Умарова Комила Саматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек насрида ёруғлик ва зулмат мотивининг поетик талқини”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4 PhD /Фил 5372.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Илмий раҳбар: Умарова Махлиё Юнусовна, филология фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Алфраганус Universitety, PhD. 03/2025.27.12.Fil.31.02.
Расмий оппонентлар: Сарсенбаева Зоя Жангабаевна, филология фанлари доктори, дотсент; Бобохонов Мавлон Рахматуллаевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Жеймс Жойс ва Назар Эшонқул асарларида ёруғлик ва зулмат мотивининг бадиий-фалсафий талқини ҳамда модернистик хусусиятларини қиёсий таҳлил қилиш орқали ҳар икки адиб ижодидаги миллий ва умуминсоний ўзига хосликларни очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
адабиётшуносликда мотив назариясининг методологик тамойилларига таянган ҳолда, Ғарб ва Шарқ эстетик парадигмасидаги ёруғлик ва зулмат мотивларининг генезиси, консептуал-семантик табиати ҳамда поетик функциялари тизимли таснифланиб, уларнинг модернистик наср поетикасини шакллантиришдаги назарий-функсионал ўрни илмий жиҳатдан асосланган;
Жеймс Жойс ва Назар Эшонқул насрининг қиёсий-типологик таҳлили асосида ёруғлик ва зулмат мотивлари қаҳрамон руҳий эволюцияси, субектив онгости жараёнлари ҳамда инсон борлиғига хос экзистенциал ҳолатларни ифодаловчи метафизик-консептуал модел сифатида талқин қилиниб J.Joysning “эпифания” консепсияси билан N.Eshonqul насридаги шартли-рамзий тасвирлар ўртасидаги поетик уйғунлик илмий жиҳатдан далилланган;
ҳар икки адибнинг ҳикоя ва романларида ёруғлик ва зулмат қарама-қаршилиги бадиий вақт ва макон (хронотоп), сюжет-композиция ҳамда образлар тизимини ташкил этувчи дуалистик структуравий-семантик механизм экани очиб берилиб, ушбу мотивларнинг қаҳрамон характерини ривожлантириш ва асарнинг ижтимоий-маънавий мазмунини шакллантиришдаги эстетик функциялари илмий жиҳатдан исботланган;
инглиз модернизми ва ўзбек янги давр насрида ёруғлик ва зулмат мотивларининг қиёсий-типологик таҳлили натижасида уларнинг ХХ аср адабиётига хос умумий поетик тенденциялари ҳамда Ғарб ва Шарқ фалсафий-эстетик тафаккурига таянувчи миллий-маданий хусусиятлари аниқланиб, мазкур мотивларнинг адабий тафаккур эволюциясидаги ўрни янги илмий хулосалар орқали очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек насрида ёруғлик ва зулмат мотивининг ўзига хос ўрнини Жеймс Жойс ва Назар Эшонқул асарлари мисолида тадқиқ этиш жараёнида олинган илмий натижалар ва хулосалар асосида:
адабиётшуносликда мотив назариясининг методологик тамойилларига таянган ҳолда, Ғарб ва Шарқ эстетик парадигмасидаги ёруғлик ва зулмат мотивларининг генезиси, консептуал-семантик табиати ҳамда поетик функциялари тизимли таснифланиб, уларнинг модернистик наср поетикасини шакллантиришдаги назарий-функсионал ўрни ҳақидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2023–2025-йилларда амалга оширилган ИЛ-27-4722022413-сонли “Қиёсий адабиётшунослик фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратиш” инновацион лойиҳаси доирасида фойдаланилди. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 5-сентабрдаги 04-04-1/4994-сон маълумотномаси). Натижада мазкур платформа таркибида ёруғлик ва зулмат мотивининг фалсафий-эстетик- талқини тизимли равишда ёритилиб, унинг адабий оламдаги ўрни, бадиияти ҳамда ғоялари илмий-назарий асосда таҳлил қилинди.
Жеймс Жойс ва Назар Эшонқул насрининг қиёсий-типологик таҳлили асосида ёруғлик ва зулмат мотивлари қаҳрамон руҳий эволюцияси, субектив онгости жараёнлари ҳамда инсон борлиғига хос экзистенциал ҳолатларни ифодаловчи метафизик-консептуал модел сифатида талқин қилиниб J.Joysning “эпифания” консепсияси билан N.Eshonqul насридаги шартли-рамзий тасвирлар ўртасидаги поетик уйғунлик тўғрисидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети 2024-2025 йилларда “Лингвистика ва инглиз адабиёти” кафедрасида Британия Кенгаши (Бритиш Council) кўмагида амалга оширилган “English as a school subject in basic education: influencing future policy directions” номли халқаро илмий тадқиқот лойиҳасида фойдаланилди (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил 6-июлдаги 11-25/592- сон маълумотномаси). Натижада, Илмий лойиҳа режасига мувофиқ, тадқиқот маълумотларидан бадиий матн поетикасини таҳлил қилишда назарий ва амалий материалларни такомиллаштиришга эришилди.
ҳар икки адибнинг ҳикоя ва романларида ёруғлик ва зулмат қарама-қаршилиги бадиий вақт ва макон (хронотоп), сюжет-композиция ҳамда образлар тизимини ташкил этувчи дуалистик структуравий-семантик механизм экани очиб берилиб, ушбу мотивларнинг қаҳрамон характерини ривожлантириш ва асарнинг ижтимоий-маънавий мазмунини шакллантиришдаги эстетик функциялари борасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги Бадиий таржима ва адабий алоқалар кенгаши фаолиятида, Паркент ижод уйида ўтказилган Республика таржимонлар форумида, шунингдек, ёш таржимонлар тўгараклари ва маҳорат дарсларида самарали фойдаланилди (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси 2025-йил 20-октабрдаги 01-03/ 323-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқотда ишлаб чиқилган қиёсий-адабий ёндашувлар, айниқса, бадиий матнни таҳлил қилиш, муаллиф услубини аниқлаш ва уни таржимада адекват ифодалаш масалаларида услубий қўлланма вазифасини бажарди.
инглиз модернизми ва ўзбек янги давр насрида ёруғлик ва зулмат мотивларининг қиёсий-типологик таҳлили натижасида уларнинг ХХ аср адабиётига хос умумий поетик тенденциялари ҳамда Ғарб ва Шарқ фалсафий-эстетик тафаккурига таянувчи миллий-маданий хусусиятлари аниқланиб, мазкур мотивларнинг адабий тафаккур эволюциясидаги ўрни янги илмий хулосалар Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси фаолиятига жорий этилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 11-сентабрдаги 05-09-/521-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ижодий бирлашма томонидан 2025–2026-йилларда кенг томошабинлар аудиторияси учун эфирга узатилган “Таълим ва тараққиёт” ҳамда “Ўзбекистон ёшлари” туркум кўрсатувлари ва маданий-маърифий дастурлари ссенарийларини лойиҳалаш ҳамда тайёрлашда тадқиқотчи K.Umarovaning диссертация иши доирасида ишлаб чиқилган муҳим илмий хулосаларидан самарали фойдаланилди.