Тойирова Назокат Мохировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларнинг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш методикаси” (бошланғич таълим), 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7910.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
Илмий раҳбар: Қўлдошев Рустамбек Авезмуродович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат педагогика институти, DSc.01/2025.27.12.Ped.13.01.
Расмий оппонентлар: Сафарова Рохат Гайбиллаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Кахарова Дилдора Сидиковна, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш методикасини такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантиришнинг мазмуний-интегратив, мослаштирувчи, амалий ва рефлексив дидактик имкониятлари билим, қадриятли муносабат ва касбий кўникмалар узвийлигини таъминлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, таълимнинг универсал дизайни ва дифференциал ўқитишни дарс мазмунини индивидуаллаштириш, методик ечим танлаш ҳамда фаолиятни таҳлил қилиш билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантиришнинг таркибий-функсионал модели касбий тайёргарлик мақсади, машғулотлар мазмуни ва кутиладиган натижаларни ягона тизимда мувофиқлаштириш заруратидан келиб чиқиб, мақсадли, назарий-методологик, мазмуний, методик, ташкилий-технологик ҳамда натижадорликни баҳолаш блокларининг функсионал алоқаларини белгилаш, индивидуал таълим траекторияси, педагогик фасилитация ва ҳамкорликдаги ўқув фаолиятини ушбу блокларнинг ишлаш механизмлари сифатида уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш методикаси талабаларнинг ўқувчиларга мос дидактик воситаларни яратиш ва қўллаш бўйича амалий тажрибасини бойитиш эҳтиёжига мувофиқ, назарий-таҳлилий, диагностик, коммуникатив ва рақамли топшириқларни семинар-практикум, микродарс ҳамда педагогик амалиёт мазмунига изчил киритиш, аудио матн, субтитрли видео, йирик шрифтли материал ва электрон карточкаларни танлаш, тайёрлаш ҳамда синаб кўришга йўналтирилган машқларни ассистив технологиялар билан бирлаштириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш самарадорлиги қўлланган методиканинг натижадорлигини билим, касбий муносабат ва фаолият кўрсаткичлари бирлигида аниқлаш талабидан келиб чиқиб, мотивацион-аксиологик, когнитив, операцион-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш мезонларига мос индикаторларни сўровнома, кузатув, тест ва портфолио натижалари билан мувофиқлаштириш, тажриба ҳамда назорат гуруҳларининг дастлабки ва якуний кўрсаткичларини қиёслаш орқали ўсиш динамикасини математик-статистик текшириш асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантиришга доир тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантиришнинг мазмуний-интегратив, мослаштирувчи, амалий ва рефлексив дидактик имкониятларини билим, қадриятли муносабат ва касбий кўникмалар узвийлигини таъминлаш, таълимнинг универсал дизайни ва дифференциал ўқитишни дарс мазмунини индивидуаллаштириш, методик ечим танлаш ҳамда фаолиятни таҳлил қилиш билан уйғунлаштириш асосида аниқлаштиришга доир илмий хулоса ва тавсиялардан “Инклюзив таълим. Госпитал педагогикаси” ўқув қўлланмаси мазмунини бойитишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 13-апрелда берилган 9183-0469-dca5-59a5-d4e3-5760-5829-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланманинг бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларини инклюзив таълимга тайёрлашга оид назарий-дидактик мазмуни бойитилиб, ўқувчиларнинг индивидуал таълим эҳтиёжларига мувофиқ дарс мазмунини мослаштириш, методик ечимларни танлаш ва педагогик фаолиятни таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантиришнинг таркибий-функсионал моделини мақсадли, назарий-методологик, мазмуний, методик, ташкилий-технологик ҳамда натижадорликни баҳолаш блокларининг функсионал алоқаларини белгилаш, индивидуал таълим траекторияси, педагогик фасилитация ва ҳамкорликдаги ўқув фаолиятини ушбу блокларнинг ишлаш механизмлари сифатида уйғунлаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар олий таълим муассасаларининг 60110500 — Бошланғич таълим бакалавриат таълим йўналиши ўқув жараёнига татбиқ этилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлик марказининг 2026-йил 20-августдаги 01/01-01-761-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг назарий билимларини амалиёт билан боғлаш, педагогик мослашувчанлигини ривожлантириш ҳамда алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар билан ишлаш бўйича амалий кўникма ва малакаларини оширишга эришилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш методикасини назарий-таҳлилий, диагностик, коммуникатив ва рақамли топшириқларни семинар-практикум, микродарс ҳамда педагогик амалиёт мазмунига изчил киритиш, аудио матн, субтитрли видео, йирик шрифтли материал ва электрон карточкаларни танлаш, тайёрлаш ҳамда синаб кўришга йўналтирилган машқларни ассистив технологиялар билан бирлаштириш асосида такомиллаштиришга доир амалий тавсиялар Бухоро давлат педагогика институти, Термиз давлат педагогика институти, Урганч давлат педагогика институтилари амалиётга татбиқ этилган (Олий таълимни ривожлантириш ва глобал ҳамкорлиги марказининг 2026-йил 20-августдаги 01/01-01-761-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг ўқувчиларга мос дидактик воситаларни яратиш ва қўллаш бўйича амалий тажрибасини бойитишга хизмат қилувчи топшириқлар ҳамда машқлар ҳисобига инклюзив таълимга тайёрлашнинг методик таъминоти такомиллаштирилган;
бўлажак бошланғич синф ўқитувчиларининг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини ривожлантириш самарадорлигини билим, касбий муносабат ва фаолият кўрсаткичлари бирлигида аниқлаш, мотивацион-аксиологик, когнитив, операцион-фаолиятли ва рефлексив-баҳолаш мезонларига мос индикаторларни сўровнома, кузатув, тест ва портфолио натижалари билан мувофиқлаштириш ҳамда тажриба ва назорат гуруҳларининг дастлабки ва якуний кўрсаткичларини қиёсий таҳлил қилишга доир таклиф ва тавсиялар 60110500 — Бошланғич таълим бакалавриат таълим йўналиши ўқув жараёнига татбиқ этилган ҳамда мазкур йўналишда ўқитиладиган фанларнинг мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2026-йил 13-апрелда берилган 9183-0469-dca5-59a5-d4e3-5760-5829-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада ўқув қўлланманинг талабаларнинг инклюзив таълимни амалга оширишга тайёрлигини баҳолашга оид мазмуни мезонлар, индикаторлар ва диагностик воситалар билан бойитилиб, тайёргарлик даражаси ҳамда унинг ўсиш динамикасини аниқлашнинг методик имкониятлари кенгайтирилган.