Қўйлиев Равшон Махманазаровичнинг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қашқадарё вилояти меъморий обидалари ва уларни таъмирлаш тарихи (ХХ аср ва XXI аср бошлари)”, 07.00.01. – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Tar1103
Илмий раҳбар: тарих фанлари доктори, профессор Аминов Бобур Бомурадович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.01.01
Расмий оппонентлар: Атаходжаев Азимхоʻжа Музаффарович, тарих фанлари доктори, профессор; Джураева Санабар Нурматовна тарих фанлари доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. XX-XXI бошларида Қашқадарё вилоятининг меъморий обидаларини таъмирлаш жараёнлари тарихини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХ аср давомида Қашқадарё ҳудудидаги темурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар ва манғитлар сулолалари даврига тегишли иморатлар пухта меъморий ечим ва режа асосида ҳамда сифатли қурилиш материаллари билан қурилган, пойдевори тошдан кўтарилганлиги сабабли мустаҳкам ва чидамли бўлса-да, уларни таъмирлаш, консервация ишларида фойдаланилган замонавий материаллар ҳамда қадимий қурилиш материаллари ўртасида номувофиқлик сабабли кўплаб камчилик ва нуқсонлар юзага келиши оқибатида реставрация ишлари сифатсиз чиққанлиги исботланган;
Совет тузуми даврида Қашқадарёдаги айрим тарихий обидалар мақсадли фойдаланилмаганлиги учун уларнинг конструкциясида ўзгартиришлар қилинганлиги ва бунинг оқибатида улар сиртидаги нақшу-нигорлари ҳамда пойдеворларига жиддий зарар етказилганлиги далилланган;
Қашқадарё вилоятининг ички ва хорижий туристик имкониятларини ҳисобга олган ҳолда Оқ туя ота, Шамс ул-қурро, Тезоб ота, Косон шаҳридаги Қўрғон масжиди, Нишон туманидаги Ҳазрати Шайх меъморий ёдгорлиги ҳамда Ғузордаги Афғонбоғ мадрасаси, Миришкор туманидаги Авон маҳалла масжиди каби меъморий ёдгорликларни зиёрат туризми йўналишини ривожлантириш нуқтаи-назаридан реставрация ва консервация қилиш зарурлиги очиб берилган;
Мустақиллик йилларида Қашқадарё вилояти асосий шаҳарлари бўлган Шаҳрисабзнинг 2700 йиллик муносабати билан Оқсарой, Дор ут-тиловат мажмуаси, Дор ус-саодат мажмуаси ҳамда Қарши шаҳрининг 2700 йиллик юбилейи доирасида эса Одина масжиди, Кўк Гумбаз масжиди, Қўрғонча жомеъ масжиди, Бекмир мадрасаси, Қиличбек мадрасаларидаги консервация ва реставрация жараёнларида меъморий ёдгорликларнинг ҳудудий ўзига хослиги ва безакларига зарар етганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Қашқадарё вилояти маданий мерос обектларини тадқиқ қилиш ва уларни таъмирлаш билан боғлиқ жараёнларни ўрганиш ва таҳлил қилишда эришилган натижалари асосида:
ХХ асрда Қашқадарё ҳудудидаги темурийлар, шайбонийлар, аштархонийлар ва манғитлар сулоласи даврларига оид иморатлар мустаҳкам пойдевор ва сифатли қурилиш материаллари билан қурилган ва бунёд этилган бўлишига қарамай, ҳозирги замон таъмирлаш жараёнларида ишлатилган семент, арматура каби ноанъанавий қурилиш материаллари билан номувофиқ келиши реставрация ва консервациянинг сифатсиз чиқишига олиб келганлиги ҳақидаги фикр-мулоҳазалардан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 25.11.2025 йил 01-33/879 – сон маълумотномаси). Илмий натижаларнинг жорий қилиниши натижасида меъморий ёдгорликлларимизни ўрганиш ва муҳофаза қилишдаги ўрни маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчилар, тарихимиз бўйича тадқиқот олиб борувчиларга янги маълумотлар бериш билан бирга ёш авлодни маданий меросга ҳурмат руҳида тарбиялашга ёрдам беради.
Собиқ совет тузуми замонида тарихий меъморий ёдгорликлар мақсадсиз фойдаланилганлиги, кўплаб ёдгорликлар давлат муассасалари сифатида фойдаланилгани, шу жараёнда конструкция, безак ва пойдеворларга зарар етказувчи ўзгартиришлар киритилгани, бу эса тарихий меъморий обидаларнинг аҳволини абгор бўлишига олиб келганлиги ҳақидаги қиёсий таҳлилий хулосаларидан маълумот сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 25.11.2025 йил 01-33/879 – сон маълумотномаси). Натижада тарихий меросимизнинг умумий ҳолати, мустақиллик даврида амалга оширилган таъмирлаш ишлари, архитектура ёдгорликларини аниқлаш, ўрганиш ва муҳофаза қилиш борасида қилинган ишларни акс эттирувчи маълумотлар муҳим аҳамият касб этган;
Қашқадарё вилоятининг таъмирга муҳтож маданий мерос обектлари ва уларнинг турли даврлардаги ҳолати, ХХ асрда вилоят ҳудудида олиб борилган реставрацион ишлар, таъмирлаш ва консерватив жараёнлар, вилоят территориясида XIV-XV асрлардан ХХ аср биринчи ўн йилликларига қадар иншоот этилган меъморий-ёдгорлик мажмуаларини Ўзбекистон ва унга қўшни мамлакатлар ҳудудидаги тарихий-меъморий ёдгорликлар билан солиштирган ҳолда ва уларни таъмирлашдаги тажрибалардан фойдаланган ҳолда илмий-тадқиқот қилиш ҳамда ўрганиш, меъморий ёдгорликларни зиёрат туризмини ривожлантириш нуқтаи назаридан таъмирлаш, шунингдек таъмирлаш мактабларининг методларидан истифода олганлиги хусусидаги илмий янгиликлар ва маълумотлардан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 06.03.2025 йил 01-07/4779-сон маълумотномаси). Натижада, Қашқадарё вилояти меъморий ёдгорликларининг таъмирланиш тарихига оид янги маълумотлар тадқиқот доирасига тортилгани тадқиқот доирасида янада кўпроқ тушунчалар ҳосил бўлишида ёрдам берган;
Қарши, Катта Лангардаги шайбонийлар даври меъморий мажмуалари Бухоро XVI аср ёдгорликлари билан қиёсий таҳлил қилинган ва таъмирлаш ишларида Бухоро меъморий мактаби тажрибалари ҳамда Самарқанд усталари тажрибаларидан фойдаланилганлиги, мустақиллик йилларида Шаҳрисабз ҳамда Қарши шаҳарларининг 2700 йиллик юбилейларини нишонлаш муносабати билан мазкур шаҳарларда таъмирлаш нуқтаи-назаридан ўтказилган илмий текширув ва тадқиқот ишларининг тарих фанида тан олинган ўқув-услубий ва фанлараро ёндашувлар негизида амалга оширилган қиёсий таҳлили натижаларидан “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда маълумот сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасасининг 12.03.2025 йил 01-30/139 – сон маълумотномаси). Натижалар томошабинларнинг тарихий дунёқарашини кенгайтиришга, мавзу доирасидаги билимларини кенгайишига хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish