Жуманов Эрдавлет Шарифжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Глобаллашув даврида мактаб ўқувчиларида аксиологик ёндашувлар асосида эмпатик кўникмаларни ривожлантиришнинг илмий назарий асослари”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.PhD/Ped12607.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
Илмий раҳбар: Хасанбоев Бекзоджон Валижонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус University, PhD.03/2025.27.12.Ped.31.01.
Расмий оппонентлар: Химматалиев Дўстназар Омонович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Мирзарахмонова Шахноза Мирзаахматовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), дотсент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув даврида мактаб ўқувчиларида аксиологик ёндашувлар асосида эмпатик кўникмаларни ривожлантиришнинг илмий назарий асослари такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
глобаллашув шароитида таълим олувчиларда эмпатияни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик ва аксиологик зарурати ёшларнинг ўзгарувчан муҳитга мослашуви, маданий диверсификация, қадриятлараро мулоқот, халқаро таълим тенденцияларига интеграциялашув жараёнларини ижтимоий масъулият, ҳамдардлик, ўзга нуқтайи назарни англаш ва ҳурмат қилиш сифатлари билан функсионал уйғунлаштириш, аксиологик ҳамда ижтимоий-маданий ёндашувлардан фойдаланиш, умуминсоний ва миллий-педагогик қадриятлар муштараклигини таъминлаш асосида илмий-назарий жиҳатдан асосланган;
эмпатик ривожланишнинг таркибий тузилиши, мезонлари, индикаторлари ва даражалари когнитив компонентни ўзга инсон позициясини тушуниш, аффектив компонентни ҳиссий сезгирлик ва ҳамдардлик, хулқий компонентни конструктив мулоқот, кўмаклашиш ва ҳамкорлик фаолияти билан узвий боғлаш, нуқтайи назарни англаш, эмоционал сезгирлик, ҳиссий назорат, ўзаро ёрдам, самарали коммуникация, ҳамкорлик, ҳурмат ва мазкур сифатларни амалда намоён этиш кўрсаткичларини диагностик мезонлар билан мувофиқлаштириш, назарий таҳлил, эмпирик кузатув, баҳолаш натижалари ва тажриба-синов маълумотларини korreksion таҳлил этиш асосида аниқлаштирилган;
юқори синф таълим олувчиларида педагогик қадриятлар воситасида эмпатияни ривожлантириш модели когнитив, аффектив ва хулқий таркиблар, ривожланиш босқичлари ҳамда индикаторлар тизимининг ўзаро функсионал алоқадорлигини таъминлаш, тарбия машғулотлари, тўгарак фаолияти, лойиҳавий таълим, ҳамкорлик топшириқлари ва синфдан ташқари ижтимоий-амалий фаолиятни диагностик тестлар, эмоционал-интеллектуал рефлексив машқлар ва жамоавий лойиҳа ишлари билан интеграциялаш, аксиологик, ижтимоий-маданий, шахсга йўналтирилган ҳамда фаолиятли ёндашувларнинг муштараклиги негизида такомиллаштирилган;
педагогик қадриятлар воситасида эмпатияни ривожлантиришнинг методик тизими ва унинг дидактик шартлари “Бирдамлик ҳафталиги”, “Инсонпарварлик акцияси”, “Меҳр ҳафталиги”, “Бир-биримизга кўмак” сингари ижтимоий-маънавий лойиҳаларни таълим-тарбия жараёнига изчил киритиш, когнитив, аффектив ва хулқий реакциялар динамикасини мониторинг қилиш, рефлексив суҳбат, сотсиометрик кузатув, эмпатия индекси, эмпатия шкалалари, гуруҳли ва фронтал диагностик-ривожлантирувчи машқлардан комплекс фойдаланиш, қадриятли йўналтирилганлик, субект–субект ҳамкорлиги, рефлексивлик, фаолиятлилик, изчиллик ва педагогик қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида мазкур жараённи ташхислаш, коррекциялаш ва барқарорлаштиришга хизмат қилувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув даврида мактаб ўқувчиларида аксиологик ёндашувлар асосида эмпатик кўникмаларни ривожлантиришнинг илмий назарий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
