Муқумов Бобур Мелибой ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг тадбиркорлик фаолиятини тартибга солиш таъсирини баҳолаш институтини такомиллаштириш”, 12.00.01 – Давлат ва ҳуқуқ назарияси ва тарихи. Ҳуқуқий таълимотлар тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Yu666.
Илмий раҳбар: Сайдуллаев Шахзод Алиханович, юридик фанлар номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Исмаилов Баходир Исламович; юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Рузиев Ахрор Икромович.
Етакчи ташкилот: Адлия вазирлиги ҳузуридаги Қонунчиликни таҳлил қилиш ва тартибга солиш таъсирини баҳолаш институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тадбиркорлик фаолиятига тартибга солиш таъсирини баҳолаш амалиёти самарадорлигини ошириш ва ушбу соҳадаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича илмий-назарий ва асослантирилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупсияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнига масъул давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил экспертлар ҳамда кенг жамоатчилик вакилларини фаол жалб этишнинг мақсадга мувофиқлиги асослаб берилган;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан мунтазам равишда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш, жавобгарлик белгиланишига олиб келадиган ҳолатлар, қўшимча тўловлар ва йиғимлар, ортиқча маъмурий чекловлар, шунингдек, асоссиз харажатларни бартараф этиш чораларини кўриб чиқиш зарурлиги асослантирилган;
амалдаги мажбурий талаблар рўйхатини тузиш, уларни қайта кўриб чиқиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, такрорланувчи ва ўз аҳамиятини йўқотган талабларни бекор қилиш, шунингдек, ушбу мажбурий талабларни тизимлаштириш, юритиш, янгилаш ва тадбиркорлик субектларига ахборот тақдим этишни ўз ичига олган Ягона реестрни шакллантириш асослантирилган;
махсус ҳуқуқий режимни жорий этишнинг зарур шарти сифатида тегишли лойиҳани амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги ёхуд амалдаги қонунчиликда унинг амалга оширилишига тўсқинлик қилувчи чеклов ва тақиқларнинг мавжудлиги асослаб берилган;
иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ёки ишни жорий этиш бўйича лойиҳани амалга оширишни мақсадга мувофиқ эмас деб топиш ҳуқуқига эгалиги асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда қўлланилган:
норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупсияга қарши экспертизаси жараёнига ваколатли давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мустақил экспертлар ҳамда кенг жамоатчиликни фаол жалб этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “2022-йилда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупсияга қарши экспертизасини ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 26-мартдаги 140-сон қарорининг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Котибиятининг Ахборот-таҳлилий ва ҳуқуқий таъминлаш департаментининг 2024-йил 24-ноябрдаги 12-15-81-сон далолатномаси). Мазкур таклиф норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг коррупсияга қарши экспертизасига мустақил экспертлар ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этиш механизмини институционал жиҳатдан мустаҳкамлашга асос бўлиб хизмат қилган ҳамда норма ижодкорлиги фаолиятининг очиқлиги ва шаффофлигини кучайтиришга имкон берган;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги мунтазам равишда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиши, жавобгарлик белгиланишига олиб келувчи ҳолатлар, қўшимча тўлов ва йиғимлар, ортиқча маъмурий чекловлар, шунингдек, асоссиз харажатларни бартараф этиш чораларини кўриб чиқиши лозимлиги тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг “Қонунчилик базасини янада тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2022-йил 21-июлдаги 396-сон қарорининг 3-банди 2-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлилий ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 24-ноябрдаги 12-15-81-сон далолатномаси). Мазкур таклиф идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимли хатловдан ўтказиш механизмларини жорий этиш ҳамда тадбиркорлик субектлари учун маъмурий тўсиқлар ва ортиқча харажатларни юзага келтирувчи ҳуқуқий нормаларни бартараф этиш учун асос бўлиб хизмат қилган;
амалдаги мажбурий талаблар рўйхатини тузиш, уларни қайта кўриб чиқиш, тартибга солиш таъсирини баҳолаш, такрорланувчи ва ўз аҳамиятини йўқотган талабларни бекор қилиш, шунингдек, ушбу мажбурий талабларни тизимлаштириш, юритиш, янгилаш ва тадбиркорлик субектларига маълумотларни тақдим этишни ўз ичига олган Ягона реестрни шакллантириш таклифи Вазирлар Маҳкамасининг “Тадбиркорлик соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2023-йил 14-августдаги 385-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 6-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлилий ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 24-ноябрдаги 12-15-81-сон далолатномаси). Мазкур таклиф Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги мажбурий талабларнинг ягона электрон реестрини шакллантириш ва юритиш механизмини ишлаб чиқиш учун консептуал ва услубий асос бўлиб хизмат қилган;
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш шартларидан бири лойиҳани амалга оширишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг мавжуд эмаслиги ёки қонун ҳужжатларида уни амалга ошириш билан боғлиқ тақиқларнинг мавжуд эканлиги ҳақидаги таклифдан Вазирлар Маҳкамасининг “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023-йил 23-ноябрдаги 617-сон қарори билан тасдиқланган “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 6-банди 2-хатбошисида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлилий ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 26-апрелдаги 31-сон далолатномаси). Ушбу таклиф лойиҳаларни “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимига киритишнинг асосий мезонларидан бирини белгилаш учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилган;
махсус ҳуқуқий режимни жорий этиш иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка жиддий таҳдид солиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган тақдирда, ваколатли орган ариза берувчининг махсус ҳуқуқий режим доирасида янги маҳсулот, хизмат ёки ишни жорий этиш лойиҳасини амалга оширишни мақсадга мувофиқ эмас деб топиши мумкинлиги тўғрисидаги таклиф Вазирлар Маҳкамасининг “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023-йил 23-ноябрдаги “Тартибга солиш қумдони" махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 617-сон қарори билан тасдиқланган “Тартибга солиш қумдони” махсус ҳуқуқий режимини жорий этиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомнинг 18-банди 7-хатбошисида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлилий ва юридик таъминлаш департаментининг 2025-йил 26-апрелдаги 31-сон далолатномаси). Мазкур таклиф иқтисодий ва ижтимоий барқарорликка таҳдидлар мавжуд бўлганда лойиҳани амалга оширишни рад этиш механизмини мустаҳкамлашга асос бўлган.