Садикова Саодат Миноваровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи: “Инглизча ва ўзбекча бадиий таржима асарларда фразеологик бирликларнинг ифодаланиши (Теодор Драйзер асарлари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация рўйхатга олинган рақам: B2020.4.PhD/Fil1457.
Диссертация бажарилган муассаса: Жиззах давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Маматов Абдуғафур Эшонқулович, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Жиззах давлат педагогика университети, PhD.01/2025.27.12.Fil.06.02.
Расмий оппонентлар: Икромхонова Фируза Икромовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Низомова Моҳинур Баратбоевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларнинг таржимада ифодаланиш усулларини лингвистик ва лингвокултурологик аспектларда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларнинг бадиий таржимада юз берадиган семантик, грамматик ва функсионал трансформациялари Теодор Драйзер асарлари асосида қиёсий-таҳлилий ҳамда лингвокултурологик ёндашувлар воситасида очиб берилиб, “тоок cонтрол - тизгинини қўлга олди” каби эквивалентлик, “ҳе wас ин ҳис элемент —жуда шоду хандон кўринарди” каби ноэквивалентлик аниқланган;
фразеологик бирликларнинг вариативлиги ва миллий-маданий кодлари бадиий таржимада калка, эквивалент, муқобил, тасвирий ҳамда образлаштирилган таржима стратегиялари орқали намоён бўлиши лингвокултурологик мослашув механизмлари асосида очиб берилган;
бадиий таржимада мазмуний эквивалентлик ва маданий адаптациянинг фразема–фразема, фразема–эркин бирикма ҳамда фразема–лексик бирлик моделлари орқали амалга ошиши аниқланиб, ушбу моделларнинг таржиманинг функсионал-прагматик самарадорлигини белгилаши асосланган;
фразеологик бирликларнинг ноадекват талқини натижасида юзага келадиган семантик деформация ва мазмуний номувофиқлик, жумладан, фразеологизмларнинг лингвомаданий хусусиятлари прагматик ва қиёсий таҳлил асосида аниқланиб, улар бадиий таржима сифатини баҳоловчи диагностик мезон эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглизча ва ўзбекча бадиий таржималарида фразеологик бирликларнинг ифодаланиши бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги фразеологик бирликларнинг бадиий таржимада юз берадиган семантик, грамматик ва функсионал трансформациялари Теодор Драйзер асарлари мисолида ўрганилиб, тиллараро мазмуний эквивалентлик ва ноэквивалентлиги аниқланган назарий хулосалардан “Reading and Writing Practice Study Guide” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 705378-сон гувоҳномаси). Натижада ўқув қўлланманинг материаллар билан бойитилишига, назарий базаси ва лингвокултурологик маълумотлар билан тўлдирилишига эришилган;
фразеологик бирликларнинг вариативлиги ва миллий-маданий кодлари бадиий таржимада калка, эквивалент, муқобил, тасвирий ҳамда образлаштирилган таржима стратегиялари орқали намоён бўлиши лингвокултурологик мослашув механизмлари асосида асосланган илмий натижалардан Жиззах давлат педагогика университетида 2020–2022-йилларда бажарилган “English Access Microscholarship” халқаро амалий лойиҳасида фойдаланилган (Жиззах давлат педагогика университетининг 2025-йил 14-майдаги 04-559-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа асосида яратилган ўқув-услубий материалларнинг фразеологик бирликлар маданий мослигини таъминлаш юзасидан янги фикрлар, маълумотлар билан бойитилишига эришилган;
бадиий таржимада мазмуний эквивалентлик ва маданий адаптация жараёнлари фразема–фразема, фразема–эркин бирикма ҳамда фразема–лексик бирлик моделларига таянган ҳолда тадқиқ этилиб, мазкур моделлар таржима жараёнининг функсионал-прагматик самарадорлигини белгиловчи назарий восита сифатида асослаб берилган илмий хулосалардан “Reading and Writing Practice Study Guide” ўқув қўлланмасини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 705378- сон гувоҳномаси). Натижада ўқув қўлланма таржимадаги муаммоли жиҳатларини таҳлил қилишга оид илмий материаллар билан бойитилган;
фразеологик бирликларнинг ноадекват талқини натижасида юзага келадиган семантик деформация ва мазмуний номувофиқлик, жумладан, фразеологизмларнинг лингвомаданий хусусиятлари прагматик ва қиёсий таҳлил асосида аниқланиб, улар бадиий таржима сифатини баҳолашда диагностик мезон сифатида далилланган илмий қарашлар Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён” ва “Жаҳон адабиёти” дастурларининг 2024–2025-йиллардаги ссенарийларини ишлаб чиқишда амалий жиҳатдан қўлланилган Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 20-март 05-09-352-сон маълумотномаси). Натижада телекўрсатувларда фразеологик бирликларнинг бадиий ва маданий қийматини таҳлил қилишга оид илмий-назарий ёндашувлар интеграция қилинган.