Низомхонов Элбекхон Эркинхон ўғлининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилигида солиқ назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.PhD/Iqt6064
Илмий раҳбар: Бабаджанов Абдурашид Мусаевич, иқтисодиёт фанлари номзоди, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.03/2025.27.12.I.30.01
Расмий оппонентлар: Юлдошев Обиддин Тошмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бозоров Акмал Аманович тавсия этилсин, иқтисодиёт фанлари доктори. профессор
Етакчи ташкилот: G.V.Plexanov номидаги Тошкент Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: Солиқ маъмуриятчилиги ҳамда солиқ назорати
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилигида солиқ назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш йўлларига қаратилган илмий-назарий, амалий ва услубий таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
солиқ текширувларининг олдини олиш, текширув жараёнининг шаффофлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик фаоллигини қўллаб-қувватлашда солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субектларида ўтказиладиган текширувлар рўйхатини алоҳида шакллантириш таклиф этилган;
тадбиркорлик субектлари фаолиятида солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган, бирламчи огоҳлантириш ва хавфга мутаносиб кейинги назорат чораларини қўллашга асосланган босқичма-босқич солиқ назорати механизми таклиф этилган;
тадбиркорлик муҳитининг янада жозибадорлигига эришишда охирги уч йилда товарларни реализасия қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган, буджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган, “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифлаш асосида тадбиркорлик субъектларни тугатиш жараёнини соддалаштириш таклиф этилган;
тадбиркорларнинг молиявий барқарорлигини сақлаган ҳолда санкцияларни юмшоқ ва босқичма-босқич қоплаш имконияти яратишда тадбиркорлик субектларининг солиқ аудити натижалари бўйича молиявий санкцияларни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкцияларга ҳам татбиқ этиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистон Республикаси солиқ маъмуриятчилигида солиқ назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
солиқ текширувларининг олдини олиш, текширув жараёнининг шаффофлигини ошириш ҳамда тадбиркорлик фаоллигини қўллаб-қувватлашда солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субектларида ўтказиладиган текширувлар рўйхатини алоҳида шакллантиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-февралдаги ПҚ-78-сон “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг “Солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субектларида ўтказиладиган текширувлар роʻйхати тўғрисида”да 4-иловасида оʻз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13-декабрдаги 18/1-140180-сон далолатномаси). Натижада, назорат-касса техникасини ёки)ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш, меҳнат фаолиятини амалга оширувчи ходимларни ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фондини солиқ ҳисоботида акс эттирмаслик, ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланиш, шунингдек фойдали қазилмаларни ноқонуний қазиб олиш ёки қазиб олинган фойдали қазилмалар ҳажмини солиқ ҳисоботида тўлиқ акс эттирмаслик ҳолатлари бўйича солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналар ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субектларида сайёр солиқ текширувини ўтказиш белгиланган;
тадбиркорлик субектлари фаолиятида солиққа оид ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган, бирламчи огоҳлантириш ва хавфга мутаносиб кейинги назорат чораларини қо‘ллашга асосланган босқичма-босқич солиқ назорати механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 27-февралдаги ПҚ-78-сон “Хизматлар соҳаси барқарор ривожланиши учун қулай шарт-шароитлар яратишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 13-бандида оʻз аксини топган ва махсус тартиб жорий этилишига эришилган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13-декабрдаги 18/1-140180-сон далолатномаси). Натижада, 2025-йил 1-апрелдан бошлаб солиқ органлари ходимлари томонидан уларга бириктирилган корхоналарда ёки маҳаллалардаги тадбиркорлик субектларида солиққа оид ҳуқуқбузарликлар аниқланганда биринчи марта огоҳлантириш, огоҳлантиришдан сўнг уч кун муддатда солиққа оид ҳуқуқбузарлик бартараф этилмагани ёки такроран аниқлангани сайёр солиқ текширувини ўтказишга асос бўлиши ҳамда сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича расмийлаштирилган далолатнома сайёр солиқ текшируви бўйича қарор қабул қилиш учун асос бўлиб ҳисобланишига эришилган;
тадбиркорлик муҳитининг янада жозибадорлигига эришишда охирги уч йилда товарларни реализасия қилишдан олинган жами даромади 10 миллиард сўмдан ошмаган, буджет ва кредиторлар олдида қарздорлиги мавжуд бўлмаган ҳамда мунтазам равишда солиқ ҳисоботларини тақдим этаётган, “Хавфни таҳлил қилиш” электрон тизимида ҳуқуқбузарлик содир этиш хавфи паст даражада таснифлаш асосида тадбиркорлик субъектларни тугатиш жараёнини соддалаштиришга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-мартдаги ПФ-50-сон “Кичик ва ўрта бизнеснинг иқтисодиётдаги ўрнини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 12-бандида оʻз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13-декабрдаги 18/1-140180-сон далолатномаси). Натижада, кичик ва ўрта бизнес субектларининг фаолиятини ихтиёрий равишда тугатишда солиқ текшируви ўтказилмаслиги юзасидан махсус тартиб жорий этилишига эришилган;
тадбиркорларнинг молиявий барқарорлигини сақлаган ҳолда санкцияларни юмшоқ ва босқичма-босқич қоплаш имконияти яратишда тадбиркорлик субектларининг солиқ аудити натижалари бўйича молиявий санкцияларни 6 ой ичида тенг улушларда тўлаш ҳуқуқи сайёр солиқ текшируви натижалари бўйича молиявий санкцияларга ҳам татбиқ этишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 19-августдаги ПФ-138-сон “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан В очиқ мулоқотида белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 12-бандида оʻз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг 2025 йил 13-декабрдаги 18/1-140180-сон далолатномаси). Натижада, солиқ текширувларининг шаффофлигини таъминлаш, тадбиркорлик субектлари ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш ҳамда солиқ органлари ва тадбиркорлик субектлари ўртасида ишончни оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish