Суюндикова Дилафруз Мамаражабовнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон ҳудудларида ўсимликларни биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини эконометрик прогнозлаш”, 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4399.
Илмий раҳбар: Сайфуллаев Сиддик Носирович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02.
Расмий оппонентлар: Беркинов Бозорбой, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ахмедова Мавлуда Шавкатовна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон ҳудудларида ўсимликларни биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини эконометрик прогнозлаш бўйича илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини уйғунлаштириб қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда мин–мах нормаллаштириш усулидан фойдаланган ҳолда интеграцияланган иқтисодий индекс (Ииии) қийматлари “юқори самарадорлик” (0,72 ≤ Ииии ≤ 1), “ўрта самарадорлик” (0,50 ≤ Ииии ≤ 0,71), “паст самарадорлик” (0 ≤ Ииии ≤ 0,49) даражаларининг миқдорий диапазонини аниқлаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон ҳудудларида ўсимликларни биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услуби ҳудудлар кесимидаги биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш параметрлари ҳамда биологик ҳимоя воситаларининг расмий ҳуқуқий мақоми ҳисобга олинган ҳолда биовоситалардан фойдаланиш натижаларини ҳудудий кесимда солиштириш, ресурс сарфи ва ҳосилдорликка таъсирини статистик баҳолаш асосида такомиллаштирилган;
ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш чораларининг иқтисодий натижадорлигини прогнозлаш Агропортал орқали биолаборатория маҳсулотларини етказиб бериш ва далаларга биологик ишлов бериш хизматлари ҳамда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларини “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидиялаш тартибига таянган ҳолда такомиллаштирилган;
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида биологик ҳимоя воситаларининг қўлланилиш кўрсаткичларини панел маълумотлар модели асосида баҳолаш орқали 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон ҳудудларида ўсимликларни биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини эконометрик прогнозлаш бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини уйғунлаштириб қўллашнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолашда мин–мах нормаллаштириш усулидан фойдаланган ҳолда интеграцияланган иқтисодий индекс (Ииии) қийматлари “юқори самарадорлик” (0,72 ≤ Ииии ≤ 1), “ўрта самарадорлик” (0,50 ≤ Ииии ≤ 0,71), “паст самарадорлик” (0 ≤ Ииии ≤ 0,49) даражаларининг миқдорий диапазонини аниқлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/06-04-96-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини уйғунлаштириб қўллаш самарадорлиги даражасини аниқлаш имконини берган;
Ўзбекистон ҳудудларида ўсимликларни биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланишнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш услуби ҳудудлар кесимидаги биологик ҳимоя воситаларини кўпайтириш параметрлари ҳамда биологик ҳимоя воситаларининг расмий ҳуқуқий мақоми ҳисобга олинган ҳолда биовоситалардан фойдаланиш натижаларини ҳудудий кесимда солиштириш, ресурс сарфи ва ҳосилдорликка таъсирини статистик баҳолаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/06-04-96-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида интеграцияланган иқтисодий индекс ҳудудлар кесимидаги ўсимликларни ҳимоя қилиш воситаларини уйғунлаштириб қўллаш самарадорлигини комплекс ва статистик баҳолаш имконини берган;
ўсимликларни биологик ҳимоя қилиш чораларининг иқтисодий натижадорлигини прогнозлаш Агропортал орқали биолаборатория маҳсулотларини етказиб бериш ва далаларга биологик ишлов бериш хизматлари ҳамда биологик ҳимоя усулини қўллаш харажатларини “Агросубсидия” ахборот тизими орқали субсидиялаш тартибига таянган ҳолда такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/06-04-96-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, ҳудудлар кесимидаги экологик ва бошқарув жараёнларнинг фарқланишини статистик-эконометрик асосда аниқлаш имконини берди ва шу орқали биологик ҳимоя воситаларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида ҳудудга мос дифференциал агроекологик бошқарув сиёсатини ишлаб чиқишга илмий асос яратган;
Ўзбекистон ҳудудлари кесимида биологик ҳимоя воситаларининг қўлланилиш кўрсаткичларини панел маълумотлар модели асосида баҳолаш орқали ишлаб чиқилган 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз қийматлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий маркази томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновасиялар миллий марказининг 2026-йил 28-январдаги 05/06-04-96-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида прогнозлар биологик ҳимоя воситаларидан фойдаланиш ҳудудий агроекологик шароит ва ихтисослашувга мос дифференциал ёндашувни талаб қилишини илмий жиҳатдан асослаб берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish