Ботирова Зебунисо Солижон қизининг

фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессияни ифодаловчи воситаларнинг функсионал-прагматик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7102.
Илмий раҳбар: Эгамназарова Дурдона Шухратиллаевна, филология фанлари доктори, дотсент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қўқон университети ҳузуридаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини берувчи PhD.03/2025.27.12.Fil.25.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Абдупаттоев Муҳаммадтоҳир Тожимаматович, филология фанлари доктори, профессор; Бахриддинова Дилдора Октамовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, дотсент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида агрессиянинг нутқда воқеаланишини таъминловчи лисоний ва нолисоний воситалар тизимининг умумий ва хусусий жуҳатларини ва ушбу жараёнга таъсир ўтказувчи омилларни инглиз ва ўзбек нутқи мисолида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
    нутқий агрессия инглиз ва ўзбек тилларида коммуникатив тактика сифатидаги мақоми, унинг иллокутив ва перлокутив таъсир (суҳбатдошга босим ўтказишга қаратилган иллокутив ҳаракатлар ва қўрқув, ранжиш, ҳимоявий реакция ёки конфликтли муносабатнинг юзага келиши) механизмлари интегратив ёндашув асосида очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессияни воқелантирувчи фонетик, лексик, морфологик ва синтактик воситаларнинг тизимли таснифи асосида уларнинг изоморф ва алломорф хусусиятлари аниқланиб, тил sathlari бўйича функсионал-семантик харитаси далилланган;
экстралингвистик омилларнинг (жинс, ёш, ижтимоий мақом, коммуникатив вазият, маданий контекст) нутқий агрессия даражаси ва шаклларига таъсири ва сотсиопрагматик детерминация sathi далилланган;
нутқий агрессиянинг очиқ (экспрессив), манипулятив ва имплисит (яширин) шаклларининг инглиз ва ўзбек дискурсларидаги фаоллик даражалари таҳлил қилиниб, уларнинг прагматик таъсир кўрсаткичлари ва перлокутив самарадорлиги очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессияни ифодаловчи воситаларнинг функсионал-прагматик тадқиқи” мавзуси доирасида ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
нутқий агрессиянинг инглиз ва ўзбек тилларида коммуникатив тактика сифатидаги мақоми, унинг иллокутив ва перлокутив таъсир механизмлари, яъни суҳбатдошга босим ўтказишга қаратилган иллокутив ҳаракатлар ҳамда қўрқув, ранжиш, ҳимоявий реакция ёки конфликтли муносабатнинг юзага келиши билан боғлиқ прагматик жараёнлари интегратив ёндашув асосида очиб берилганига оид илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-март 04/1-1486 сон маълумотномаси). Натижада, нутқий агрессиянинг инглиз ва ўзбек тилларида коммуникатив тактика сифатидаги ўрни, унинг иллокутив ва перлокутив таъсир механизмларига доир илмий хулосалар мулоқот жараёнида босим, ҳиссий таъсир ва конфликт юзага келтирувчи прагматик воситаларни чуқурроқ англашга, ушбу ҳодисанинг лингвопрагматик ҳамда дискурсив хусусиятларини тизимли ёритишга, тажовузкор нутқий бирликларнинг коммуникатив оқибатларини изчил тавсифлашга ҳамда уларни қиёсий тилшунослик, дискурс таҳлили ва амалий коммуникация доирасида қўллаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессияни воқелантирувчи фонетик, лексик, морфологик ва синтактик воситаларнинг тизимли таснифи асосида уларнинг изоморф ва алломорф хусусиятлари аниқланиб, тил sathlari бўйича функсионал-семантик харитаси далиллангани оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети томонидан 2022-2025-йилларда бажарилган Эрасмус+Интернатионал KA107 рақамли “Credit mobility Key action 1- Mobility for learners and staff – Higher education student and staff mobility” номли лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 19-март 04/1-1487 сон маълумотномаси). Натижада инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессия воситаларининг sathlararo ташкил топиш механизмларини янада чуқурроқ ёритиш, уларнинг қиёсий-типологик умумий ва фарқли жиҳатларини аниқлаштириш, фонетик, лексик, морфологик ҳамда синтактик бирликларнинг функсионал юкламасини тизимли тавсифлаш ва мазкур натижаларни прагмалингвистика, қиёсий тилшунослик, дискурс таҳлили ҳамда таржимашунослик доирасида амалий қўллаш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессиянинг сотсиопрагматик хусусиятлари қиёсий жиҳатдан ёритилиб, экстралингвистик омилларнинг (жинс, ёш, ижтимоий мақом, коммуникатив вазият, маданий контекст) нутқий агрессия даражаси ва шаклларига таъсири ва сотсиопрагматик детерминация sathi далилланганлигига оид илмий хулоса ва таҳлилий натижалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023–2025-йилларда бажарилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилди (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 21-сентабрдаги 11-25/891-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессиянинг даражаси ва шакллари жинс, ёш, ижтимоий мақом, коммуникатив вазият ҳамда маданий контекст каби экстралингвистик омиллар таъсирида турлича намоён бўлиши, ушбу омилларнинг агрессив нутқнинг юзага келиши, ифода воситалари ва коммуникатив йўналишига бевосита таъсир кўрсатиши ҳамда нутқий агрессиянинг сотсиопрагматик детерминация sathini белгилаши ҳақидаги илмий маълумотлар ёритилган;
нутқий агрессиянинг очиқ (экспрессив), манипулятив ва имплисит (яширин) шаклларининг инглиз ва ўзбек дискурсларидаги фаоллик даражалари таҳлил қилиниб, уларнинг прагматик таъсир кўрсаткичлари ҳамда перлокутив самарадорлигини ёритишга доир таҳлилий фикрлар ва назарий хулосалардан фойдаланилган ҳолда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24”ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ватараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар сенарийсининг 2026-йилфеврал ва март ойларидаги сонларида тадқиқот юзасидан суҳбатлар ташкил этилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокампамиясининг 2026-йил 27-март 05-09-526-сон маълумотномаси). Шунингдек, илмий-тадқиқот натижаларидан телерадиокомпаниянинг мулоқот маданияти, дискурс таҳлили, тил ва жамият муносабатлари ҳамда коммуникатив таъсир масалаларига бағишланган илмий-оммабоп дастурларини тайёрлаш жараёнида қимматли манба сифатида фойдаланилди. Натижада, инглиз ва ўзбек тилларида нутқий агрессиянинг турли шакллари ва уларнинг прагматик-перлокутив хусусиятларини ёритишга оид илмий хулосалар замонавий филологик билимларни кенг жамоатчиликка етказиш амалиётида муҳим манба сифатида татбиқ этилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish