Нематова Орзигул Ахмедовнанинг
фалсафа фанлари доктори (Phd) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хотин-қизлар диний маърифий салоҳиятини оширишда “ҳусни хулқ” категориясининг фалсафий таҳлили”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fal1811.
Илмий раҳбар: Каххарова Матлюба Манофовна, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, ИК рақами: PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Расмий оппонентлар: Наманган давлат техника университети фалсафа фанлар доктори, профессор Мирзахмедов Абдурашид Мамасиддиқович; Ўзбекистон исломшунослик академияси дотсенти, фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Ражабов Шухратжон Шералиевич номзодлари тавсия этилсин.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
I. Тадқиқотнинг мақсади Хотин-қизлар диний-маърифий салоҳиятини ошириш жараёнида “ҳусни хулқ” категориясининг фалсафий моҳиятини назарий жиҳатдан асослаш, уни амалий ҳаётда қўллашга доир таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
II. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
“ҳусни хулқ” категориясининг диний-фалсафий, тарихий-назарий, анъанавий ва замонавий талқинлари аксиологик (адолат, виждон, сабр-тоқат, меҳр-оқибат), онтологик (шахснинг ўзини англаши, шахснинг руҳий-мавжудлик даражалари), методологик (маънавий-ахлоқий муҳитини соғломлаштириш) асослар доирасида, хотин-қизлар маънавий-маърифий салоҳиятини шакллантиришдаги ижтимоий-фалсафий функциялари консептуал асосланган;
“ҳусни хулқ” категориясининг шаклланишида диний билимнинг ўзига хос жиҳатлари синергетик парадигма асосида таҳлил қилиниб, хотин-қизларнинг диний-маърифий салоҳиятини ривожлантиришдаги эпистемологик асослари ва аксиологик имкониятлари очиб берилган;
Ислом манбалари, ривоятлар ва ҳикматларда аёл ҳусни хулқига оид ғоялар герменевтик таҳлил қилиниб, аёл ҳусни хулқининг диний-маърифий тизимдаги транссендентал аҳамияти, маънавий меросни давом эттиришдаги (ахлоқий, маърифий, ижтимоий, маданий, шахсий) детерминантлари аниқланган;
хотин-қизлар одоб-ахлоқига оид маънавий-ахлоқий тадбирлар норматив ахлоқ ва амалий аксиология нуқтаи назаридан кўриб чиқилиб, ҳусни хулқнинг ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги амалий прагматик аҳамияти, гендер контекстидаги синергетик функциялари илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хотин-қизлар диний-маърифий салоҳиятини оширишда “ҳусни хулқ” категориясининг фалсафий таҳлили қилиш асосида:
“ҳусни хулқ” категорияси билимнинг синергетик парадигмаси доирасида таҳлил қилиниб, унинг хотин-қизларнинг маънавий-маърифий салоҳиятини шакллантириш ва ривожлантиришдаги ижтимоий-фалсафий, эпистемологик (билимнинг моҳиятини англаш, тафаккурни бойитиш) ҳамда аксиологик (адолат, виждон, сабр-тоқат, меҳр-оқибат) функцияларини асослашга доир хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмита фаолиятида тадбиқ этилган. Қўмитанинг йиллик дастурининг 18-бандида кўзда тутилган “Оила ва жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга йўналтирилган тарғибот ишлари” доирасида ўтказилган “Ёшлар ва хотин-қизлар орасида ижтимоий фаолликни ошириш ва ахлоқий иммунитетни кучайтириш”, “Жамиятда соғлом маънавий-ахлоқий муҳитни шакллантириш ва мустаҳкамлаш” мавзуларида ташкил этилган туркум учрашувлар ва маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари қўмитасининг 2026-йил 12-июндаги 04-12/1996-сон маълумотномаси). Натижада, жамиятда ахлоқий барқарорлик, ижтимоий уйғунлик ва маънавий масъулият даражаси сезиларли ошишига ҳамда оилавий қадриятлар мустаҳкамланиши, хотин-қизларнинг етакчилик салоҳияти ва ижтимоий ташаббускорлиги изчил ривожланишига хизмат қилган;
хотин-қизлар одоб-ахлоқига оид маънавий-ахлоқий тадбирлар норматив-ахлоқий, амалий аксиологик ва синергетик нуқтаи назардан кўриб чиқилиб, ҳусни хулқнинг ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришдаги, шунингдек, миллий ва умуминсоний қадриятлар контекстида маърифий, ижтимоий, маданий, шахсий-ахлоқий ва трансформацион функцияларидаги аҳамияти ижтимоий-фалсафий жиҳатдан асосланган таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг “Маънавий етуклик сари қадам”, “Ёшлар ва маънавий қадриятлар”, “Оила – маънавият маскани” каби мавзуларда туркум маънавий-маърифий тадбирлар ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2026-йил 16-июндаги 02/14-1983-сон маълумотномаси). Натижада, ёш оилалар ўртасида маънавий қадриятларни тарғиб қилиш, шахснинг ўзини англаш, жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантириш, ёшлар орасида миллий қадриятларга ҳурмат, оилавий муносабатларда масъулият ва бағрикенглик, шунингдек, жамият тараққиётига дахлдорлик ҳиссини кучайтиришга хизмат қилган;
“Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари “Хотин-қизлар диний маърифий салоҳиятини оширишда “ҳусни-хулқ” категориясининг фалсафий таҳлили” мавзусидаги фалсафа фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертациясидан айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган. “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатувини тайёрлашда ҳусни-хулқ статик тушунча эмас, балки ўз-ўзини ривожлантирувчи, очиқ ва динамик тизим бўлиб, унинг шаклланишида диний билим муҳим интегратив омил сифатида намоён бўлиши, бу эса жамиятда соғлом маънавий муҳитни шакллантиришга хизмат қилиши, “Жамиятда миллий ва диний қадриятларнинг ўрни” ғоясини кенг тарғиб этиш, айниқса, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида маънавий тарбияни кучайтириш асосий вазифалардан бири сифатида қайд этилиши, ҳусни хулқ категориясининг аксиологик моҳияти, унинг инсоний фазилатлар тизимидаги ўрни, айнан хотин-қизларнинг диний-маърифий салоҳиятини ривожлантиришнинг эпистемологик асослари, диний билимнинг эпистемологик моҳияти, билим олиш жараёнида анъанавий диний мерос ва замонавий илмий ёндашувларнинг уйғунлиги ҳамда хотин қизларнинг диний-маърифий салоҳиятини ривожлантиришнинг эпистемологик ва аксиологик асослари очиб берилганлигига оид маълумотлардан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасининг 2026-йил 17-июндаги 15-32/496-сон маълумотномаси). Натижада, соҳа мутахассислари учун янги услубий кўрсатмалар тайёрлаш, тарғиботнинг замонавий усул ва воситаларини ишлаб чиқиш ҳамда тарғибот материалларининг мазмун-моҳиятини илмий ва ҳаётий асослар билан бойитишга эришилган.