Низамова Мадина Миргабтизяновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ўткир ўпка респиратор дистресс-синдромининг нур ташхиси», 14.00.19–Клиник радиология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.3.PhD/Tib360.
Илмий раҳбар: Икрамов Адхам Ильхамович, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент врачлар малакасини ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази, DSc.04.12.2018.Tib.77.01.
Расмий оппонентлар: Ходжибеков Марат Худайқулович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Парпиева Наргиза Нусратовна, тиббиёт фанлари доктори.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт институти.
Диссертациянинг йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ўткир респиратор дистресс-синдромининг нур ташхисотини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
комплекс нурли билан бирга клиник-морфологик ташхислаш асосида ўткир ўпка респиратор дестресс-синдромининг тузилмавий нурли семиотикаси ишлаб чиқилган;
интерциал ҳамда альвеоляр фазадаги комплекс нурли белгилар (хира ойна тавсифи ва ўткир респиратор дистресс-синдроми) альвеоляр консолидациясининг хусусиятлари асосланган;
кўкрак қафаси айланасини рентгенография қўллаш асосида ва ҳал этиш фазасида – КТ-компютер томографияни киритиш билан ўпкани альвеоляр шиш фазасида ўткир респиратор дистресс-синдромининг нурли ташхислаш тартиби такомиллаштирилган;
ўткир респиратор дистресс-синдроми уч босқичда ва кардиоген шишида икки босқич жараёнлари кечиши нур ташхислаш ва морфологик кўрсаткичлар асосида исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўткир респиратор дистресс-синдромни ташхислаш натижаларини бўйича олинган илмий натижалар асосида:
«Жараён ривожланиш босқичларида ўткир респиратор дистресс-синдром радиологик белгилари» услубий қўлланмаси тасдиқланган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 29 ноябрдаги 8н-р/327-сон маълумотномаси). Мазкур услубий қўлланма ўткир респиратор дистресс-синдром жараён ривожланиш босқичларида нур ташхиси ва замонавий усуллар ёрдамида радиологик белгиларини асослаш имконини берган;
ўткир респиратор дистресс-синдром ташхисоти ва қиёсий ташхисотини яхшилаш бўйича олинган илмий натижалар соғлиқни сақлаш амалиётига, жумладан, Тошкент шаҳар тиббий маслаҳат-ташхисот маркази рентген ва компьютер-томография бўлими ҳамда «PARENTS HOLIDAY» масъулияти чекланган жамиятининг нур ташхисоти бўлимининг клиник ташхисот амлиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 26 декабрдаги 8 н-д/281-сон маълумотномаси). Олинган илмий натижаларнинг амалиётга жорий қилиниши касалликни ташхислаш сифатининг ортиши, жумладан, клиникагача ташхислашда ўткир респиратор дистресс-синдром компьютер томография ва рентгенологик усулни комплекс қўллаш йўли билан ташхислаш сифатини 15,8%га яхшилаш имконини берган.