Сафаев Жавоҳир Оманбаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари”, 12.00.11 – Парламент ҳуқуқи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Yu1988.
Илмий раҳбар: Давлятов Валишер Хакимжанович, ууридик фанлар доктори, ррофессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Якубов Шуҳрат Умматалиевич; юридик фанлар доктори, профессор Зулфиқоров Шерзод Хуррамович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Давлат ва ҳуқуқ институти.
Диссертациянинг йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқот мақсади Қонунчилик палатасининг ижро ҳокимияти устидан олиб борадиган назорат фаолиятини назарий-консептуал ва ҳуқуқий жиҳатдан комплекс тадқиқ этиш, унинг амалдаги институционал-ташкилий механизмлари самарадорлигини баҳолаш ҳамда соҳада мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган илмий асослантирилган меъёрий ва амалий тавсиялар мажмуини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
парламент назорати обектлари доирасидан хўжалик бошқаруви органларини чиқариб ташлаш зарурлиги биринчи марта илмий асослаб берилган ҳамда ушбу таклиф парламент назоратининг конституциявий чегараларини аниқ белгилашга хизмат қилиши исботланган;
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига давлат бюджети ижроси устидан назоратни амалга ошириш ваколатини бериш зарурлиги илмий жиҳатдан асосланган ҳамда бу орқали парламентнинг молиявий назорат функсияси мустақил институт сифатида шакллантирилиши таклиф этилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ҳар йили Олий Мажлис Қонунчилик палатасига Вазирлар Маҳкамасининг фаолияти тўғрисида маъруза тақдим этиши парламент назоратининг тизимлилиги ва мунтазамлигини таъминловчи янги механизм сифатида илмий асослаб берилган;
давлат органлари раҳбарларининг ахборотларини парламент қўмиталари ташаббусига кўра эшитиш тартибини жорий этиш парламент назоратининг субектив доирасини кенгайтирувчи ва қўмиталарнинг мустақиллигини кучайтирувчи ҳуқуқий механизм сифатида асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари мавзусидаги диссертация иши бўйича олинган илмий натижалар асосида:
парламент назорати обектларидан хўжалик бошқаруви органлари фаолиятини чиқариб ташлаш зарурлиги ҳақидаги таклифлардан 2024-йил 19-февралдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-909-сон Ўзбекистон Республикасининг Қонуни 11-моддаси биринчи қисми 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 6-майдаги №3/дн-88-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши парламент назорати обектлари доирасини аниқлаштириш ва уни янги Конституция нормаларига мувофиқлаштиришга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ижроси устидан назоратни амалга оширишни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ваколати этиб белгилаш зарурлиги ҳақидаги таклифлардан ЎРҚ-909-сон Қонун 11-моддаси биринчи қисми 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 6-майдаги №3/дн-88-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши Қонунчилик палатасининг молиявий назорат ваколатларини мустаҳкамлаш ва давлат бюджетидан самарали фойдаланишни таъминлашга хизмат қилган;
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири томонидан Вазирлар Маҳкамасининг ҳар йилги маърузасини Қонунчилик палатасига тақдим этиш тартибини белгилаш ҳақидаги таклифлардан ЎРҚ-909-сон Қонун 11-моддаси биринчи қисми 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 6-майдаги №3/дн-88-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратининг тизимлилигини таъминлаш ва ижро ҳокимиятининг ҳисобдорлигини кучайтиришга хизмат қилган;
давлат органлари раҳбарларининг ахборотини эшитиш масаласини парламент қўмиталари ташаббусига кўра кўриб чиқиш имкониятини яратиш ҳақидаги таклифлардан ЎРҚ-909-сон Қонун 11-моддаси биринчи қисми 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025-йил 6-майдаги №3/дн-88-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилиниши парламент қўмиталарининг мустақил назорат субектлари сифатидаги мақомини мустаҳкамлаш ва парламент назоратининг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.
Мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш юзасидан қонунчиликни такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялари қабул қилинган.