глобаллашув шароитида таълим олувчиларда эмпатияни ривожлантиришнинг ижтимоий-педагогик ва аксиологик зарурати ёшларнинг ўзгарувчан муҳитга мослашуви, маданий диверсификация, қадриятлараро мулоқот, халқаро таълим тенденцияларига интеграциялашув жараёнларини ижтимоий масъулият, ҳамдардлик, ўзга нуқтайи назарни англаш ва ҳурмат қилиш сифатлари билан функсионал уйғунлаштириш, аксиологик ҳамда ижтимоий-маданий ёндашувлардан фойдаланиш, умуминсоний ва миллий-педагогик қадриятлар муштараклигини таъминлаш асосида илмий-назарий жиҳатдан асослашга оид тавсиялар “Умумий ўрта таълим муассасалари амалиётчи психологлари узлуксиз касбий ривожлантириш курсини ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сонли буйруғи, 935569 -рақамли гувоҳномаси). Натижада, ўрганилган манбалар, тўпланган тажрибалар ва мавжуд камчиликларни таҳлил қилиниб, ўқувчиларнинг эмпатик қобилиятлари, бошқаларнинг нуқтаи назарини англаш ва тушуниш даражаси, ҳиссий сезгирлиги, конструктив мулоқот ва ижтимоий ҳамкорлик кўникмаларини ривожлантиришда педагогик ташхис қўйиш жараёни такомиллаштирилган;
эмпатик ривожланишнинг таркибий тузилиши, мезонлари, индикаторлари ва даражалари когнитив компонентни ўзга инсон позициясини тушуниш, аффектив компонентни ҳиссий сезгирлик ва ҳамдардлик, хулқий компонентни конструктив мулоқот, кўмаклашиш ва ҳамкорлик фаолияти билан узвий боғлаш, нуқтайи назарни англаш, эмоционал сезгирлик, ҳиссий назорат, ўзаро ёрдам, самарали коммуникация, ҳамкорлик, ҳурмат ва мазкур сифатларни амалда намоён этиш кўрсаткичларини диагностик мезонлар билан мувофиқлаштириш, назарий таҳлил, эмпирик кузатув, баҳолаш натижалари ва тажриба-синов маълумотларини korreksion таҳлил этиш асосида аниқлаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан ҳамда юқори синф таълим олувчиларида педагогик қадриятлар воситасида эмпатияни ривожлантириш модели когнитив, аффектив ва хулқий таркиблар, ривожланиш босқичлари ҳамда индикаторлар тизимининг ўзаро функсионал алоқадорлигини таъминлаш, тарбия машғулотлари, тўгарак фаолияти, лойиҳавий таълим, ҳамкорлик топшириқлари ва синфдан ташқари ижтимоий-амалий фаолиятни диагностик тестлар, эмоционал-интеллектуал рефлексив машқлар ва жамоавий лойиҳа ишлари билан интеграциялаш, аксиологик, ижтимоий-маданий, шахсга йўналтирилган ҳамда фаолиятли ёндашувларнинг муштараклиги негизида такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялардан “Profi University”да бажарилган ФЛ-9524115150 рақамли “Замонавий ўзбек оиласининг этнопсихологик моделини яратиш” (2025–2029 йиллар) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Профи университетининг 2025-йил 10-июлдаги 292\06-сон маълумотномаси). Натижада, юқори синф ўқувчиларида эмпатия кўникмаларини ривожлантириш жараёнида дарс ва дарсдан ташқари машғулотларда интерактив шакллардан фойдаланиш, коммуникатив вазиятларни яратиш, ишончли муносабатларни шакллантириш, ностандарт вазиятларда мустақил қарорлар қабул қилиш ва маънавий-ахлоқий даражани оширишнинг динамикаси қиёсий таҳлил асосида такомиллаштирилган;
педагогик қадриятлар воситасида эмпатияни ривожлантиришнинг методик тизими ва унинг дидактик шартлари “Бирдамлик ҳафталиги”, “Инсонпарварлик акцияси”, “Меҳр ҳафталиги”, “Бир-биримизга кўмак” сингари ижтимоий-маънавий лойиҳаларни таълим-тарбия жараёнига изчил киритиш, когнитив, аффектив ва хулқий реакциялар динамикасини мониторинг қилиш, рефлексив суҳбат, сотсиометрик кузатув, эмпатия индекси, эмпатия шкалалари, гуруҳли ва фронтал диагностик-ривожлантирувчи машқлардан комплекс фойдаланиш, қадриятли йўналтирилганлик, субект–субект ҳамкорлиги, рефлексивлик, фаолиятлилик, изчиллик ва педагогик қўллаб-қувватлаш тамойиллари асосида мазкур жараённи ташхислаш, коррекциялаш ва барқарорлаштиришга хизмат қилувчи илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқишга оид таклиф ва тавсиялардан “Profi University”да бажарилган ФЛ-9524115150 рақамли “Замонавий ўзбек оиласининг этнопсихологик моделини яратиш” (2025–2029 йиллар) мавзусидаги фундаментал лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Профи университетининг 2025-йил 10-июлдаги 292\06-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларда бошқаларнинг нуқтаи назарини тушуниш, ҳиссий сезгирлик, конструктив мулоқот ва ёрдам кўрсатиш қобилиятлари, ҳамдардлик, ҳиссий назорат, ҳамкорлик ва ҳурмат каби эмпатик кўникмаларни шакллантириш методикаси такомиллаштирилган.