Кенжаев Бургутали Қовилжон ўғли
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистон жамиятида ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий асослари” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Fal1309
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/2025.27.12.F.22.01
Илмий раҳбарнинг F.I.SH., илмий даражаси ва унвони: Дехканов Наримон Бурхонжонович сиёсий фанлар доктори, профессор
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баҳодиржон Садикжонович фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор, Парпиев Мухаммаджон Толибович фалсафа фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистон жамиятида ҳуқуқий саводхонликни юксалтиришнинг ижтимоий-фалсафий асосларини очиб бериш ҳамда уни такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳуқуқий саводхонликнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ижтимоий адолат, эркинлик, масъулият ва қонунийлик категорияларининг ўзаро диалектик алоқадорлиги асосида таҳлил қилиниб, у жамиятда шахснинг ижтимоий борлиқни англаш ва унга онгли муносабатда бўлиш шакли сифатида очиб берилган;
шахс, жамият ва давлат муносабатлари тизимида ҳуқуқий саводхонликнинг ўрни ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг уйғунлиги, фуқаролик позицияси, ижтимоий масъулият ҳамда давлат-ҳуқуқий институтларга ишончни шакллантирувчи фалсафий омил сифатида аниқланган;
оила, таълим, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришдаги роли ижтимоий институтлар интеграцияси, ижтимоийлашув, қадриятлар ворисийлиги, ижтимоий тажриба, фуқаролик масъулияти ва ҳуқуқий маданиятни барқарорлаштириш жараёнлари нуқтайи назаридан асосланган;
Янги Ўзбекистон жамиятида ҳуқуқий саводхонликни юксалтириш жараёнининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари қонун устуворлиги, инсон қадри, адолатга ишонч, фуқаролик фаоллиги, ижтимоий масъулият ва ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ экани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
ҳуқуқий саводхонликнинг ижтимоий-фалсафий мазмуни ҳуқуқий онг, ҳуқуқий маданият, ижтимоий адолат, эркинлик, масъулият ва қонунийлик категорияларининг ўзаро диалектик алоқадорлиги асосида таҳлил қилиниб, у жамиятда шахснинг ижтимоий борлиқни англаш ва унга онгли муносабатда бўлиш шакли сифатида очиб берилганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 27-январдаги 01-33/69-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятлар мазмунини содда ва тушунарли шаклда етказиш, қонунларга ҳурмат ва қонунийликка риоя этиш маданиятини мустаҳкамлашга эришилди.
шахс, жамият ва давлат муносабатлари тизимида ҳуқуқий саводхонликнинг ўрни ижтимоий борлиқ ва ижтимоий онг уйғунлиги, фуқаролик позицияси, ижтимоий масъулият ҳамда давлат-ҳуқуқий институтларга ишончни шакллантирувчи фалсафий омил сифатида аниқланганганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 11-февралдаги 10/103-сон маълумотномаси). Натижада, маърифатли, ҳуқуқий онгли ва ижтимоий масъулиятли ёшларни тарбиялаш ҳамда жамиятда қонун устуворлиги ва адолат мезонларини қарор топтиришга хизмат қилувчи тизимли тарғибот механизмларини шакллантиришга ҳисса қўшди.
оила, таълим, маҳалла, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳуқуқий саводхонликни шакллантиришдаги роли ижтимоий институтлар интеграцияси, ижтимоийлашув, қадриятлар ворисийлиги, ижтимоий тажриба, фуқаролик масъулияти ва ҳуқуқий маданиятни барқарорлаштириш жараёнлари нуқтайи назаридан асосланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали айрим кўрсатувлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Маърифат» ижодий бирлашмаси» давлат муассасасининг 2025-йил 27-январдаги 01-33/69-сон маълумотномаси). Натижада аҳолининг, айниқса ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданият даражасини ошириш, конституциявий ҳуқуқ ва мажбуриятлар мазмунини содда ва тушунарли шаклда етказиш, қонунларга ҳурмат ва қонунийликка риоя этиш маданиятини мустаҳкамлашга эришилди.
Янги Ўзбекистон жамиятида ҳуқуқий саводхонликни юксалтириш жараёнининг ижтимоий-фалсафий хусусиятлари қонун устуворлиги, инсон қадри, адолатга ишонч, фуқаролик фаоллиги, ижтимоий масъулият ва ҳуқуқий маданиятнинг ривожланиши билан узвий боғлиқ экани исботланганлигига оид таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг маънавий-маърифий тарғибот фаолиятида татбиқ этилган (Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2026-йил 11-февралдаги 10/103-сон маълумотномаси). Натижада, маърифатли, ҳуқуқий онгли ва ижтимоий масъулиятли ёшларни тарбиялаш ҳамда жамиятда қонун устуворлиги ва адолат мезонларини қарор топтиришга хизмат қилувчи тизимли тарғибот механизмларини шакллантиришга ҳисса қўшди.