Алтибаэва Гулбахор Мажитовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инновацион таълим технологиялари воситасида мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал қобилиятини шакллантириш тизимини такомиллаштириш”, 13.00.08 – Мактабгача таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертасия мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ped 4288.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
Илмий раҳбар: Шодмонова Шоира Саидовна педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Мактабгача таълим ташкилотлари директор ва мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти, PhD.12/30.12.2019.Ped 80.01.
Расмий оппонентлар: Абдурахимова Дилфуза Алиэвна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ҳакимова Мухаббат, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Этакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инновацион таълим технологиялари воситасида мактабгача ёшдаги болаларни интеллектуал қобилиятини шакллантириш тизимини такомиллаштиришдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагиларда ўз аксини топган:
мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган педагогик жараённинг дидактик хусусиятлари мавжуд анъанавий ёндашувларга инновацион таълим технологияларини (СТЕАМ, НБИC, соғломлаштириш технологиялари) интегратив ёндашув асосида уйғунлаштириш ҳамда билиш фаолиятига кўп ўлчамли фаолият турларини (ўйин, лойиҳа, тадқиқот, ижод) босқичма-босқич жорий этиш орқали аниқлаштирилган;
6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини индивидуал ёндашув асосида шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён модели педагогик муҳитга мазмунли (СТЕАМ, 4К, Санд-Арт технологиялари), методологик (шахсга йўналтирилган, компетенциявий ёндашув), фаолиятли-технологик (интерфаол методлар, дидактик ўйинлар) ҳамда натижавий-баҳолаш (мезон ва даражалар) компонентларнинг босқичма-босқич жорий этилиши асосида такомиллаштирилган;
мактабгача (6-7) ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини инновацион таълим технологиялари асосида шакллантириш методикаси интерфаол методлар (“Танишув” – мослашув, “Ауксион” – билимларни фаоллаштириш, “Кластер” – тизимлаштириш, “Ақлий ҳужум” – ижодий фикрлаш) ва диагностик воситаларни (Ж.Равен тести, кузатув, суҳбат) таълим жараёнида комплекс ва босқичма-босқич қўллаш орқали такомиллаштирилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятлари шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонлари (мотиватцион-диагностик, ахборотли-когнитив, креатив- фаолиятли, шахсий-қадриятли) ва кўрсаткичлари (фикрлаш тезлиги, муаммоли вазиятларни ҳал этиш қобилияти, ижодий йўналганлик, хотира даражаси) индивидуал ривожланиш траекториясини прогнозлашга хизмат қилувчи диагностик тизим мониторингини қўллаш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мактабгача таълим ташкилотларида турли машғулотларда инновацион таълим технологиялари воситасида мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини шакллантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган тадқиқот натижалари асосида:
мактабгача ёшдаги (6-7 ёш) болаларнинг интеллектуал қобилиятларини ривожлантиришга қаратилган педагогик жараённинг дидактик хусусиятларини мавжуд анъанавий ёндашувларга инновацион таълим технологияларини (СТЕАМ, НБИC, соғломлаштириш технологиялари) интегратив ёндашув асосида уйғунлаштириш ҳамда билиш фаолиятига кўп ўлчамли фаолият турларини (ўйин, лойиҳа, тадқиқот, ижод) босқичма-босқич жорий этиш орқали аниқланган таклиф ва тавсиялар “Мактабгача таълим ташкилоти, оила, маҳалла интеграцияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 12-июлдаги 03-314-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчиларининг интеллектуал қобилиятларини инновацион таълим технологиялари воситасида шакллантириш жараёнининг сифати ва самарадорлиги оширилган;
6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини индивидуал ёндашув асосида шакллантиришга йўналтирилган педагогик жараён моделини педагогик муҳитга мазмунли (СТЕАМ, 4К, Санд-Арт технологиялари), методологик (шахсга йўналтирилган, компетенциявий ёндашув), фаолиятли-технологик (интерфаол методлар, дидактик ўйинлар) ҳамда натижавий-баҳолаш (мезон ва даражалар) компонентларнинг босқичма-босқич жорий этилиши асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Мактабгача таълим ташкилоти, оила, маҳалла интеграцияси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 12-июлдаги 03-314-сонли маълумотномаси). Натижада, мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятини ривожлантириш имкониятлари кенгайтитрилган;
мактабгача (6-7) ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини инновацион таълим технологиялари асосида шакллантириш методикасини интерфаол методлар (“Танишув” – мослашув, “Аукцион” – билимларни фаоллаштириш, “Кластер” – тизимлаштириш, “Ақлий ҳужум” – ижодий фикрлаш) ва диагностик воситаларни (Ж.Равен тести, кузатув, суҳбат) таълим жараёнида комплекс ва босқичма-босқич қўллаш орқали такомиллаштиришга оид таклифлардан “Мактабгача таълимда қиёсий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 12-июлдаги 03-314-сонли маълумотномаси). Натижада, 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятини инновацион таълим технологиялари воситасида шакллантириш тизимини такомиллаштиришнинг назарий асослари ёритиб берилган;
мактабгача ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятларини шаклланганлик даражасини баҳолаш мезонларини (мотиватцион-диагностик, ахборотли-когнитив, креатив- фаолиятли, шахсий-қадриятли) ва кўрсаткичлари (фикрлаш тезлиги, муаммоли вазиятларни ҳал этиш қобилияти, ижодий йўналганлик, хотира даражаси) индивидуал ривожланиш траэкториясини прогнозлашга хизмат қилувчи диагностик тизим мониторингини қўллаш асосида ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан “Мактабгача таълимда қиёсий педагогика” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Мактабгача таълим агентлигининг 2023-йил 12-июлдаги 03-314-сонли маълумотномаси). Натижада, 6-7 ёшдаги болаларнинг интеллектуал қобилиятини инновацион таълим технологиялари воситасида шакллантириш тизимини такомиллаштириш самарадорлигини оширишга эришилган.