Назаров Ғулом Акмал ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий таълим ташкилотларида медиа имижни шакллантиришнинг молиявий таъминотини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6253.
Илмий раҳбар: Халикулова Гулзада Таджимуратовна, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.I.23.05.
Расмий оппонентлар: Ғуломов Саидаҳрор Саидаҳмедович, Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: G.V.Plexanov номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент шаҳри филиали.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистонда олий таълим ташкилотларининг медиа имижини молиявий таъминлаш самарадорлигини оширишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
олий таълим муассасаларининг медиа маконидаги институционал нуфузини комплекс баҳолашда интеграл имиж индекси таркиби 45 фоиз рақамли контент ривожлантириш, 30 фоиз IT инфратузилмани модернизация қилиш ва 25 фоиз онлайн коммуникация каналларини бошқариш улушларини белгилаш асосланди;
олий таълим муассасаларида инвестиция қайтимини ошириш мақсадида медиа таъсирчанлик кўрсаткичлари ҳамда таълим хизматларига талаб шаклланиш эҳтимолини ҳисобга олувчи самарадорликка қаратилган бюджетлаштириш трансформация қилиниб, инвестицион самарадорлик коеффитсиентини 18 фоиз этиб белгилаш таклиф этилган;
медиакоммуникацион фаолиятга йўналтирилган молиявий ресурслар самарадорлигини тўғри йўналтириш мақсадида шаффофлик, рисклилик даражаси, стратегик барқарор позиция кўрсаткичларини консолидациялашган адаптив бюджет механизми таклиф этилган;
олий таълим муассасаларда медиа фаолияти кўрсаткичлари билан контракт тушумлари ўртасида узвий боғлиқликни инобатга олиб, ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони, пост кўришлари ва медиа харажатларининг ошиши университетларнинг молиявий даромадларининг 2030-йилларга мўлжалланган контракт тушумлари прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим ташкилотларида медиа имижини шакллантиришнинг молиявий таъминотини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
олий таълим муассасаларининг медиа маконидаги институционал нуфузини комплекс баҳолашда интеграл имиж индекси таркиби 45 фоиз рақамли контент ривожлантириш, 30 фоиз IT инфратузилмани модернизация қилиш ва 25 фоиз онлайн коммуникация каналларини бошқариш улушларини белгилаш Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан амалиётга жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2870-сонли ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2026 йил 10 мартдаги 01-3154-сонли маълумотномаси). Мазкур ёндашув амалиётга жорий этилганда медиа фаолиятни молиялаштиришда ресурсларни мақсадли тақсимлаш имконияти яратилди, рақамли платформалардаги қамров даражаси ўртача 18,2 фоизга ошди, абитуриентлар ва манфаатдор томонлар билан интерактив алоқалар фаоллиги 15 фоизга кучайди, IT инфратузилманинг узлуксиз ишлаш коеффитсиенти 12 фоизга яхшиланди. Натижада институционал ишонч индекси ўсиб, медиа маконидаги барқарор нуфуз шаклланишига ҳамда олий таълим муассасасининг рақобат позицияси мустаҳкамланишига эришилди.
олий таълим муассасаларида инвестиция қайтимини ошириш мақсадида медиа таъсирчанлик кўрсаткичлари ҳамда таълим хизматларига талаб шаклланиш эҳтимолини ҳисобга олувчи самарадорликка қаратилган бюджетлаштириш трансформация қилиниб, инвестицион самарадорлик коеффитсиентини 18 фоиз этиб белгилаш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан амалиётга жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2870-сонли ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2026 йил 10 мартдаги 01-3154-сонли маълумотномаси). Ушбу ёндашув амалиётга жорий этилганда бюджет маблағларининг натижавийлик даражаси ошди, медиа фаолият билан шартнома тузиш динамикаси ўртасидаги корреляция мустаҳкамланди ва маркетинг харажатларининг қайтим коеффитсиенти ўртача 18 фоизга яхшиланди. Шунингдек, талаб прогнозига асосланган ресурс тақсимоти натижасида паст самарали харажатлар улуши 10,2 фоизга қисқарди ҳамда умумий инвестиция қайтими ўсиш тенденциясига эга бўлди.
медиакоммуникацион фаолиятга йўналтирилган молиявий ресурслар самарадорлигини тўғри йўналтириш мақсадида шаффофлик, рисклилик даражаси, стратегик барқарор позиция кўрсаткичларини консолидациялашган адаптив бюджет механизми таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан амалиётга жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2870-сонли ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2026 йил 10 мартдаги 01-3154-сонли маълумотномаси). Мазкур механизм амалиётга татбиқ этилганда бюджет қарорларини қабул қилиш жараёнида ахборот асимметрияси 14,8 фоизга камайди, рискка нисбатан ўзгарувчан самарали харажатлар улуши 12 фоизга қисқарди, стратегик устувор йўналишларга ажратиладиган ресурслар консентрацияси 20,5 фоизга ошди. Шу билан бирга, медиакоммуникацион кампаниялар натижавийлиги бўйича қайтим коеффитсиенти барқарор ўсиш траекториясига эга бўлиб, институционал имиж барқарорлиги ва манфаатдор аудитория ишончи сезиларли даражада мустаҳкамланди.
олий таълим муассасаларда медиа фаолияти кўрсаткичлари билан контракт тушумлари ўртасида узвий боғлиқликни инобатга олиб, ижтимоий тармоқлардаги обуначилар сони, пост кўришлари ва медиа харажатларининг ошиши университетларнинг молиявий даромадларининг 2030 йилларга мўлжалланган контракт тушумлари прогноз қийматларини амалиётда қўллаш таклифи Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ва Тошкент давлат иқтисодиёт университети томонидан амалиётга жорий қилинган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 24-апрелдаги 04/17-2870-сонли ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2026 йил 10 мартдаги 01-3154-сонли маълумотномаси). Мазкур моделни амалиётга жорий этиш натижасида медиа фаоллик ва молиявий тушумлар ўртасидаги корреляция коеффитсиенти барқарорлашди, бюджет режалаштириш аниқлиги 28 фоизга ошди ҳамда шартнома тузиш кўрсаткичларини олдиндан прогнозлаш имконияти кенгайди. Шунингдек, медиамаркетинг харажатларининг қайтим даражаси ошиши ҳисобидан контракт тушумлари ўсиш суръати ўртача 16 фоизга юқорилади, молиявий барқарорлик ва стратегик ривожланиш режаларини шакллантиришда таҳлилий асосланган қарор қабул қилиш механизми такомиллаштирилди.