Файзиева Дилсуз Баҳодировнанинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодий о‘сишнинг даромадлар тенгсизлиги о‘згаришига таъсирининг назарий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.01 – Иқтисодиёт назарияси.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам: 2026-йил 2-сон
Илмий раҳбар: Одилова Дилноза Барнаевна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.02
Расмий оппонентлар: Хасанов Рустам Раббимович - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Набиев Элшод Ганиевич - иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент амалий фанлар университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирининг назарий ва услубий ёндашувларини асослаш ва замонавий иқтисодий ислоҳотлар шароитида уларни амалга ошириш моделини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Услубий ёндашувга кўра иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирига оид назарий қарашлар асосида, технологик ривожланиш, инсон капитали ва бандлик каби омилларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам тенгсизликни оширувчи, ҳам камайтирувчи таъсирига эга механизмларини макроиқтисодий моделга алоҳида блок сифатида киритиш таклифи асосланган.
Меҳнат бозорининг сегментациялашуви, инвестиция ресурсларининг нотекис тақсимланиши ҳамда инфратузилманинг номутаносиб ривожланиши таъсирида вужудга келувчи ҳудудий тенгсизликни юмшатувчи ва ресурслар тақсимотини самарали мувофиқлаштирувчи “ҳудудий ривожланишни тартибга солувчи институционал механизмлар мажмуаси”ни назарий моделга киритиш орқали тенгсизликни пасайтириш таклиф этилган.
Ўзбекистон иқтисодиётида иқтисодий ўсиш ва даромадлар тенгсизлиги ўртасидаги боғлиқликни эмпирик баҳолаш асосида ЯИМ ўсишининг JINI коеффитсиентига статистик аҳамиятли манфий таъсирини аниқлаш орқали иқтисодий ўсишнинг инклюзив тавсифга эга эканлиги асосланган.
Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида JINI индексини иқтисодий ўсишга таъсирининг 2030-йилга қадар прогнози кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирининг назарий асослари бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва тавсиялар асосида:
Услубий ёндашувга кўра иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирига оид назарий қарашлар асосида технологик ривожланиш, инсон капитали ва бандлик каби омилларнинг бир вақтнинг ўзида ҳам тенгсизликни оширувчи, ҳам камайтирувчи таъсирига эга механизмларни макроиқтисодий моделга алоҳида блок сифатида киритиш таклифидан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Иқтисодий сиёсатга кириш” номли инновацион дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университети ректорининг 2025-йил 11-мартдаги 97-сонли буйруғи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда “иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсири”нинг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
Меҳнат бозорининг сегментациялашуви, инвестиция ресурсларининг нотекис тақсимланиши ҳамда инфратузилманинг номутаносиб ривожланиши таъсирида вужудга келувчи ҳудудий тенгсизликни юмшатувчи ва ресурслар тақсимотини самарали мувофиқлаштирувчи “ҳудудий ривожланишни тартибга солувчи институционал механизмлар мажмуаси”ни назарий моделга киритиш орқали тенгсизликни пасайтириш таклиф натижалардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49 сонли қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 25-июндаги 06/02/428-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларда барқарор ва юқори даромадли иш ўринларини яратиш, лойиҳавий ёндашув асосида маҳаллалар ихтисослашувини чуқурлаштириш ва ҳудудларнинг солиштирма устунликларини аниқлаган ҳолда тадбиркорлик фаолияти учун қулай шарт-шароитлар яратиш, расмий бандликни рағбатлантирувчи механизмларни жорий қилишга эришилган;
Ўзбекистон иқтисодиётида иқтисодий ўсиш ва даромадлар тенгсизлиги ўртасидаги боғлиқликни эмпирик баҳолаш асосида ЯИМ ўсишининг JINI коеффитсиентига статистик аҳамиятли манфий таъсирини аниқлаш орқали иқтисодий ўсишнинг инклюзив тавсифга эга эканлиги асосланиши билан боғлиқ таклиф Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 5-февралдаги “2026-йилда ҳудудларни янгича ёндашувлар асосида ривожлантириш орқали аҳоли даромадини ошириш, барқарор иш ўринларини яратиш ҳамда камбағалликни қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-49-сонли қарорида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 25-июндаги 06/02/428-сонли маълумотномаси). Ушбу тадқиқот натижалари ишсизлик ва камбағаллик даражасини камайтириш, аҳолини даромадларни оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш, ва камбағал оилаларни уларнинг даромадини оширишга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш бўйича 2026-йил учун мақсадли кўрсаткичларни ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Ўзбекистонда иқтисодий ўсишнинг даромадлар тенгсизлигига таъсирини ифодаловчи эконометрик моделлар асосида JINI индексини иқтисодий ўсишга таъсирининг 2030-йилга қадар прогнози кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги “Мамлакат тараққиётининг 2030-йилгача мўлжалланган устувор йўналишлари доирасида ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-21-сонли Фармонида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Камбағаллик ва меҳнат бозори тадқиқотлари институтининг 2026-йил 25-июндаги 06/02/428-сонли маълумотномаси). Мазкур прогноз кўрсаткичларидан мамлакатда камбағаллик даражасини қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш, ижтимоий суғурта тизимини такомиллаштириш каби устувор вазифаларни амалга ошириш доирасида фойдаланилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish