Шодмонқулов Камолиддин Муродиллаевичнинг 
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Кичик саноат зоналари фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш (Қашқадарё вилояти мисолида)”, 08.00.13-“Менежмент”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.DSc/Iqt1069
Илмий маслаҳатчи: Аллаяров Шамсиддин Амануллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Саидов Машъал Самадович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исаев Равшан Абдурахмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Тадқиқотнинг мақсади кичик саноат зоналари фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштиришни тадқиқ этиш асосида илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кичик саноат зонаси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни доимий тарзда ўсиб борувчи ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни янада тўлиқроқ қондириш мақсадида кичик саноат зонаси иштирокчилари инвестицион имкониятлари ва ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланиш асосида тегишли давр мобайнида кичик саноат зонасида ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва рақобатбардошлигининг миқдорий ва сифат жиҳатидан ошишини ифода этувчи иқтисодий ёндашув асосида такомиллаштирилган;
кичик саноат зоналарида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлиги, кадастр ҳолати, назорат ўлчови ҳамда ижара ҳақи бўйича чегирмаларни акс эттирувчи ҳужжатларни КСЗ дирекцияси томонидан беш иш кунида ваколатли органга киритиш орқали давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнида ҳисобдорлик ва назоратни кучайтириш таклифи асосланган;
кичик саноат зонаси иштирокчисининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишга розилиги мавжуд бўлган ҳолатларда, уни ўн иш куни ичида иштирокчи билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали реализация қилиш тартибини жорий этиш таклифи асосланган;
давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнида мулк ҳуқуқини расмийлаштириш механизми такомиллаштирилиб, тўловлар ва пеня тўлиқ қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида кичик саноат зонаси иштирокчисига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш тартиби таклиф этилган;
Қашқадарё вилояти кичик саноат зоналари фаолиятига инвестициялар таъсирининг динамик таҳлили натижасида қисқа ва узоқ муддатли ривожланиш тенденсиялари аниқланиб, 2030 йилгача мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Кичик саноат зоналари фаолиятини бошқариш методологиясини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кичик саноат зонаси” тушунчасининг иқтисодий мазмунини доимий тарзда ўсиб борувчи ижтимоий-иқтисодий эҳтиёжларни янада тўлиқроқ қондириш мақсадида кичик саноат зонаси иштирокчилари инвестицион имкониятлари ва ресурсларидан янада самаралироқ фойдаланиш асосида тегишли давр мобайнида кичик саноат зонасида ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва рақобатбардошлигининг миқдорий ва сифат жиҳатидан ошишини ифода этувчи иқтисодий ёндашув асосида такомиллаштиришга оид назарий-услубий ишланмалардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Савдо фаолиятини ташкил этиш” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025 йил 22-октябрдаги 422-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда кичик саноат зонасида ишлаб чиқаришнинг ҳажми ва рақобатбардошлигининг миқдорий ва сифат жиҳатидан ошишини ифода этувчи иқтисодий ёндашув асосида такомиллаштирилган “кичик саноат зонаси” тушунчаси бўйича назарий билимларни такомиллаштириш имкони яратилган;
кичик саноат зоналарида инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилганлиги, кадастр ҳолати, назорат ўлчови ҳамда ижара ҳақи бўйича чегирмаларни акс эттирувчи ҳужжатларни КСЗ дирекцияси томонидан беш иш кунида ваколатли органга киритиш орқали давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнида ҳисобдорлик ва назоратни кучайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сон “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 21 майдаги 01-06-30-5060-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик саноат зоналарида давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнида ҳисобдорлик ва назоратни кучайтириш имкони яратилган;
кичик саноат зонаси иштирокчисининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олишга розилиги мавжуд бўлган ҳолатларда, уни ўн иш куни ичида иштирокчи билан тўғридан-тўғри олди-сотди шартномаси тузиш орқали реализация қилиш тартибини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сон “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 21 майдаги 01-06-30-5060-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик саноат зонаси иштирокчисининг давлат кўчмас мулк объектини сотиб олиш жараёнини соддалаштириш ва қулайлаштириш имкони яратилган;
давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш жараёнида мулк ҳуқуқини расмийлаштириш механизми такомиллаштирилиб, тўловлар ва пеня тўлиқ қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида кичик саноат зонаси иштирокчисига мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш тартибини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 17 июлдаги 432-сон “Кичик саноат зоналари ҳамда ёшлар саноат ва тадбиркорлик зоналари тадбиркорларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида инобатга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 21 майдаги 01-06-30-5060-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик саноат зонаси иштирокчисига тўловлар ва пеня тўлиқ қопланган кундан бошлаб беш иш куни ичида мулк ҳуқуқини тасдиқловчи давлат ордерини бериш орқали кичик саноат зоналари фаолиятини рағбатлантириш имкони яратилган;
Қашқадарё вилояти кичик саноат зоналари фаолиятига инвестициялар таъсирининг динамик таҳлили натижасида қисқа ва узоқ муддатли ривожланиш тенденсиялари аниқланиб, 2030 йилгача мўлжалланган прогноз параметрларидан фойдаланиш бўйича таклиф Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан 2025 йилга мўлжалланган инвестиция стратегиясини ишлаб чиқишда жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026 йил 21 майдаги 01-06-30-5060-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик саноат зоналарида инвестицион фаолиятни самарали бошқаришга қаратилган узоқ муддатли комплекс чора-тадбирлар тизимини шакллантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish