Матвапаева Насиба Ғайратовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятида демографик ва миграцион жараёнлари тарихи 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси ро‘йхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Tar2016.
Илмий раҳбарининг F.I.Sh., илмий даражаси ва унвони: Жуманиёзова Мамлакат Тожиевна, тарих фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг F.I.Sh., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжар Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор; Саидов Санжар Шавкатович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятидаги демографик ўсиш ва миграция жараёнларини тарихий-хронологик изчилликда, манбашунослик ва тарихшунослик асосида таҳлил қилиш, уларнинг шаклланиш босқичлари, хусусиятлари ҳамда ҳудуд тарихи тараққиётида тутган ўрнини илмий жиҳатдан очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Тадқиқот жараёнида Хоразм ҳудудида демография ва миграция тарихига оид ишончли статистик манбалар, архив ҳужжатлари ҳамда расмий маълумотлар илмий муомалага киритилди. Ушбу манбалар асосида демографик ва миграцион ўзгаришларнинг мустақиллик йилларидаги тарихий жараёнлар тизимида тутган ўрни аниқланиб, уларнинг ҳудудий тарих тараққиёти билан узвий боғлиқлиги илмий жиҳатдан асослаб берилди;
Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятидаги демографик ва миграцион жараёнларнинг ҳолати тарихий-хронологик изчилликда таҳлил қилиниб, вилоятдаги ички ва ташқи миграциянинг асосий сабаблари ҳамда оқибатлари очиб берилди. Хусусан, аҳолининг ҳудудий ҳаракатчанлиги, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасидаги миграцион
алоқалар ҳамда ташқи меҳнат миграциясининг шаклланиш хусусиятлари тарихий омиллар билан боғлиқ ҳолда ёритилди;
Тадқиқотда Хоразм вилояти аҳолисининг этник таркиби ва ўзига хос демографик ҳолати тарихий нуқтаи назардан таҳлил қилинди. Шунингдек, давлат демографик ва миграция сиёсати ҳамда қабул қилинган дастурларнинг миграция жараёнларига таъсири кўрсатиб берилди. Ташқи миграциянинг вилоят аҳолисининг ижтимоий ва маънавий ҳаётига, жумладан оила институти ва фарзандлар тарбиясига кўрсатган таъсири тарихий- ижтимоий жиҳатдан ўрганилди;
Хоразм вилоятида ташқи меҳнат миграцияси учта тарихий босқич асосида таҳлил қилиниб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланди. Ушбу таҳлиллар асосида ташқи меҳнат миграциясининг шаклланишида иш билан таъминлаш имкониятларининг чекланганлиги ва иқтисодий шарт-шароитлар асосий омил сифатида намоён бўлгани илмий далиллар билан асослаб берилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятида демографик ва миграцион жараёнлар тарихи мавзуси бўйича чиқарилган илмий хулосалар ҳамда амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
Мустақиллик йилларида Хоразм вилоятидаги демографик ва миграцион жараёнларнинг ҳолати тарихий-хронологик изчилликда таҳлил қилиниб, вилоятдаги ички ва ташқи миграциянинг асосий сабаблари ҳамда оқибатлари очиб берилди. Хусусан, аҳолининг ҳудудий ҳаракатчанлиги, шаҳар ва қишлоқ аҳолиси ўртасидаги миграцион
алоқалар ҳамда ташқи меҳнат миграциясининг шаклланиш хусусиятлари тарихий омиллар билан боғлиқ ҳолда ёритилган маълумотлардан Ёшлар ишлари агентлигининг ёшлар билан ишлаш методистлари ва тренерлари учун ўтказилган малака ошириш семинарларида назарий асос сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 1-июлдаги 05-01-21-4685-сон маълумотномаси). Диссертация манбалари ёшлар ўртасида миграция масалаларини тартибга солиш, бу борада тарихий тажрибани ўрганиш ҳамда ёшлар билан тизимли равишда тарғибот ташвиқот ишларини юритишга ижобий натижа бермоқда ;
    Ташқи меҳнат миграцияси учта тарихий босқич асосида таҳлил қилиниб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган. Ушбу таҳлиллар асосида ташқи меҳнат миграциясининг шаклланишида иш билан таъминлаш имкониятларининг чекланганлиги ва иқтисодий шарт-шароитлар асосий омил сифатида намоён бўлгани илмий далиллар билан асослаб берилганлиги тўғрисидаги илмий маълумотлардан Ёшлар ишлари агентлиги фаолиятида фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 1-июлдаги 05-01-21-4685-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилояти аҳолиси таркиби ва ининг ижтимоий ҳолати хақида маълумот беради;
Хоразм вилояти аҳолисининг этник таркиби ва ўзига хос демографик ҳолати тарихий нуқтаи назардан таҳлил қилинган шунингдек, давлат демографик ва миграция сиёсати ҳамда қабул қилинган дастурларнинг миграция жараёнларига таъсири кўрсатиб берилган, ташқи миграциянинг вилоят аҳолисининг ижтимоий ва маънавий ҳаётига, жумладан оила институти ва фарзандлар тарбиясига кўрсатган таъсири тарихий-ижтимоий жиҳатдан ўрганилган маълумотларидан мазкур эшиттиришларда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 19-июндаги 26-36-86-сон маълумотномаси). Натижада Хоразм вилоятининг этник таркиби ва демографик ҳолати тўғрисида маълумот беради;
Хоразм вилоятида ташқи меҳнат миграцияси учта тарихий босқич асосида таҳлил қилиниб, ҳар бир босқичнинг ўзига хос хусусиятлари аниқланган. Ушбу таҳлиллар асосида ташқи меҳнат миграциясининг шаклланишида иш билан таъминлаш имкониятларининг чекланганлиги ва иқтисодий шарт-шароитлар асосий омил сифатида намоён бўлгани илмий далиллар билан асосланган хулосалардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2026-йил 19-июндаги 26-36-86-сон маълумотномаси). Тадқиқот натижалари тингловчилар, шунингдек, тадқиқотчиларни мавзу билан кенг таништиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish