Исамутдинов Равшан Рахмоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашда маҳалла омили”,
23.00.05 – “Миллий хавфсизлик муаммоларининг тизимли таҳлили ва прогнозлаштириш” (сиёсий фанлар бўйича).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ss500.
Илмий раҳбар: Исламов Илёс Нормаматович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби.
Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, Илмий кенгаш рақами: Ўзбекистон Республикаси Стратегик таҳлил ва истиқболни белгилаш олий мактаби, DSc.37/2026.10.06.Ss.01.01.
Расмий оппонентлар: Ҳожиев Завқиддин Фарходович, сотсиология фанлари доктори, дотсент; Шарапов Анри Абдуллаевич, сиёсий фанлари номзоди, дотсент.
Етакчи ташкилот номи: Оила ва гендер илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикаси миллий хавфсизлигини таъминлашда маҳалла омилидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш юзасидан илмий асосланган таклиф тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
миллий хавфсизликни таъминлаш тизимида маҳалла институтининг декларатив иштирокчидан биринчи бўғин субектига трансформацияси ҳудудий ижтимоий-сиёсий рискларни эрта аниқлаш ва уларга нисбатан таъсир чораларини маҳалла даражасида амалга оширишга асосланган институционал ёндашув қўлланилганлиги билан боғлиқлиги илмий далиллаган;
жамоат хавфсизлигини таъминлашнинг асосий субектлари ва маҳалла институти ўртасида криминоген хавфларни эрта аниқлаш ва мониторинг қилиш самарадорлигига таъсир қилувчи бирламчи омил “Хавфсиз маҳалла” консепсияси доирасида виктимологик профилактика тадбирларини ўтказиш эканлиги асослаб берилган;
маънавий хавфсизликни таъминлаш бўйича профилактик ишларнинг таъсирчанлигини оширишда “Маҳалла еттилиги” фаолиятини ғайриижтимоий ва бузғунчи ғояларни (зўравонликни тарғиб қилувчи, экстремистик ва радикал мафкуравий таъсирлар) олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ва маърифий ишлар билан кенгайтириш муҳим восита эканлиги илмий далилланган;
маҳаллий даражадаги ижтимоий-иқтисодий рискларни (ишсизлик, оилавий ажрим ва зўравонлик, камбағаллик, таълим муаммолари) барвақт аниқлаш ва манзилли бартараф этишда “давлат органлари – маҳалла – фуқаролик жамияти институтлари” ҳамкорлик механизмини ижтимоий профилактика чоралари ҳисобига такомиллаштириш зарурияти илмий асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Миллий хавфсизликни таъминлаш йўналишида маҳалла институти тизимини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
миллий хавфсизликни таъминлаш тизимида маҳалла институтининг институционал ролини кучайтириш, уни декларатив иштирокчидан биринчи бўғин субекти даражасига олиб чиқиш ҳамда ҳудудлардаги ижтимоий-сиёсий рискларни барвақт аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича маҳалла даражасида таъсирчан механизмларни шакллантиришга оид илмий ёндашувлари Ўзбекистон Республикасининг 2018-йил 12-апрелдаги “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги ЎРҚ-474-сон Қонуни асосида 2026-йилнинг биринчи ярим йиллигида жамоатчилик муҳокамалари ҳамда жамоатчилик эшитувларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш жараёнида ўз ифодасини топди (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2026-йил 17-июлдаги 441/26-сон маълумотномаси). Натижада, Натижада, маҳалла институтининг миллий хавфсизликни таъминлаш тизимидаги институционал салоҳиятини кучайтириш ва унинг жамоатчилик назорати субекти сифатидаги амалий иштирокини янада фаоллаштириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий имкониятлар яратилган.
жамоат хавфсизлигини таъминлаш субектлари ва маҳалла институти ўртасидаги ҳамкорликни такомиллаштириш, криминоген хавфларни барвақт аниқлаш ва мониторинг қилиш самарадорлигини ошириш, шунингдек, “Хавфсиз маҳалла” консепсияси доирасида виктимологик профилактика тадбирларини тизимли ташкил этишга қаратилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ-22-сон Фармони билан тасдиқланган давлат дастурлари (“Маҳалла инфратузилмасини янада такомиллаштириш ва уларга Янги Ўзбекистон қиёфасини олиб кириш бўйича устувор ислоҳотлар дастури” ҳамда “Давлат бошқаруви ва суд-ҳуқуқ тизимини такомиллаштириш, жамиятда бирдамликни таъминлаш орқали уни юксалтириш бўйича устувор ислоҳотлар дастури”) ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг 2026-йил 17-июлдаги 441/26-сон маълумотномаси). Натижада жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган давлат дастурлари самарадорлигини ошириш имконияти яратилган.
маънавий хавфсизликни таъминлаш бўйича профилактик тадбирлар таъсирчанлигини ошириш ҳамда “Маҳалла еттилиги” томонидан ғайриижтимоий ва бузғунчи ғоялар (зўравонликни тарғиб қилувчи, экстремистик ва радикал мафкуравий таъсирлар)нинг олдини олишга қаратилган тарғибот-ташвиқот ва маърифий ишларини такомиллаштиришга оид таклифлардан Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 15-мартдаги 137-сон қарори 2-иловаси билан Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 18-июндаги 380-сон қарорига ҳар бир маҳалла фуқаролар йиғини ҳузурида маҳалла раиси раҳбарлигида “Маҳалла еттилиги”ни ташкил этиш ҳамда унинг функциялари, вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилашни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчаларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2024-йил 24-июндаги 02/-03-04/560-сон маълумотномаси). Натижада, маънавий хавфсизликни таъминлашга қаратилган профилактик фаолиятнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб, “Маҳалла еттилиги”нинг ғайриижтимоий ва бузғунчи ғояларнинг олдини олиш борасидаги ваколат ҳамда масъулиятини самарали амалга ошириш имконияти яратилган.
маҳаллий даражадаги ижтимоий-иқтисодий рискларни (ишсизлик, оилавий ажримлар, зўравонлик, камбағаллик ва таълим муаммоларини) барвақт аниқлаш ҳамда манзилли бартараф этишда “давлат органлари – маҳалла – фуқаролик жамияти институтлари” ҳамкорлик механизмини ижтимоий профилактика чоралари ҳисобига такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 7-мартдаги “Оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-87-сон, “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-209-сон Фармонлари ҳамда 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон фахрийларни ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш “Нуроний” жамғармаси, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси, Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2025-йил 27-январдаги 08-01/01/01/08-06/1/03-сонли меморандумининг асосий мақсад ва ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қисмларини ишлаб чиқилишида фойдаланилган (Ўзбекистон маҳаллалари уюшмасининг 2025-йил 12-февралдаги 02-02-04/152-сон маълумотномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши натижасида маҳалла институтини давлат органлари (ҳуқуқ-тартибот органлари, ижтимоий хизматлар, ҳокимият) ҳамда фуқаролик жамияти институтлари (ННТлар, маҳаллий фаоллар, жамоат бирлашмалари) билан яқин ҳамкорликда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва уларни ҳал этишда ресурслардан самарали фойдаланиш имкониятини берган.
й кенгаш раиси