Тишабаева Иродахон Расуловнанинг

фан доктори (ДSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 1946-1991-йилларда Озбекистонда мактабгача тарбия муассасалари тарихи 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи (тарих фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Tar519
Илмий маслаҳатчи: Шадманова Санобар Базарбаевна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Таr.07.01.
Расмий оппонентлар: Комилов Ойбек Комилович, тарих фанлари доктори, профессор; Хайитов Шодмон Ахмадович, тарих фанлари доктори, профессор; Бобожонова Дилором Бобожоновна тарих фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади 1946–1991-йилларда Ўзбекистонда мактабгача тарбия муассасалари фаолиятининг кенгайиб бориши, моддий-техника базаси ҳолати, кадрлар билан таъминланиш жараёни ҳамда уларнинг ижтимоий ҳаётдаги ўрнини тарихий-илмий нуқтаи назардан ўрганиш, совет даврининг ижтимоий сиёсати ва таълим тизими ҳолатини илмий асосда ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда мактабгача тарбия муассасаларининг таълим-тарбия жараёнида коллективизм ва сотсиалистик қадриятларга содиқликни шакллантириш устувор йўналиш сифатида белгиланганлиги, 1970-йилларда руслаштириш сиёсати кучайиб, миллий қадриятларнинг сиқиб чиқарилиши ҳамда ўзбек болаларининг тарбиясида халқ эртаклари, аллалар ва миллий оғзаки ижод намуналаридан фойдаланишнинг чекланганлиги, қайта қуриш йилларида эса мазкур ёндашув босқичма-босқич қайтадан кўриб чиқилиб, болаларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган дастлабки муқобил ёндашувлар ва тажрибавий уринишлар юзага келганлиги очиб берилган;
Мактабгача тарбия муассасалари қурилиши соҳасидаги реал ҳолат статистика ва ҳақиқат ўртасидаги мавжуд тафовутлар аниқланиб, давлат қабул комиссиялари томонидан бажарилмаган ёки ярми қурилган боғча биноларининг “фойдаланишга топширилди” деб расмийлаштирилганлиги, бунинг оқибатида давлат бюджетига етказилган зарар миқдори, қурилиш ишларининг якунланмаганлигига қарамай, пул маблағларининг тўлаб юборилган ҳолатлар, айниқса, режалаштирилган кўрсаткичлар билан реал қурилиш ҳажмлари ўртасида фарқлар юзага келганлиги сабабли қишлоқ ҳудудларида боғчаларнинг катта қисми мослаштирилган биноларда жойлашганлиги ва шаҳар ҳудудларида ортиқча юклама билан ишлагани кузатилганлиги аниқланган;
Ўзбекистонда 1946–1991-йиллар давомида мактабгача тарбия муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тизими тарихий-назарий жиҳатдан комплекс ва тизимли таҳлил қилиниб, амалий тажрибалар асосида қишлоқ мактабгача тарбия муассасаларида озиқ-овқат таъминоти тизимида жиддий тизимли камчиликлар мавжуд бўлганлиги, болалар овқатининг калориявий қиймати белгиланган меъёрлардан анча паст бўлиши билан бирга, айрим ҳолларда яроқсиз маҳсулотлардан фойдаланилганлиги, молиявий-ҳисоб ҳужжатларининг тўғри юритилмаганлиги, таомномалар рўйхатининг сохталаштирилганлиги ҳамда маҳсулот миқдорларининг сунъий равишда камайтириб ёки ошириб кўрсатилганлиги илмий жиҳатдан исботланган;
“қайта қуриш” даврининг сўнгги босқичида аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистонда дастлабки хусусий мактабгача тарбия муассасаларининг пайдо бўлиши иқтисодиётни либераллаштириш жараёнининг ижтимоий соҳага таъсири, ушбу жараён давлат мактабгача таълим тизимининг молиявий чекловлари шароитида муқобил молиялаштириш механизмларини жорий этишга қаратилган дастлабки уриниш бўлганлиги далилланган;
қишлоқ ҳудудларида мактабгача таълим қамровининг пастлиги, шаҳар ҳудудларида жойларнинг етишмаслиги, иш билан банд аёллар орасида туғилиш даражасининг нисбатан юқорилиги, мактабгача тарбия муассасалари тармоғининг ҳудудий жиҳатдан нотекис ривожланганлиги ҳамда мавжуд муассасаларнинг моддий-техника ва кадрлар билан таъминланганлик даражасининг етарли эмаслиги оқибатида 1989-йилда ҳам республикада 1–6 ёшли болаларнинг атиги 37 фоизи болалар боғчалари ва яслиларга жалб қилинганлиги ҳамда қамров ҳолати бўйича Ўзбекистон Иттифоқ миқёсида 11-ўринни эгаллаганлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 1946-1991- йилларда Ўзбекистон мактабгача тарбия муассасалари фаолиятини тадқиқ этиш давомида олинган натижалар, хулосалар ва амалий тавсиялар асосида:    
1946–1991 йилларда Ўзбекистон мактабгача тарбия тизимининг мафкуравий таркибий қисми қайта кўриб чиқилган ҳолда, дастлаб таълим-тарбия жараёнида коллективизм ва сотсиалистик қадриятларга содиқликни шакллантириш устувор йўналиш сифатида белгиланганлиги оқибатида руслаштириш сиёсати кучайиб, миллий қадриятларнинг сиқиб чиқарилиши ҳамда ўзбек болаларининг тарбиясида халқ эртаклари, аллалар ва миллий оғзаки ижод намуналаридан фойдаланиш чекланганлиги, қайта қуриш йилларида эса мазкур ёндашув босқичма-босқич қайта кўриб чиқилиб, болаларни умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялашга қаратилган дастлабки муқобил ёндашувлар ва тажрибавий уринишлар юзага келганлиги архив манбалари ва қонун ҳужжатлари асосида олинган илмий хулосалар материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2026-йил январ ойида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 7-январдаги 01-33/09-сон маълумотномаси). Қўлланилган натижалар 1946-1991 йилларда Ўзбекистонда мактабгача тарбия муассасалари фаолияти тўғрисида янги тарихий маълумотларни телетомошабинларга қизиқарли ва мазмунли қилиб етказишга хизмат қилган.
Қишлоқ ҳудудларида мактабгача таълим қамровининг пастлиги, шаҳар ҳудудларида жойлар етишмаслиги, иш билан банд аёллар орасида туғилиш даражасининг нисбатан юқорилиги, мактабгача тарбия муассасалари тармоғининг ҳудудий жиҳатдан нотекис ривожланганлиги ҳамда мавжуд муассасаларнинг моддий-техник ва кадрлар билан таъминланганлик даражасининг етарли эмаслиги оқибатида 1989-йилда ҳам республикада 1–6 ёшли болаларнинг атиги 37 фоизи болалар боғчалари ва яслиларга жалб қилингани ҳақидаги тадқиқот маълумотларидан Фарғона вилояти тарихи ва маданияти музейининг кўргазмаларида намойиш этилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 13-февралдаги 02-05/618-сон маълумотномаси). Тақдим этилган материаллар Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейининг экспозисияси бўйича маҳаллий ва хорижий ташриф буюрувчиларни янги маълумотлар билан таъминлашга хизмат қилган.
Ўзбекистонда 1946–1991-йиллар давомида мактабгача тарбия муассасаларида овқатланишни ташкил этиш тизими илк бор тарихий-назарий жиҳатдан комплекс ва тизимли таҳлил қилиниб, архив ҳужжатлари, статистик маълумотлар ҳамда амалий тажрибалар асосида қишлоқ мактабгача тарбия муассасаларида озиқ-овқат таъминоти тизимида жиддий тизимли камчиликлар мавжуд бўлганлиги, хусусан, болалар овқатининг калориявий қиймати белгиланган меъёрлардан паст бўлиши билан бирга, айрим ҳолларда яроқсиз маҳсулотлардан фойдаланилганлиги, молиявий-ҳисоб ҳужжатлари нотўғри юритилганлиги, таомномалар сохталаштирилганлиги ҳамда маҳсулот миқдорларининг сунъий равишда камайтириб ёки ошириб кўрсатилганлиги архив манбалари ва қонун ҳужжатлари асосида олинган илмий хулосалар материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмасининг 2026-йил январ ойида “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тарих майдони” кўрсатуви ссенарийсини самарали ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 19-январдаги 01-33/46-сон маълумотномаси). Ушбу дастурларда қўлланилган натижалар телетомошабинларда Ўзбекистонда мактабгача тарбия муассасаларида соғлом овқатлантириш, озиқ-овқат таъминоти ҳақидаги керакли маълумотларни олишга хизмат қилган;
Совет даврида республика мактабгача тарбия муассасаларида статистика ва ҳақиқат ўртасидаги тафовутлар болалар учун мўлжалланган инфратузилма қурилиши соҳасидаги реал ҳолатни акс эттиришда муҳим манба сифатида ўрганилиб, давлат қабул комиссиялари томонидан бажарилмаган ёки ярми қурилган боғча биноларининг “фойдаланишга топширилди” деб расмийлаштирилгани, бунинг натижасида давлат бюджетига етказилган зарар миқдори, қурилиш ишларининг якунланмаганига қарамай, пул маблағлари тўлаб юборилган ҳолатлар, айниқса, режалаштирилган кўрсаткичлар билан реал қурилиш ҳажмлари ўртасида фарқлар юзага келганига доир архив маълумотлари, даврий матбуот материаллари, хорижий адабиётлар асосида Термиз давлат музей-қўриқхонасида янги кўргазма ташкил этилган. (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2026-йил 20-февралдаги 02-05/711-сон маълумотномаси). Натижада тақдим этилган материаллар фондларда сақланаётган мавзуга оид экспонатларнинг илмий тавсифларини тўлдиришга кўмак берган;
Қайта қуриш даврининг сўнгги босқичида аҳоли эҳтиёжини қондириш мақсадида Ўзбекистонда дастлабки хусусий мактабгача тарбия муассасаларининг пайдо бўлиши иқтисодиётни либераллаштириш жараёнининг ижтимоий соҳага таъсири, ушбу жараён давлат мактабгача таълим тизимининг молиявий чекловлари шароитида муқобил молиялаштириш механизмларини жорий этишга қаратилган дастлабки уринишлар ҳамда диссертация ишида келтирилган таклиф ва тавсиялардан “Миллий тикланиш” демократик партияси тизимида фаолият юритаётган ходимларнинг ижтимоий-сиёсий йўналишдаги билим ва кўникмаларини оширишда ҳамда мафкуравий тарғибот ишларида фойдаланилди ((Ўзбекистон Республикаси Миллий тикланиш сиёсий партиясининг 2026-йил 7-мартдаги 02-05/711-сон маълумотномаси))

Yangiliklarga obuna bo‘lish