштириш ҳамда мултимедиавий тақдим этиш орқали мусиқий ахборотни идрок этиш, таҳлил қилиш, мустақил мушоҳада юритиш ва хотирада сақлаш жараёнларини ривожлантириш методикасига доир илмий-методик тавсиялар Мактабгача таълим агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 11-июлдаги 03-310-сон маълумотномаси). Мазкур тавсиялар мактабгача таълим ташкилотларида мултимедиа ресурсларидан болаларнинг ёш хусусиятларига мос фойдаланишнинг     методик     таъминотини     бойитишга     хизмат қилган; 
мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг мусиқий саводхонлигини шакллантиришга йўналтирилган педагогик моделни медиатаълим ва мултимедиа воситаларининг педагогик-психологик имкониятларини интеграциялаш ҳамда мусиқий мултимедиа технологияларидан фойдаланишнинг методик ва амалий механизмларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан А1-ХТ-0-92997 рақамли лойиҳа доирасида фойдаланилган (Т.Н. Қори-Ниёзий номидаги Ўзбекистон педагогика фанлари илмий-тадқиқот институти Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 15-июлдаги маълумотномаси). Натижада мактабгача таълим ташкилотларида мусиқа машғулотларининг сифатини яхшилаш ҳамда тарбияланувчиларнинг мусиқий-ижодий фаолияти самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
          мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларида миллий мақом санъатига қизиқиш ва мусиқий идрокни ривожлантиришнинг педагогик-методик механизмларини ўзбек халқ мусиқа чолғуларининг тузилиши ва товуш хусусиятларини Европа чолғулари билан қиёслаш, уларнинг товушини тинглаб фарқлаш ҳамда кичик ҳажмли мақом куй ва ашулаларини тинглаш асосида аниқлаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг 2026-йил 5-майдаги 01-07/17-88-сон маълумотномаси). Натижада мусиқа раҳбарларининг миллий мусиқа меросини мултимедиа воситалари орқали таништиришга доир методик имкониятлари кенгайиб, тарбияланувчиларда мусиқий идрок ва миллий мақом санъатига қизиқишни     ривожлантиришга     хизмат     қилган;
          интерфаол таълим технологиялари ва ўйин фаолиятига асосланган ёндашувларни мултимедиа воситалари билан интеграциялаш орқали тарбияланувчиларнинг мусиқий ва нутқий компетенсияларини, ёшига мос қўшиқ ижрочилиги кўникмаларини, нутқий ифода маданиятини, вокал диапазонини, креатив фикрлаши ҳамда когнитив қобилиятларини ривожлантиришга йўналтирилган илмий-методик тизимга доир материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали давлат муассасасининг Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар муҳарририяти томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” радиоэшиттиришларининг 2022–2023-йиллардаги сонлари ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2023-йил 3-июлдаги 04-36-1084-сон маълумотномаси). Натижада радиоэшиттиришларнинг мазмуни мактабгача ёшдаги болаларнинг мусиқага қизиқишини ошириш, интеллектуал ва ижодий қобилиятларини ривожлантириш, Ватанга муҳаббат туйғусини шакллантириш ҳамда мактаб таълимига тайёрлашга оид илмий-методик маълумотлар билан бойитилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish