Сулейманов Фаррух Рахимжон ўғлининг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номлари): “Инфратузилма активларини бошқариш механизмларини такомиллаштиришнинг илмий-услубий асослари”, 08.00.13-“Менежмент” ва 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси роʻйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Iqt1295.
Илмий раҳбари: мавжуд эмас.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.I.23.04 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Каландар Ходжаевич Абдурахманов, иқтисодиёт фанлари доктори, академик, Қосимова Дилором Собировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Исмоилова Гулнора Файзуллаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда инфратузилма активларини бошқариш механизмларини такомиллаштиришга қаратилган илмий-услубий асосларни шакллантириш бўйича илмий асосланган таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра, “Инфратузилма активларини бошқариш” (Инфраструcтуре Ассец Манагемент) тушунчаси ўзаро боғланган ва бир-бирини тўлдирувчи инфратузилма активларини режалаштириш, фойдаланиш, сақлаш ва ривожлантириш орқали уларнинг узоқ муддатли самарадорлигини ҳамда иқтисодий ва ижтимоий тизимларнинг узлюксиз ва барқарор фаолиятини таъминлашга қаратилган бошқарув жараёни сифатида такомиллаштирилган;
инфратузилма активларини бошқаришнинг институционал асосларини такомиллаштириш жиҳатидан ИСО 55000 “Ассет Манагемент” халқаро стандартини Ўзбекистон Республикаси О'з ДСт 55000 “Активларни бошқариш” давлат стандарти сифатида қабул қилиш, ҳамда унда активларни, шу жумладан давлат активларини бошқаришнинг тамойилари, услубий асослари, мажбурий талаблари ва активларни бошқариш тизимини жорий этиш ва ривожлантиришнинг амалий тавсияларини белгилаш бўйича таклиф асосланган;
инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришнинг муқобил манбаси сифатида инфратузилма облигацияларини (Инфраструcтуре Бондс) амалда жорий этиш ва ривожлантириш механизми уларни миллий капитал бозорига хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан чиқаришни инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда инфратузилма активларини бошқариш ва ривожлантиришнинг институционал трансформация, рақамли трансформация, молиявий механизмлар, кадрлар салоҳияти, халқаро ҳамкорлик каби устувор йўналишларини ва стратегик мақсадли индикаторларини ўз ичига олган ва узоқ муддатга мўлжалланган “Инфратузилма активларини бошқариш Консепсияси” ишлаб чиқилган;
Ўзбекистонда инфратузилма инвестицияларининг ЯИМга таъсирининг консерватив, базавий ва оптимистик ссенарийлари асосида инфратузилма иқтисодий ривожланишининг 2030 йилгача бўлган даврга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инфратузилма активларини бошқариш механизмларини такомиллаштириш бо'йича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра, “Инфратузилма активларини бошқариш” (Инфраструcтуре Ассец Манагемент) тушунчаси ўзаро боғланган ва бир-бирини тўлдирувчи инфратузилма активларини режалаштириш, фойдаланиш, сақлаш ва ривожлантириш орқали уларнинг узоқ муддатли самарадорлигини ҳамда иқтисодий ва ижтимоий тизимларнинг узлюксиз ва барқарор фаолиятини таъминлашга қаратилган бошқарув жараёни сифатида такомиллаштиришга оид илмий ишланмалар олий таълим муассасалари талабалари учун тавсия этилган “Рақобат сиёсати ва стратегиялари” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 3-июлдаги 265-сонли буйруғи). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда инфратузилма активларининг иқтисодий мазмуни, уларнинг узоқ муддатли стратегик аҳамияти, инфратузилма активларини режалаштириш, фойдаланиш, сақлаш ва ривожлантириш асосидаги бошқарув механизмлари бўйича назарий билимларини кенгайтириш имконияти яратилган;
инфратузилма активларини бошқаришнинг институционал асосларини такомиллаштириш жиҳатидан ИСО 55000 “Ассет Манагемент” халқаро стандартини Ўзбекистон Республикаси О'з ДСт 55000 “Активларни бошқариш” давлат стандарти сифатида қабул қилиш, ҳамда унда активларни, шу жумладан давлат активларини бошқаришнинг тамойилари, услубий асослари, мажбурий талаблари ва активларни бошқариш тизимини жорий этиш ва ривожлантиришнинг амалий тавсияларини белгилаш бўйича асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ижобий эътироф этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026-йил 19-июндаги 02/28-17/525-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши давлат активларини бошқаришда халқаро стандартларга асосланган ягона методологик ёндашувни шакллантириш, активларнинг ҳаётий цикли давомида уларни режалаштириш, ҳисобга олиш, баҳолаш, сақлаш ва самарали фойдаланиш механизмларини такомиллаштириш, шунингдек, давлат активлари бўйича институционал бошқарув, мониторинг ва ҳисобдорлик тизимини кучайтириш имконини берди;
инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришнинг муқобил манбаси сифатида инфратузилма облигацияларини (Инфраструcтуре Бондс) амалда жорий этиш ва ривожлантириш механизми уларни миллий капитал бозорига хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналари томонидан чиқаришни инобатга олинган ҳолда ишлаб чиқилган таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ижобий эътироф этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026-йил 19-июндаги 02/28-17/525-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши инфратузилма лойиҳаларини молиялаштиришда давлат бюджети юкини камайтириш, хўжалик жамиятлари ва давлат корхоналарининг капитал бозоридан узоқ муддатли молиявий ресурслар жалб этиш имкониятини кенгайтириш, инфратузилма инвестицияларини диверсификация қилиш ҳамда миллий фонд бозорида янги молиявий инструментлардан фойдаланиш амалиётини ривожлантиришга имкон берди;
Ўзбекистонда инфратузилма активларини бошқариш ва ривожлантиришнинг институционал трансформация, рақамли трансформация, молиявий механизмлар, кадрлар салоҳияти, халқаро ҳамкорлик каби устувор йўналишларини ва стратегик мақсадли индикаторларини ўз ичига олган ва узоқ муддатга мўлжалланган “Инфратузилма активларини бошқариш Консепсияси”ни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ижобий эътироф этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026-йил 19-июндаги 02/28-17/525-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши инфратузилма активларини бошқариш соҳасида ягона стратегик ёндашувни шакллантириш, давлат активларини узоқ муддатли режалаштириш, рақамли мониторинг ва баҳолаш тизимини ривожлантириш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш, кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорлик асосида илғор бошқарув амалиётларини жорий этиш имконини берди;
Ўзбекистонда инфратузилма инвестицияларининг ЯИМга таъсирининг консерватив, базавий ва оптимистик ссенарийлари асосида инфратузилма иқтисодий ривожланишининг 2030 йилгача бўлган даврга прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқиш бўйича асосланган таклифи Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан ижобий эътироф этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлигининг 2026-йил 19-июндаги 02/28-17/525-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши инфратузилма инвестицияларининг макроиқтисодий ўсишга таъсирини ссенарийлар асосида баҳолаш, инвестиция ресурсларини устувор йўналишларга тақсимлаш, 2030-йилгача бўлган даврда инфратузилма ривожланишининг кутилаётган натижаларини олдиндан аниқлаш ҳамда давлат активларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича стратегик қарорлар қабул қилишнинг прогноз-таҳлилий асосларини кучайтириш имконини берди;