Нурметов Исмоил Алимбаевичнинг

фан доктори (DSc) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикасида экологик дипломатия тарихи (1991-2025-йй)”, 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси ро‘йхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Tar 344.
Илмий раҳбарининг F.I.Sh., илмий даражаси ва унвони: Давлетов Санжарбек Ражабович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг F.I.Sh., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Абдимуминов Ойбек Бектемирович, тарих фанлари доктори (DSc), катта илмий ходим, Рахимова Гулчеҳра Собиржоновна, тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Ўзбекистон Республикасида экологик дипломатиянинг шаклланиши ҳамда ривожланиш жараёнларини тарихий, сиёсий ва институционал жиҳатдан комплекс таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўзбекистон Республикасида экологик сиёсат эволюцияси экологик хавфсизликни таъминлаш зарурияти ва глобал экологик чақириқларнинг ўзаро таъсири натижасида шаклланган комплекс тизим сифатида намоён бўлиб, мамлакат экологик хавфсизлигини таъминлаш стратегиясининг мустақил йўналишидан интеграциялашган сиёсий устуворлик даражасига кўтарилгани асосланган;
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси экологик дипломатияси мамлакат ташқи сиёсатининг алоҳида функсионал йўналиши сифатида шакллана бориб, “яшил трансформация”ни таъминловчи стратегик инструментга айлангани, бунда ҳуқуқий, институционал ва технологик ислоҳотлар ҳам таянчи сифатида муҳим рол ўйнаётгани, глобал экологик конвенцияларга қўшилиш жараёнида “халқаро норма-миллий институт-амалий лойиҳа” модели асосида босқичма-босқич такомиллашиб боргани далилланган;
Ўзбекистон Республикасининг биохилма-хилликни муҳофаза этиш соҳасидаги фаол ташқи сиёсати мамлакатнинг “юмшоқ куч” (soft power) салоҳиятини оширишнинг муҳим омилларидан бири сифатида шаклланганлиги, миллий табиий ҳудудларнинг ЮНЕСКО, Рамсар ва бошқа нуфузли халқаро тизимларга киритилиши нафақат экологик сиёсат самарадорлигининг амалий натижаси, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги экологик имижи ва нуфузини мустаҳкамловчи стратегик инструмент сифатида намоён бўлаётгани, мамлакатда экологик дипломатия воситалари орқали глобал ҳамжамият билан интеграциялашиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш жараёнлари янги сифат босқичига кўтарилаётгани далилланган;
Янги Ўзбекистоннинг миллий манфаатлар ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларини уйғунлаштирувчи, очиқ ва прагматик ташқи сиёсати Марказий Осиё экологик дипломатиясида янги минтақавий коммуникатив макон шаклланишига олиб келгани аниқланиб, бу жараён ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, трансчегаравий муаммоларни мувофиқлаштириш ва экологик интеграцияни жадаллаштиришнинг муҳим омили сифатида намоён бўлаётгани кўрсатиб берилган;
Ўзбекистон Республикасининг “яшил” ўсиш стратегияси доирасида, хусусан, “табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш” йўналишида Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган мақсадли лойиҳалар таҳлили асосида ҳудудда экологик тикланиш, ижтимоий барқарорлик ҳамда халқаро ҳамкорликнинг ўзаро интеграциясига асосланган инновацион ривожланиш ёндашуви шаклланаётгани асослаб берилган ҳамда мазкур ёндашув Ўзбекистоннинг яшил дипломатиясида инновацион парадигма сифатида талқин қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1991-2025-йилларда Ўзбекистон Республикасининг экологик дипломатияси тарихини ўрганиш асосида:
Ўзбекистон Республикасида экологик сиёсат эволюцияси экологик хавфсизликни таъминлаш зарурияти ва глобал экологик чақириқларнинг ўзаро таъсири натижасида шаклланган комплекс тизим сифатида намоён бўлиб, мамлакат экологик хавфсизлигини таъминлаш стратегиясининг мустақил йўналишидан интеграциялашган сиёсий устуворлик даражасига кўтарилгани оид хулосалардан Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фондининг аҳолининг табиатга муносабатини маънавий қадриятлар даражасида ривожлантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоа фондининг 2026-йил 14-апрелдаги №01-33-сонли маълумотномаси). Олинган илмий хулосалар Ўзбекистон ташқи сиёсатининг “юмшоқ куч” инструментлари, маданий ва экологик дипломатия ўртасидаги ўзаро уйғунликни очиб беришга хизмат қилган;
Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикаси экологик дипломатияси мамлакат ташқи сиёсатининг алоҳида функсионал йўналиши сифатида шакллана бориб, “яшил трансформация”ни таъминловчи стратегик инструментга айлангани, бунда ҳуқуқий, институционал ва технологик ислоҳотлар ҳам таянчи сифатида муҳим рол ўйнаётгани, глобал экологик конвенцияларга қўшилиш жараёнида “халқаро норма-миллий институт-амалий лойиҳа” модели асосида босқичма-босқич такомиллашиб борганига оид илмий-таҳлилий маълумотлардан “Ўзбекистон-24” телеканалида эфирга узатилган дастурлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон-24” телерадиоканалининг 2026-йил 15-апрелдаги 05-09-712-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижа ва хулосалар “Ўзбекистон-24” телерадиокомпанияси жорий архивининг электрон маълумотлар базасини бойитиш, телевидение орқали аҳолининг экологик маданиятини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикасининг биохилма-хилликни муҳофаза этиш соҳасидаги фаол ташқи сиёсати мамлакатнинг “юмшоқ куч” (soft power) салоҳиятини оширишнинг муҳим омилларидан бири сифатида шаклланганлиги, миллий табиий ҳудудларнинг ЮНЕСКО, Рамсар ва бошқа нуфузли халқаро тизимларга киритилиши нафақат экологик сиёсат самарадорлигининг амалий натижаси, балки Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги экологик имижи ва нуфузини мустаҳкамловчи стратегик инструмент сифатида намоён бўлаётгани, мамлакатда экологик дипломатия воситалари орқали глобал ҳамжамият билан интеграциялашиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш жараёнлари янги сифат босқичига кўтарилаётганига оид таҳлилий маълумотлардан Маънавият ва экология фестивалларини ўтказиш жараёнларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоа фондининг 2026-йил 14-апрелдаги №01-33-сонли маълумотномаси). Олинган натижалар биохилма-хилликни муҳофаза этишда халқаро ҳамкорлик алоқаларининг ўрни ҳамда аҳамиятини комплекс тарзда англаш имконини берган;
Янги Ўзбекистоннинг миллий манфаатлар ҳамда барқарор ривожланиш мақсадларини уйғунлаштирувчи, очиқ ва прагматик ташқи сиёсати Марказий Осиё экологик дипломатиясида янги минтақавий коммуникатив макон шаклланишига олиб келгани аниқланиб, бу жараён ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, трансчегаравий муаммоларни мувофиқлаштириш ва экологик интеграцияни жадаллаштиришнинг муҳим омили сифатида намоён бўлаётганини асословчи илмий натижалардан Ўзбекистон Республикасининг халқаро экологик алоқаларини ривожлантиришга оид истиқболли дастурларни ишлаб чиқишда ҳамда методологик-услубий ёндашувлар ва назарий хулосаларни умумийлаштиришда фойдаланилади. (Ўзбекистон Экология партиясининг 2026-йил 9-июндаги №09/M-2026-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижа ва хулосалар Ўзбекистон Экологик партияси электрон маълумотлар базасини бойитишга, илмий мақолалар ҳамда семинар-тренинглар учун тарқатма материалларни тайёрлашга хизмат қилади;
Ўзбекистон Республикасининг “яшил” ўсиш стратегияси доирасида, хусусан, “табиий офатлар ва иқлим ўзгаришига чидамлиликни ошириш” йўналишида Оролбўйи ҳудудида амалга оширилаётган мақсадли лойиҳалар таҳлили асосида ҳудудда экологик тикланиш, ижтимоий барқарорлик ҳамда халқаро ҳамкорликнинг ўзаро интеграциясига асосланган инновацион ривожланиш ёндашуви шаклланаётгани асослаб берилган ҳамда мазкур ёндашув Ўзбекистоннинг яшил дипломатиясида инновацион парадигма сифатида талқин қилинганига оид таҳлилий маълумотлардан Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институти томонидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2023-йил учун чора-тадбирлар дастурининг ИВ йўналишида белгиланган “Ватанпарварлик туйғуларини ривожлантиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишлари” 18-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтихор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилиш энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирларни йўлга қўйиш” мавзусида ўтказилган тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган. (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 16-апрелдаги 10/273-сон маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши мамлакатимизда маънавий-маърифий тарғибот ишларининг самарадорлигини мустаҳкамлашга, ёшларда тарихни пухта ўрганиш ва ундан сабоқ чиқаришга хизмат қилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish