Матяқубов Камаладин Куронбоевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни шакллантириш методикасининг нейропедагогик асослари”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Ped1517.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Ахмаджанов Дониёр Бахтиёр ўғли, педагогика фанлари доктори (DSc), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Хурвалиева Тармиза Латиповна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Ахмедова Малохат Эргашевна, педагогика фанлари доктори (Dsc), профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади таълим жараёнида ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни нейропедагогик ёндашув асосида ривожлантириш методикасининг назарий-методик асосларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нейропедагогика фанининг шаклланиши, ривожланиши ва таълимда қўлланилишининг назарий асослари ҳамда эмпатия ва эмоционал интеллектнинг замонавий илмий консепсиялари таълим жараёнида ўқувчининг билиш, ҳиссий қабул қилиш ва ижтимоий муносабатга киришиш фаолиятини ягона нейрокогнитив-ижтимоий тизим сифатида талқин этиш, мазкур феноменларнинг ўзаро таъсир механизми ва функсионал вазифаларини илмий-педагогик жиҳатдан қайта тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган;
таълим жараёнида эмпатия ва эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг педагогик қонуниятлари, тамойиллари ҳамда ўқувчиларда эмпатияни шакллантиришнинг мазмуни ва таркибий компонентлари эмпатик ривожланишнинг когнитив англаш, аффектив сезгирлик ва хулқий-ахлоқий муносабат босқичларини ўзаро боғлиқ педагогик жараён сифатида асослаш, уларнинг мазмуний тавсифи, функсионал белгилари ва намоён бўлиш кўрсаткичларини конкретлаштириш орқали аниқлаштирилган;
эмпатияни ривожлантиришга қаратилган педагогик технологиялар, усуллар ва таълим муҳитида эмпатик муносабатларни шакллантириш механизмлари ўқувчида тинглаш, ҳиссий англаш, нуқтаи назарни қабул қилиш, ҳамдардлик билдириш ва конструктив мулоқотга киришиш кўникмаларини изчил шакллантирувчи интерактив-рефлексив фаолият алгоритмини ишлаб чиқиш, уни таълим муҳитининг эмоционал хавфсизлиги ва жамоавий ҳамкорлик тамойиллари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда эмоционал интеллектни шакллантиришнинг педагогик модели ва уни ривожлантириш методикаси эмоционал англаш, эмоционал регуляция, эмпатик ўзаро таъсир ва рефлексив ўзини баҳолашни қамраб олувчи мақсадли-мазмуний, ташкилий-протсессуал ва натижавий-диагностик блокларнинг ўзаро интеграциялашган тузилмасини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг самарадорлигини баҳолашга хизмат қилувчи мезон, кўрсаткич ва диагностик воситалар мажмуасини амалиётга йўналтирилган тарзда асослаш орқали такомиллаштирилган;
таълим жараёнида ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни ривожлантиришга доир амалий-методик тавсиялар нейропедагогик ёндашув талабларига мувофиқ равишда дарс ва тарбиявий машғулотлар мазмунига эмпатик мулоқот, эмоционал ўзини бошқариш, рефлекция ва ижтимоий-ҳамкорлик фаолиятини сингдириш, педагогик шарт-шароитлар, методик воситалар ва қўллаш босқичларини ягона амалий тизимга келтириш асосида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни шакллантиришнинг нейропедагогик асосларини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
таълим жараёнида ўқувчининг билиш, ҳиссий қабул қилиш ва ижтимоий муносабатга киришиш фаолиятини ягона нейрокогнитив-ижтимоий тизим сифатида талқин этиш, мазкур феноменларнинг ўзаро таъсир механизми ва функсионал вазифаларини илмий-педагогик жиҳатдан қайта тизимлаштириш асосида такомиллаштирилган нейропедагогика фанининг шаклланиши, ривожланиши ва таълимда қўлланилишининг назарий асослари ҳамда эмпатия ва эмоционал интеллектнинг замонавий илмий консепсиялари борасидаги таклиф ва тавсиялар “Касбга йўналтириш диагностикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 2025 йил 22 декабрда берилган №7876-2269-4902-ye266-2d49-0921-6140-рақамли ўқув адабиётини экспертизадан ўтказганлик натижаси бўйича маълумотнома). Натижада, нейропедагогик ёндашув асосида ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг мезон, кўрсаткич ва даражалари аниқлаштирилган;
эмпатик ривожланишнинг когнитив англаш, аффектив сезгирлик ва хулқий-ахлоқий муносабат босқичларини ўзаро боғлиқ педагогик жараён сифатида асослаш, уларнинг мазмуний тавсифи, функсионал белгилари ва намоён бўлиш кўрсаткичларини конкретлаштириш орқали аниқлаштирилган таълим жараёнида эмпатия ва эмоционал интеллектни ривожлантиришнинг педагогик қонуниятлари, тамойиллари ҳамда ўқувчиларда эмпатияни шакллантиришнинг мазмуни ва таркибий компонентларига оид хулосалар “Касб-ҳунарга йўналтириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган №573057-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим жараёнида ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни шакллантиришнинг педагогик модели ҳамда уни амалиётга татбиқ этишнинг методик тизими такомиллаштирилган;
ўқувчида тинглаш, ҳиссий англаш, нуқтаи назарни қабул қилиш, ҳамдардлик билдириш ва конструктив мулоқотга киришиш кўникмаларини изчил шакллантирувчи интерактив-рефлексив фаолият алгоритмини ишлаб чиқиш, уни таълим муҳитининг эмоционал хавфсизлиги ва жамоавий ҳамкорлик тамойиллари билан уйғунлаштириш асосида такомиллаштирилган эмпатияни ривожлантиришга қаратилган педагогик технологиялар, усуллар ва таълим муҳитида эмпатик муносабатларни шакллантириш механизмлари борасидаги таклифлар “Робототехника асослари” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 6 сентябрдаги 333-сонли буйруғига асосан берилган №333-224-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, ўқувчиларда эмоционал интеллектни ривожлантиришга қаратилган диагностик воситалар, баҳолаш мезонлари ва рефлексив топшириқлар мажмуаси яратилган;
эмоционал англаш, эмоционал регуляция, эмпатик ўзаро таъсир ва рефлексив ўзини баҳолашни қамраб олувчи мақсадли-мазмуний, ташкилий-протсессуал ва натижавий-диагностик блокларнинг ўзаро интеграциялашган тузилмасини ишлаб чиқиш, шунингдек, уларнинг самарадорлигини баҳолашга хизмат қилувчи мезон, кўрсаткич ва диагностик воситалар мажмуасини амалиётга йўналтирилган тарзда асослаш орқали такомиллаштирилган ўқувчиларда эмоционал интеллектни шакллантиришнинг педагогик модели ва уни ривожлантириш методикасига доир хулосалар “Касб-ҳунарга йўналтириш” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024 йил 27 декабрдаги 485-сонли буйруғига асосан берилган №573057-сонли нашр рухсатномаси). Натижада, таълим жараёнида ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни нейропедагогик асосда ривожлантиришнинг шакл, метод ва воситаларига доир амалий-методик тавсиялар такомиллаштирилган;
нейропедагогик ёндашув талабларига мувофиқ равишда дарс ва тарбиявий машғулотлар мазмунига эмпатик мулоқот, эмоционал ўзини бошқариш, рефлекция ва ижтимоий-ҳамкорлик фаолиятини сингдириш, педагогик шарт-шароитлар, методик воситалар ва қўллаш босқичларини ягона амалий тизимга келтириш асосида ишлаб чиқилган таълим жараёнида ўқувчиларда эмпатия ва эмоционал интеллектни ривожлантиришга доир амалий-методик тавсиялардан “Ўzbekiston1” телеканалининг “тараққиёт йўли”, “рангинкамон”, “Дидар” кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026 йил 10 апрелдаги №05-09-674-сонли маълумотномаси). Натижада, эмпатияни ривожлантиришга қаратилган педагогик технологиялар, интерфаол усуллар ва эмпатик муносабатларни шакллантириш механизмлари такомиллаштирилган.